Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2017 й. ПҚ-3168-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2017 й.

N ПҚ-3168



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5116-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмалари 3-4-иловаларга мувофиқ;

давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 11 903 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 257 нафар этиб белгилансин, шундан 11 828 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 75 нафари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига:

зарур ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг тасдиқланган тузилмаларига ўзгартишлар киритиш;

Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни;

тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини, шу жумладан, Махсус жамғармага ажратмалар миқдорини оширишни назарда тутувчи Давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.

4. Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартишлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари В.А. Голишев ва О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 августдаги

ПҚ-3168-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



Давлат солиқ қўмитаси









Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари

"Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази" давлат унитар корхонаси*

Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари

"Республика ахборот-маслаҳат маркази" давлат унитар корхонаси*















""Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази" давлат унитар корхонаси*

Солиқ академияси

Тошкент, Бухоро ва Фарғона солиқ коллежлари

"Хумсон санаторийси"давлат унитар корхонаси*















"Ғазалкент соғломлаштириш маркази" давлат корхонаси*






















"Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" давлат унитар корхонаси*





























"Даволаш-соғломлаштириш мажмуаси" давлат муассасаси*















   

*) Хўжалик ҳисобидаги идоравий муассасалар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 августдаги

ПҚ-3168-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ






Раис

Котибият

5











































Раиснинг

биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари



















Таҳлил ва прогнозлаш бош бошқармаси

23

Юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги бош бошқармаси

30

Назорат-тафтиш бош бошқармаси

17



















Прогнозлаш бошқармаси

7

Ҳужжатли текширишлар ўтказиш бошқармаси

14







Йирик солиқ тўловчилар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши мониторинги бошқармаси

7













Ташқи манба маълумотларини таҳлил қилиш бошқармаси

7

Солиқ текширувлари натижаларини таҳлил қилиш бўлими

2



















Солиқ тўловлари ҳисоби ва статистикаси бошқармаси

8

Умумбелгиланган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар бошқармаси

7

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси

20



















Методология ва солиқ органларини модернизация қилиш бошқармаси

9













Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими бошқармаси

6

Бозорлар ва савдо комплексларини назорат қилиш бошқармаси

8













Солиқ солиш методологиясини такомиллаштириш бўлими

4








Камерал назорат бошқармаси

9

Чакана савдо ва хизмат кўрсатишни назорат қилиш бошқармаси

6














Солиқ органларини модернизация қилиш бўлими

4







Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бош бошқармаси

18

Таҳлил ва статистика бўлими

5













Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бош бошқармаси

12














Валюта назорати ва халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси

12







Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш бошқармаси

8















Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарзини мажбурий ундиришни ташкил этиш бошқармаси

7







Жисмоний шахслар томонидан ресурс солиқлари ва бошқа давлат даромадлари тўланишини назорат қилиш бошқармаси

9

Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бошқармаси

7



























Жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини мажбурий ундиришни ташкил этиш бошқармаси

4

Халқаро солиқ муносабатлари ва ҳамкорлик бошқармаси

4





















































Маъмурий амалиёт бўлими

3




































Раис ўринбосари  Ахборот коммуникация технологиялари бош бошқармаси бошлиғи

Раиснинг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Раис ўринбосари - Солиқ академияси ректори


Солиқ академияси

Режим ва кадрлар билан ишлаш бош бошқармаси

29


Тошкент, Бухоро ва Фарғона солиқ коллежлари

Ахборот коммуникация технологиялари бош бошқармаси

19

Кадрлар билан ишлаш бошқармаси

10

Ташкилий-инспекторлик бошқармаси

9










Ўз хавфсизлиги бошқармаси

9









Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини юритиш бошқармаси

9









Юридик бошқарма

7









Солиқ органларини назорат қилиш бошқармаси

9

















Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими

3

Тизимли ва техник таъминлаш бошқармаси

7









Навбатчи қисм

9

























Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

4

Ахборот хавфсизлиги

бўлими

3

Сафарбарлик ишлари бўйича шўъба

2

















































Биринчи бўлим

3













































































Ишлар бошқарувчиси















































































Молиявий таъминот бошқармаси

7















































































Моддий-техника таъминоти ва хўжалик ишлари бошқармаси

11




















































































      

