Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.08.2017 й. 571-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 августдаги

571-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш

қўмитаси ҳузуридаги Таълим муассасаларини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.


3. Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилиб, жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида очиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг махсус бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида тўпланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Ушбу Низомда белгиланган манбалар ҳисобидан маблағлари ва даромадларини тўплаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда Давархитектқурилиш деб аталади) таркибидаги таълим муассасаларини ўқув-методик адабиётлар билан таъминлашга, ўқув жараёнларига ўқитишнинг илғор шакллари ва услубларини, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишга, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва талабалар учун малака ошириш ва халқаро тажриба алмашинувини ташкил қилишга, иқтидорли талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтириш Жамғармани ташкил этилишининг мақсади ҳисобланади.


5. Маблағлар тўпланишини таъминлаш ва қуйидагиларни молиялаштириш Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш;

ўқув жараёнларига ўқитишнинг илғор шакллари ва услубларини, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш;

профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлари ва талабалари учун халқаро тажриба алмашинувини ташкил қилиш;

иқтидорли талабаларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тажриба оширишга юбориш;

таълим муассасаларининг илмий-техник ва моддий базасини ривожлантириш;

хорижий таълим муассасалари ва соҳа институтларининг етакчи мутахассисларини, ишлаб чиқариш соҳасидаги тажрибали мутахассисларни дарс беришга жалб этиш;

иқтидорли талабалар учун махсус стипендиялар таъсис этиш;

таълим муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни амалга ошириш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


6. Жамғармани бошқариш Давархитектқурилишнинг ҳайъати томонидан ташкил этиладиган Жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади.


7. Қуйидагилар Жамғарма кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Жамғарманинг кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини ҳар йили 25 декабрга қадар тасдиқлаш;

чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;

Жамғармани қўллаб-қувватлаш ва унга хорижий кредитлар ва грантларни жалб этиш;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


8. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш Давархитектқурилишнинг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва Жамғармани бошқариш бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Бўлим Жамғарма маблағлари шаклланиши ва сарфланиши мониторингини юритади. Бўлим фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бўлим ходимларига Давархитектқурилишнинг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.


9. Қуйидагилар бўлимнинг вазифалари ҳисобланади:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тайёрлаш;

Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

сўровларни умумлаштириш ҳамда уларни Жамғарма кенгашида кўриб чиқиш учун киритиш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни жорий назорат қилиш, ҳисобини юритиш ва мониторингини олиб бориш;

Жамғарманинг ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилишини жойларда ўрганиш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма кенгашига тақдим этиш.


10. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Давархитектқурилишнинг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


11. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

ташкилий-ҳуқуқий мулкчилик шаклидан қатъи назар, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг бажарилаётган лойиҳа-қидирув ишлари ҳажмининг 0,1 фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалари;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган жарималардан тушган маблағлар (суд харажатлари чиқариб ташланган ҳолда);

юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий ҳомийлик хайриялари;

хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ҳамда беғараз ёрдами ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.


12. Жамғармага мажбурий ажратмалар лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ўтказилади.


13. Жамғармага ажратмаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун масъулият Давархитектқурилиш тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.


14. Жамғарманинг ўтган йилда ишлатилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва жорий йилда ушбу Низомда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШ ТАРТИБИ


15. Жамғарма маблағлари Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш;

ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан зарур ҳолатларда, уларни қисман жорий таъмирлашни амалга ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига биноан ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ишлари ва бошқа тадбирларни амалга ошириш.


16. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда (йил чораклари, манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) тузилади ҳамда Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади.


17. Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланган ҳолда, Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.


18. Жамғарма маблағларининг тақсимловчиси Жамғарма кенгаши томонидан белгиланади.



6-БОБ. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


19. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи Давархитектқурилишнинг бюджетдан ташқари маблағларидан бўлак ҳолда алоҳида юритилади.


20. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Давархитектқурилишнинг ҳайъати йиғилишида кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили 15 мартгача Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади.


21. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 781-модда

















































Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск