ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2017 й. 575-сон "Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2017 й.

N 575



ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ

САНОАТ ИНСТИТУТИ ТУЗИЛМАСИДА ФОРМАЛИ

КИЙИМ-БОШНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ

ЛАБОРАТОРИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида юридик шахс мақомисиз Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория (кейинги ўринларда Илмий лаборатория деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Илмий лаборатория мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар (уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари бундан мустасно) - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;

Илмий лабораториянинг илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, шунингдек формали кийим-бошни лойиҳалаштириш, сарфлаш материаллари, хом ашё, дастурий маҳсулотлар, махсус адабиётлар харид қилиш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича харажатлар - буюртмачилар - вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг маблағлари;

Илмий лабораторияни зарур лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар билан жиҳозлаш (шу жумладан махсус лаборатория мебели ва инвентарь) - Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

Илмий лабораторияни мебель ва ташкилий техника билан жиҳозлаш (махсус лаборатория мебели ва инвентардан ташқари), шунингдек зарурат туғилганда лаборатория хоналарини таъмирлаш ишларини олиб бориш - Илмий лабораториянинг буюртманомалари ва асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Илмий лаборатория фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


3. Белгилансинки:

Илмий лаборатория илмий ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади;

Илмий лабораториянинг илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан белгиланади;

Илмий лаборатория томонидан формали кийим-бошларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади;

Илмий лабораторияни зарур лаборатория ускуналари ва приборлар (шу жумладан махсус лаборатория мебели ва инвентарь), мебель ва ташкилий техника билан жиҳозлаш тузиладиган шартномаларнинг ҳажмидан ҳамда буюртмачи билан келишилган формали кийим-бош ва фарқлаш белгиларини лойиҳалаштиришга техник топшириқларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб илмий тадқиқотларни бажариш устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади;

Илмий лаборатория фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича алоҳида ғазначилик шахсий ҳисобварақлари очилади, белгиланган тартибда алоҳида харажатлар сметаси (бюджет маблағлари бўйича), шунингдек даромадлар ва харажатлар сметаси (бюджетдан ташқари маблағлар бўйича) тасдиқланади;

Илмий лаборатория томонидан ишлаб чиқиладиган ва буюртмачилар томонидан тасдиқланадиган формали кийим-бошни тайёрлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг формали кийим-бошларини тайёрлашда қўллаш учун мажбурий ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Илмий лаборатория мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилда "Таълим" тармоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида ушбу қарорни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларни ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса "Фан" тармоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига 1-иловада назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга Илмий лаборатория томонидан формали кийим-бош намуналарини лойиҳалаштиришга танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва "Республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг махсус электрон порталида эълон жойлаштирмасдан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан, истисно тариқасида, шартномалар тузишга рухсат берилсин.


6. Илмий лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси, 5-уй манзили бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биносида жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзбекенгилсаноат" АЖ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳудудида Илмий лаборатория биносини қуриш зарурлиги тўғрисидаги масалани уч ой муддатда ўрганиб чиқсин ва натижалари бўйича, ижобий хулосага келинганда, молиялаштириш манбалари ва амалга ошириш муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. "Ўзбекенгилсаноат" АЖ, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Илмий лабораторияни юқори технологик лаборатория ускуналари ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 783-модда




































Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск