язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 530-сон "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2017 й.

N 530



ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ; (ЎзР ВМ 19.06.2019 й. 515-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлардаги фойдаланилмаётган, бўш турган давлат кўчмас мулки объектларини икки ой муддатда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 2018 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурларига Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг таклифига асосан янгидан ўрмонзорлар барпо этиш учун махсус техника ва замонавий технологияларни сотиб олиш, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва экотуризм инфратузилмаларини ташкил этиш, ўрмон хўжалиги объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига "Ўзфармсаноат" ДАК, "Дори-дармон" АК ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили ўрмон хўжаликларида етиштириладиган доривор ўсимликлар хом ашёсини фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар эҳтиёжи учун харид қилиш юзасидан шартномаларни тузилишини ва 30 фоиз миқдорида аванс маблағларини тўлаб берилишини таъминлаш вазифаси юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июлдаги

530-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ






Илмий кенгаш

Директор

































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг умумий ишлар ва тажриба хўжаликлари бўйича ўринбосари

Малака ошириш маркази

3



Иҳота ўрмонлари ва ўрмон мелиорацияси лабораторияси

5

Бухгалтерия ҳисоби ва режалаштириш бўлими

3

Илмий котиб

1

Хўжалик бўлими

7


Бош юрисконсульт

1


Селекция, уруғчилик ва кўчатчилик лабораторияси

5

Дархон илмий-тажриба хўжалиги

Ўрмон ва ўрмон мелиоратив тадбирларини механизациялаш лабораторияси

2

Кадрлар бўйича мутахассис

1

Қорақум илмий-тажриба хўжалиги

Доривор ўсимликлар деҳқончилиги лабораторияси

3


Сертификатлаш ва маркетинг бўлими

2

Ўрмонларни ҳимоя қилиш лабораторияси

3

Бухоро илмий-тажриба хўжалиги

Ахборот-таҳлил бўлими

2

Ўрмон тупроқшунослиги ва агрокимё лабораторияси

2

"In vitro" лабораторияси

6

Қўқон илмий-тажриба хўжалиги







Илмий кутубхона

1













Андижон филиали




































Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази





































































































































Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация маркази





















































































































        

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 30 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июлдаги

530-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича айрим меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 11-сон, 68-модда):


а) 2-банддаги "Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўз тасарруфида бўлган давлат ўрмон фонди ҳудудида Қоидаларнинг бажарилиши устидан идоравий назоратни амалга оширади.";


6-банднинг "в" кичик банди биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида ўрмон хўжалигига етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва ёнғин пайдо бўлишининг турли сабаблари ва дарахтлар ҳамда бошқа ўсимликларнинг зарарланиш даражасига кўра, дарахтлар қуриши ёки ёғоч нобуд бўлишига оид даъво суммаларининг ҳисоб-китоби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ белгиланади.".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июндаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 6-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўрмонларнинг қўриқлаш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасига, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларига ва Андижон, Сирдарё ва Хоразм давлат ўрмон хўжаликларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг олтинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" ва "Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" сўзлари тегишлича "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" ва "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ва уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органлари томонидан тайёрланади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор органлар билан келишиб олинади.

Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ва уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.

Таклифга ўрмонлар қўриқланишининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш тўғрисидаги илмий-техникавий ва иқтисодий асослашлар, картографик, ҳисобга олиш ҳамда бошқа зарур материаллар ва ҳужжатлар илова қилинади.".

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 апрелдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлиниши рўйхатининг рус тилидаги матнида:


а) I-бўлим номидаги ва 1-банддаги "Леса, находящиеся в ведении Министерства сельского и водного хозяйства 1. Леса, закрепленные за Главным управлением лесного хозяйства" сўзлари "Леса, находящиеся в ведении Государственного комитета Республики Узбекистан по лесному хозяйству" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Леса, закрепленные за научно-исследовательским институтом УзНПЦ сельского хозяйства" сўзлари "Леса, закрепленные за Научно-исследовательским институтом лесного хозяйства при Государственном комитете Республики Узбекистан по лесному хозяйству" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Леса, закрепленные за ирригационными лесхозами" сўзлари "Леса, закрепленные за Государственному комитету Республики Узбекистан по лесному хозяйству" сўзлари билан алмаштирилсин;


II-бўлим номидаги "Леса, находящиеся в ведении хокимията Ташкентской области" сўзлари "Леса, закрепленные за Государственному комитету Республики Узбекистан по лесному хозяйству" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда):


3-иловада:


а) 8-банднинг бешинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзларига алмаштирилсин;


б) илованинг "Давлат кадастрлари" устунидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 60-модда):


а) 1-илованинг 5-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси деб юритилади)" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Давлат ўрмон кадастри бўлими ва ушбу қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари (ўрмон хўжаликлари) томонидан амалга оширилади.

Давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Давлат ўрмон кадастрини юритишни методик таъминлаш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.";


17-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг" сўзлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги, 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 25-банддаги "Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 9-сон, 50-модда):


а) 3-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Иловада:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўрмон қўриқчилигига умумий раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари, ўрмон хўжаликлари ва тизимнинг бошқа ташкилот ва корхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади";


6-банднинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари - раҳбар (раис, бошлиқ), бош ўрмончи, ўрмон назоратчиси, ўрмон кадастри мутахассиси, ўрмон хўжалиги муҳандиси, ўрмонларни муҳофаза қилиш муҳандиси масалалари билан шуғулланадиган барча тоифалардаги мутахассислар;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратида - раис, раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари, бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, бош мутахассислар, етакчи мутахассислар);

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотларида - бошлиқлар, бошлиқларнинг ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, бўлимлар бошлиқлари ўринбосарлари, барча тоифалардаги мутахассислар (бош мутахассислар, етакчи мутахассислар).";


21-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрмон қўриқчилиги ходимлари белгиланган намунадаги формали кийим-бош кийиб юрадилар. Ўрмон қўриқчилари, инспекторлари, егерлар, давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, биорезерват ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар инспекторлари учун мўлжалланган хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар турлари, типлари (моделлари), сони, шунингдек олиш, сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.".


1-иловада:


3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармалари" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари, Андижон, Сирдарё ва Хоразм давлат ўрмон хўжаликлари" сўзларига алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари, Андижон, Сирдарё ва Хоразм давлат ўрмон хўжаликларининг ўрмон қўриқчилиги ходимлари, шунингдек республика ташкилотлари ходимлари учун ёзги кийим кўйлак ва шимдан иборат, ип газламадан тикилган, оч ҳаво ранг бўлади. Кўйлаги икки чўнтакли, ёқаси қайтарма бўлиб, белгиланган намунадаги петлицалар тикилади. Енглари икки чокли, тўғри тикилган бўлади.".


2-иловада:


1 - 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси;

2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси;

3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиқлари, вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиқлари;

4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, тизим республика ташкилот раҳбарлари;

5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати бўлим бошлиқлари, тизим республика ташкилот раҳбари ўринбосари, республика корхоналари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ўринбосари - бош ўрмончи ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиқ ўринбосарлари - бош ўрмончилар;

6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати бош мутахассислари, тизим республика корхоналари раҳбар ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари бўлим бошлиқлари;

7. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати етакчи мутахассислари, тизим республика корхоналари бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари бош мутахассислари, ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, миллий боғ, овчилик, биорезерват раҳбарлари, ўрмон назоратчилари ва ўрмон кадастри мутахассислари;

8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати мутахассислари, тизим республика корхоналари мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари етакчи мутахассислари, ўрмон хўжаликлари бош ўрмонбегилари, қўриқхоналар, миллий боғ, овчилик хўжаликлар, биорезерват бош нозирлари".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 351-модда):


а) номидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига" сўзларини "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


11-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси деб аталади)" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги, 32, 44, 56-банднинг тўққизинчи хатбошидаги "Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошидаги "Ўрмон хўжалиги бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти доирасидаги рухсат тусидаги ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил 8-сон, 55-модда):


а) 135-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

135.

Разрешение на специальное пользование объектами растительного мира


Специальное пользование объектами растительного мира


Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды, Государственный комитет Республики Узбекистан по лесному хозяйству, хокимият района (города)


";

б) 143-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

143.

Разрешение на предоставление участка государственного лесного фонда для размещения ульев и пасек


Предоставление участка государственного лесного фонда для размещения ульев и пасек


Государственный комитет Республики Узбекистан по лесному хозяйству


".

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-модда):


а) 1-иловада:


18-банднинг еттинчи хатбоши, 30 ва 36-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Рухсатнома берганлик учун йиғим суммаси "Биоинспекция"нинг махсус ҳисоб рақамига ёки Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.";


70-бандда "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзи "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзларига алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"80. Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи овдан фойдаланувчиларга ваколатли органлар:

тасарруфида бўлган ўрмон фонди ерларида, табиатни муҳофаза қилиш органларига ахборот тақдим этилган ҳолда - Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан";


82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"82. Намунавий шартнома шакли ов ҳудудларида овчилик хўжаликларини юритиш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан ишлаб чиқилади ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.";


1-иловада:

Умуртқасиз жониворлар рўйхатига изоҳларнинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандалари, инсон ва ҳайвонлар касалликларини тарқатувчилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Республика овчилар ва балиқчилар жамияти билан келишилган ҳолда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.";


в) 4-иловада:


2-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган давлат ўрмон фонди ерларида овлашда - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжалиги органларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.";


5-бандда:

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"бузиш содир этилган тақдирда - қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ёки қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, биорезерват ва овчилик хўжаликлари ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Қолган барча ҳолларда, қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, биорезерват ва овчилик хўжаликлари ҳамда давлат ўрмон фонди ҳудудидан ташқари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган қоидабузарлик экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан очилганда, ер майдонларининг тегишлилигидан қатъи назар, жарималар ва етказилган зарарни қоплашдан тушадиган барча сумма "Биоинспекция"нинг махсус ҳисоб рақамига тушади, ундан жарималар тўлаш ва етказилган зарарни қоплашдан тушган сумманинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"7. Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар агар ҳуқуқбузарлик ўрмон фондидан ташқари ерларда содир этилган бўлса - "Биоинспекция"нинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, шундан 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.

Агар ҳуқуқбузарлик ўрмон фонди ерларида содир этилган бўлса мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар 100 фоиз миқдорда тегишлилиги бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилган хўжалик ҳисоб рақамига ўтказилади.";


8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, давлат қўриқхоналари, овчилик, балиқ овлаш ва ўрмон овчилиги хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига, давлат қўриқхоналари, миллий боғ, биорезерват, овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақами маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича сарфланади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамининг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. "Биоинспекция" инспекцияси махсус ҳисоб рақами ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамининг календарь йил охиридаги фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи хизмат кўрсатувчи банкнинг ҳисоб рақамида қолади, ёпилмайди ва олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтадиган қолдиқ ҳисобланади.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июлдаги

530-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларида овчилик хўжалигини ташкил этиш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 12 октябрдаги 469-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Угом-Чотқол Давлат Миллий табиат боғи ва Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги низомларни, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари уставларини тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 22 июндаги 262-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 2 мартдаги 76-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 8-9-сон, 68-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида" 2005 йил 11 апрелдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 21-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 2 мартдаги 76-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2009 йил 17 июндаги 167-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 287-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини ривожлантиришни молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 10 июндаги 198-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 51-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 734-модда