Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.08.2017 й. 571-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 августдаги

571-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура

ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги

ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.


2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Кенгаш Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий архитектура органлари деб аталади) архитектура, шаҳарсозлик ва ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича коллегиал органи ҳисобланади ҳамда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини келишиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг касбий асосланганлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди.


4. Кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сон Фармонининг 1а-иловасига мувофиқ шакллантирилади.


5. Кенгаш ўз фаолиятида Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳисобот беради ва ўз ишини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ, бепул асосда амалга оширади.



2-БОБ. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳларини ҳамда туманлар (туман гуруҳлари)ни режалаштириш лойиҳаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда ўз тасарруфидаги ҳудудларда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

бош режаларни, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудларда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича вилоят, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.


7. Кенгаш ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш тарҳлари, туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқади, келишади ва тасдиқлаш учун ваколатли органлари томонидан тасдиқлашга тавсия қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг шаҳарсозликка оид қисмларини, шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилишида иштирок этади, уларни кўриб чиқади ва маъқуллайди, уларнинг амалга оширилишида бевосита иштирок этади;

Кенгаш белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига, шу жумладан шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига ўз ваколати доирасида розилик беради, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан эса таклифлар киритади;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини минтақаларда экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектларини сақлаб қолиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб кўриб чиқади, маъқуллайди ёки қайта ишлаш учун тавсия беради;

аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида, шу жумладан архитектура ва шаҳарсозлик комплекслари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқади ҳамда асосланган таклифлар бўйича ваколатли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади;

бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аҳоли пунктларини қуриш ва қисмларини реконструкция қилиш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва янгилаш бўйича таклифларни давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларига киритади;

замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини ва қисмларини реконструкция қилиш бўйича давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади;

ҳудудий аҳамиятга молик алоҳида, шу жумладан табиий ва сув объектлари зоналарини, рекреацион, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган, фойдали қазилмалар жойлашган ва бошқа ҳудудларнинг чегараларини белгилайди ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти тартиботини ўрнатиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан тавсиялар қабул қилади.



3-БОБ. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва ташкилотлардан Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларни сўраб олиш;

шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳуқуқига эга.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Кенгаш ушбу Низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Кенгашга ҳудудий архитектура органи раҳбари раислик қилади ва унинг ваколатига қуйидагилар киради:

Кенгаш аъзоларининг шахсий таркибини тасдиқлаш;

Кенгаш мажлисининг кун тартибини белгилаш ва мажлисни чақириш;

Кенгаш томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилиш;

Кенгаш аъзоларининг зиммасига юкланган вазифаларини бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;

Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Ҳудудий архитектура органи раҳбарининг биринчи ўринбосари - бош архитектор Кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади.


11. Кенгаш аъзолари:

Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашадилар;

шаҳарсозлик соҳасидаги долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритадилар;

Кенгаш муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар берадилар.

Кенгаш аъзолари Кенгашдаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.


12. Кенгаш мажлислари ҳар ҳафтада бир маротаба ўтказилади. Кенгаш мажлисини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида Кенгаш аъзолари мажлисни ўтказиш кунидан камида уч кун олдин хабардор қилинади.


13. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари бошқаради.

Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Мажлисни ўтказиш учун кворум бўлмаганда Кенгаш янги мажлис ўтказиш санасини эълон қилади.


14. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг аҳамиятига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, лойиҳа-қидирув ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.



5-БОБ. КЕНГАШНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ ВА КОТИБИ


15. Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.

Ишчи орган:

Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;

навбатдаги давр учун Кенгашнинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, Кенгаш муҳокамасига киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;

Кенгашнинг мажлисига зарур бўлган материалларнинг тайёрланишини таъминлайди ва манфаатдор ташкилотлардан зарур материалларни олади;

кун тартиби масаласи бўйича Кенгаш мажлиси ўтказилишини ташкил этади.


16. Кенгашнинг масъул котиби вазифасини бажариш ҳудудий архитектура органининг Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўлими бошлиғи зиммасига юкланади ва унинг ваколатига қуйидагилар киради:

Кенгаш мажлисига зарур бўлган ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш, Кенгаш мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича ишчи органнинг ишини ташкил этиш;

Кенгаш раиси билан мажлис ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар рўйхатини келишиш, Кенгаш аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилиш;

кун тартибидаги масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил қилиш, Кенгаш мажлиси баёнларини расмийлаштириш ва тасдиқланган баёнларнинг Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилишини ташкил этиш;

Кенгаш қарорлари ижроси мониторингини олиб бориш ва унинг натижасини кўриб чиқиш учун Кенгаш мажлисига киритиш.



6-БОБ. КЕНГАШ ТОМОНИДАН ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Кенгаш қарори Кенгаш мажлисида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.


18. Кенгаш аъзоси йиғилишда иштирок этмаган бўлса лойиҳа (лойиҳалар) Кенгаш аъзоси вакили бўлган ташкилот билан келишилган деб ҳисобланади (узрли сабабларга кўра ҳолатлар бундан мустасно). Бундай ҳолатларда ушбу ташкилот ваколатидаги масалалар бўйича масъулият вакили иштирок этмаган ташкилотга юкланади.


19. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлиси баёни Кенгаш котиби томонидан имзоланади, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда Кенгаш аъзоларига ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.

Баёнда кўриб чиқилган лойиҳа (масала)ни, асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, келишиш, келишишни рад этиш ёки уни қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисида аниқ хулоса акс эттирилган бўлиши лозим.

Кенгаш аъзолари муҳокама этилган лойиҳа (масала) хусусида баёнга ўзининг алоҳида фикрини киритишга ҳақли.

Кенгаш баёнининг асл нусхаси ҳудудий архитектура органида 5 йил давомида сақланади.

Кенгаш баёни (баёндан кўчирма) йўқолган ёки бузилган ҳолатларда лойиҳа ташкилотнинг мурожаатига кўра уч кун муддатда унга баён нусхаси (дубликати) берилади.


20. Кенгашнинг лойиҳани келишиш тўғрисидаги ижобий қарори (баёни) лойиҳа (шаҳарсозлик) ҳужжатларининг кейинги босқичларини лойиҳалаш ва лойиҳаларни давлат экспертизасига тақдим этиш учун асос бўлади.


21. Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


22. Кенгаш қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳолатини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.


23. Кенгашнинг иш тартиби унинг Регламентида белгиланади. Регламент Кенгаш томонидан қабул қилинади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 781-модда




























































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск