язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 11.07.2017 й. 91-Н-сон "Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-95) ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.07.2017 й. 1733-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2017 й.

N 1733-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

11.07.2017 й.

N 91-Н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси авиация

қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро

авиацияси борткузатувчиларининг ишларини

ташкил этиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-95)

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 20 сентябрдаги 145-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1733, 2007 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-95) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси авиация

қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро

авиацияси борткузатувчиларининг ишларини

ташкил этиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-95)

киритилаётган ўзгартиришлар


1. II бобнинг учинчи параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 25-бандда:


а) "б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


б) "е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) тилга тайёрлаш ва тил бўйича малака ошириш;".


3. III бобнинг учинчи параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. III бобнинг бешинчи параграфнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-§. Тилга тайёрлаш ва тил бўйича малака ошириш".


5. 40 - 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Борткузатувчиларни тилга тайёрлаш ва тил бўйича малакасини ошириш йўловчилар билан чет тилларда муомала қилиш ва уларга халқаро класс бўйича хизмат кўрсатишга ўргатиш мақсадида амалга оширилади.

41. Тилга тайёрлаш ва тил бўйича малака ошириш курслари қуйидагиларни назарда тутади:

а) фуқаро авиациясида қўлланиладиган махсус лексикани ўзлаштириш;

б) сўзлашиш нутқини мукаммаллаштириш.

Фуқаро авиацияси ўқув марказида жорий қилинган қоидаларга мувофиқ давлат ва чет тиллар бўйича билимларни тасдиқлаш учун экстерн услубида имтиҳон топширишга йўл қўйилади.

42. Борткузатувчиларни тилга тайёрлаш ва тил бўйича малакасини ошириш курсларида ўқитиш авиакорхона (авиакомпания)ларнинг йўлланмалари бўйича сертификатланган Фуқаро авиациясининг ўқув марказида олиб борилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 758-модда