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони - 257 штат бирлигидан иборат.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 августдаги

ПҚ-3168-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


















Бошлиқ































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари

Бошлиқнинг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Таҳлил ва прогнозлаш бўлими

5 - 8

Юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими

9 - 25

Кадрлар билан ишлаш бўлими

2 - 4

Ташкилий-инспекторлик бўлими

2 - 7

Назорат-тафтиш бўлими

5 - 10

Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими

4 - 15

Ўз хавфсизлиги бўлими

2 - 5

Юридик бўлим

2-3

Ахборот технологиялари бўлими

1 - 3

Валюта назорати шўъбаси

1 - 6

Солиқ органларини назорат қилиш бўлими

3-4

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш шўъбаси

Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бўлими

4 - 9

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими

8 - 24


Навбатчи қисм

3 - 7

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2








Маъмурий амалиёт бўлими

1 - 4

Бозорлар ва савдо комплексларини назорат қилиш шўъбаси








Биринчи бўлим

1























Чакана савдо ва хизмат кўрсатишни назорат қилиш шўъбаси








Молиявий таъминот бўлими

11 - 15














































Таҳлил ва статистика шўъбаси









































Жами штат бирликлари 77 - 156 тани ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий сони 1 302 бирликдан иборат.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 августдаги

ПҚ-3168-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туман (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

















Бошлиқ



































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

0-1

Бошлиқ ўринбосари

0 - 2

Бошлиқнинг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

0-1

Таҳлил ва прогнозлаш бўлими

2 - 37

Юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими

3 - 44

Кадрлар билан ишлаш шўъбаси

0 - 3

Ташкилий-инспекторлик шўъбаси

1 - 4


Назорат-тафтиш бўлими

0 - 17

Ўз хавфсизлиги шўъбаси

0 - 3

Юридик шўъба

1-2

Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими

4 - 64

Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бўлими

1 - 17


Навбатчи қисм

1 - 7
















Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими

2 - 25















Маъмурий амалиёт бўлими (шўъбаси)

0 - 3























































      

Жами штат бирликлари 16 - 210 тани ташкил этади.

Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошқарув ходимларининг умумий сони 10 344 бирликдан иборат.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 августдаги

ПҚ-3168-сон қарорига

5-ИЛОВА


Давлат солиқ хизмати ҳудудий

органлари бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Давлат солиқ хизмати

органлари

Давлат солиқ хизмати органлари

ходимлари чекланган сони

Шундан:

давлат солиқ бошқармалари

туманлар (шаҳарлар)

давлат солиқ инспекциялари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

613

88

525

2.

Андижон вилояти

873

91

782

3.

Бухоро вилояти

722

89

633

4.

Жиззах вилояти

500

77

423

5.

Қашқадарё вилояти

739

85

654

6.

Навоий вилояти

445

77

368

7.

Наманган вилояти

727

85

642

8.

Самарқанд вилояти

973

97

876

9.

Сурхондарё вилояти

608

84

524

10.

Сирдарё вилояти

503

81

422

11.

Тошкент вилояти

1 238

112

1 126

12.

Фарғона вилояти

1 181

96

1 085

13.

Хоразм вилояти

669

84

585

14.

Тошкент шаҳар

1 855

156

1 699

Жами

11 646

1 302

10 344

            

*) Хўжалик ҳисобидаги тузилмалар ҳисобга олинмаган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 августдаги

ПҚ-3168-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб топилган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорининг 2, 4 ва 5-бандлари ҳамда унинг 1, 3, 5 ва 6-иловалари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 15 январдаги ПҚ-1261-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тузилмасини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 25 февралдаги ПҚ-1290-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида" 2013 йил 24 январдаги ПҚ-1910-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 773-модда



































Время: 0.1891
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск