Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 01.08.2017 й. 571-сон қарорига 10-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 августдаги

571-сон қарорига

10-ИЛОВА



Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш

ҳудудий консалтинг маркази тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказларининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда Давархитектқурилиш деб аталади) таркибига киради, ўз фаолиятида Давархитектқурилишга, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига бўйсунади ва ҳисобот беради.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, ушбу Низомга, ҳамда Давархитектқурилишнинг қарорлари ва буйруқларига амал қилади.


4. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамига эга бўлади.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шартнома асосида қурилишда танлов савдоларини ташкилотчи сифатида ташкил этиш ва ўтказиш;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилиш;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шартномалар тузиш, танлов савдолари шартлари ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалининг бажарилиши, шунингдек марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштирилаётган қурилиши тугалланган объектнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши мониторингини олиб бориш;

шартномавий жорий нархни аниқлаш бўйича методологик тавсияларни, нархларни шакллантиришни янада такомиллаштириш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари нархларини шакллантириш, таҳлил қилиш, уларни қайта ишлаш ва умумлаштириб Давархитектқурилишнинг Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш марказига мунтазам равишда тақдим этиб бориш;

нархларни шакллантириш бўйича янги смета нормативларини яратиш учун бошланғич ахборотларни тўплаш ва дастлабки таҳлил қилиш;

қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш бўйича шаҳарсозлик фаолияти субъектларига консалтинг хизматларини кўрсатиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш.


6. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар билан биргаликда қурилишда танлов савдоларини ўтказиш тартиботини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом шартлари ва талабларига риоя қилган ҳолда танлов савдолари предметига қўйиладиган танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади;

шартнома асосида қурилишда танлов савдоларини ташкилотчи сифатида ташкил этади ва ўтказади;

танлов савдоларини ташкил этади ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилади;

аризалар ва оферталар қабул қилинишини ташкил этади, уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини ва махфийлигини таъминлайди;

танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Давархитектқурилишга тақдим этади;

танлов ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон бериш учун материалларни тайёрлайди ва/ёки потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачи томонидан жалб қилинадиган мустақил экспертлар ёки консультантлар ишини ташкил этади;

оферталар очилгандан кейин уларни буюртмачига беради;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачига танлов савдолари якунлари бўйича буюртмачи ҳисоботини тузишда кўмаклашади;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачи ва объектлар қурилиши бўйича пудратчи томонидан тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради ҳамда танлов савдолари ва танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар бажарилиши мониторинги натижалари тўғрисида Давархитектқурилишга ойлик ҳисоботни тақдим этади;

семинарлар ўтказади, кадрларни танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тасдиқланган тартиботини, танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини амалиётда қўллаш бўйича ўқитади;

капитал қурилишда иқтисодий ва ташкилий ислоҳотлар амалга оширилиши, қурилиш материаллари, алоҳида ва махсус ишлар нархларининг, қурилиш механизмларини ишлатиш ва қурилиш юкларини ташиш, тайёр қурилиш маҳсулоти харажатлари ўзгариши мониторингини олиб боради;

ўз ваколатлари доирасида инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда Давархитектқурилишга ёки тегишли органларга киритади.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан ва бошқа ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;

танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш мақсадида қурилишнинг боришини ўрганиш;

қонун ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом талабларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачига хизматларни сотиб олишни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳалаштириш, илмий-тадқиқот ташкилотларини ва бошқа ташкилотларини, олимлар ва мутахассисларни улар меҳнатига қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаган ҳолда, белгиланган тартибда ишга жалб қилиш.


8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Марказга Давархитектқурилиш раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.


10. Марказ директори:

Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Давархитектқурилиш билан келишган ҳолда Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди;

Марказ фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича барча органларда ва ташкилотларда Марказ номидан вакиллик қилади;

Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


11. Марказ ўзининг хўжалик фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


12. Қуйидагилар:

шартнома асосида танлов ҳужжатларини ишлаб чиққанлик, қурилишда танлов савдоларини ташкил этганлик ва ўтказганлик;

нархларни шакллантириш, шартнома асосида савдо мавзуининг дастлабки қийматини аниқлаш масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатганлик;

қурилиш соҳасида қонун ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини амалга оширганлик учун олинадиган даромадлар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


13. Марказ ҳар ойда Давархитектқурилишнинг ҳисоб рақамига ўз даромадларининг 10 фоизи миқдорида маблағ ўтказади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 781-модда











































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск