ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.07.2017 й. 530-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июлдаги

530-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг

тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар бошқармалари ва давлат ўрмон хўжаликлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида бажарилган ишлар учун кунлик тариф ставкалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш 1-иловага;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимининг барча тармоқларида ягона бўлган ишлаб чиқариш ташкилотлари хизматлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган лавозим маошлари 2-иловага;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти, "Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонаси, "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 3-иловага;

Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 4-иловага;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида вақтбай шаклда ишловчи айрим касбдаги ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш 5-иловага;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари 6-иловага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЎРМОНЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ,

ҚЎРИҚЛАШ, УЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИ ТАКРОРИЙ КЎПАЙТИРИШНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


3. Ўрмонлардан самарали фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар бошқармалари ва давлат ўрмон хўжаликлари ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилади.


4. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни моддий рағбатлантириш мақсадида ходимларнинг ойлик маошига қўшимча тарзда:

ходимнинг соҳадаги умумий иш стажининг давомийлиги учун қатъий белгиланган лавозим маошига устама;

ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ижросини назорат қилиш ва ўрмон муҳофазасини таъминлаш юзасидан ўрмон инспекторларини хизмат вазифаларига кўра доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун ойлик маошига қўшимча компенсация тўлови;

баланд тоғли шароитда ишлаётган ходимларга денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қўшимча коэффициентларда белгиланган тўлов;

ойлик, чораклик, йил якуни бўйича ҳамда байрам кунлари учун ўрмон хўжалиги даромадлари ёки ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотлар;

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик лавозим маошларга 20 фоиз устама;

ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам;

ходимларнинг ҳаётини суғурта қилиш ёки бошқа турдаги тўловлар белгиланади.



3-БОБ. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

МИҚДОРИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида лавозимга тайинланган мансабдор шахсларнинг умумий иш стажи, ўрмон хўжалиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда атроф муҳитни шу жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда иқтисод, ҳисобчи, ҳуқуқ ва таълим соҳаларида фаолият юритган ходимларнинг соҳадаги умумий иш стажи учун қатъий белгиланган лавозим маошига қўшимча устама ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорда тўланади:

1 - 3 йилгача - 10 фоиз;

3 - 5 йилгача - 20 фоиз;

5 - 8 йилгача - 30 фоиз;

8 - 10 йилгача - 40 фоиз;

10 - 15 йилгача - 50 фоиз;

15 - 20 йилгача - 60 фоиз;

20 - 25 йилгача - 70 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 80 фоиз.

Бунда Қўмита марказий аппарати ходимларининг умумий иш стажи учун ойлик иш ҳақига (бериладиган устама маблағларини ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўланади.

6. Ходимларнинг баланд тоғли шароитда ишлаганлиги учун денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қуйидаги миқдорларда коэффициентлар белгиланади:

1500 - 1700 метргача - 1,1;

1701 - 2000 метргача - 1,15;

2001 - 3000 метргача - 1,3;

3001 метрдан юқори - 1,4.


7. Иш кўрсаткичларининг бажарилишига қараб иқтисодий имкониятдан келиб чиққан ҳолда ой, чорак ва йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг беш баробаригача миқдорида мукофотлар берилади.

8. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституция куни, Наврўз, Янги йил ва ҳайит байрамлари, 8-март - Халқаро хотин қизлар куни, Халқаро ўрмончилар куни учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.

8-1. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор Қўмита марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизигача ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларига, жумладан, ноқулай об-ҳаво ва табиий шароитда ишлаётган ўрмончиларнинг иш ҳақларига қўшимча 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланиши мумкин.

Устаманинг аниқ миқдори ва уни бериш тартиби Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан белгиланади.

9. Ходим хизмат бурчини бажариш вақтида шикастланганда, жароҳат олган ёки майиб бўлган тақдирда - ходимга, шунингдек ўрмонларда ёнғинни ўчиришда ва хизматни бошқа турларини амалга оширишда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган ҳолларда унинг оиласига қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган тўловлар ва моддий ёрдам белгиланади.


10. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспортига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимлар тушлик овқатланиш харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача тўловлар амалга оширилади.

11. Зарур ҳолларда, иш ҳақи фонди доирасида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволанишига, тўй, маърака ва бошқалар) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади.


12. Ходимларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда тўлов ҳамда ташкилотлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ўрмон назоратчилари ва егерлари ўз яшаш жойларидан хизмат сафарига чиққан ҳолда уларга олиб юриладиган қуруқ озиқ-овқат берилади ёки ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида пул маблағи тўланади.


4-БОБ. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


13. Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ходимларни рағбатлантиришнинг молиявий манбалари ҳисобланади:

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотларни ривожлантириш жамғармалари маблағлари (Ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш, ўрмон маҳсулотларидан фойдаланиш, ов, экотуризм, муҳофаза этиладиган ҳудудларга кириш, маданий-маърифий ва рекреация тадбирларни ўтказиш, вақтинча фойдаланилмаган мол-мулкни ижарага беришдан, беғараз олинган ёрдамлардан ва қонунда тақиқланмаган бошқа тушумлар);

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.


14. Молиялаштириш миқдори ва манбалари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида бажарилган

ишлар учун кунлик тариф ставкалари бўйича

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ

Ўртача ойлик иш соати 168-42


ЯМҲ бўйича тоифалар


1

2

3

4

5

6


Тариф коэффиценти


2,476

2,73

2,998

3,297

3,612

3,941

1.

Тракторчилар-машинистлар








А

Ишбайчилар учун (сўм. т.)


20257,42

22335,52

24528,17

26974,44

29551,62

32243,33

В

Вақтбайчилар учун (сўм. т.)


18900,17

20839,04

22884,78

25167,15

27571,66

30083,03

2.

От улов ва қўлда бажариладиган









ўрмончилик ва бошқа ишларда








А

Ишбайчилар учун


18776,60

20702,80

22735,16

25002,61

27391,39

29886,35

В

Вақтбайчилар учун


17615,85

19422,97

21329,70

23456,97

25698,09

28038,80

3.

Ўрмонзорларни сақлаш, янги









ўрмонлар, питомниклар ва









кўчатхоналар барпо қилиш








А

Ишбайчилар учун


23836,91

26282,21

28862,30

31740,82

34773,39

37940,73

В

Вақтбайчилар учун


22317,60

24607,05

27022,68

29717,74

32557,02

35522,48

4.

Халқ истеъмол моллари ишлаб









чиқариш цехларида








А

Ишбайчилар учун


19083,10

21040,73

23106,27

25410,73

27838,51

30374,19

В

Вақтбайчилар учун


17860,97

19693,23

21626,49

23783,36

26055,66

28428,95

5.

Ўрмон қурилиш ишларида








А

Ишбайчилар учун


21630,87

23849,87

26191,18

28803,31

31555,22

34429,43

В

Вақтбайчилар учун


20247,29

22324,36

24515,90

26960,95

29536,84

32227,21

            

Изоҳ: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, тариф коэффициенти ва ўртача ойлик иш ҳақи ўзгарган тақдирда мазкур кунлик тариф ставкалари қайта ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сон қарорига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашда ҳудудий (район) коэффициентлари белгиланган ҳудудларда район коэффициенти қўлланилган ҳолда ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ўрмон хўжалиги тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти - 10 фоиз;

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Қўнғирот шаҳарлари, Қораузак, Кегейли, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл туманлари ҳамда Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Навоий тумани ўрмон хўжалиги тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти - 20 фоиз;

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги ўрмон хўжалиги тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти - 15 фоиз;

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Бўзатов ва Қўнғирот туманлари, Навоий вилоятининг Конимех, Нурота, Хатирчи, Навбаҳор ва Қизилтепа туманлари ўрмон хўжалиги тизими ташкилотларида ҳудудий коэффициенти - 30 фоиз;

Навоий вилоятининг Томди ва Учқудуқ, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманлари ўрмон хўжаликлари тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти - 50 фоиз;

Навоий вилоятининг Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари ҳудуди ўрмон хўжаликлари тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти - 60 фоиз.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимининг

барча ишлаб чиқариш ташкилотларида ягона

бўлган лавозимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш

юзасидан ягона тариф сеткаси бўйича

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи


Разрядлар


Тариф

коэффициентлари


1.

Хўжалик мудири


5

3,612


6

3,941


7

4,284


2.

Кассир


5

3,612

3.

Архивариус, иш юритувчи, кутубхоначи, котиба, таъминотчи, омборчи


4

2,998

     





Низомга

3-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика

ташкилотлари (Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари

бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш

илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти,

"Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонаси, "Ўрмонтехносервис"

давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот

институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги

қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳлари

бўйича ставкалари миқдори


Гуруҳдан

ташқари*


I гуруҳ**


II гуруҳ***


III гуруҳ****


раз-ряд-

лар


тариф

коэффи-

циент-

лари


раз-ряд-

лар


тариф

коэффи-

циент-

лари


раз-ряд-

лар


тариф

коэффи-

циент-

лари


раз-ряд-

лар


тариф

коэффи-

циент-

лари


1.

Раис (раҳбар)


15

7,292

14

6,893

13

6,503

12

6,115

2.

Раис (раҳбар) ўринбосари


14

6,893

13

6,503

12

6,115

11

5,733

3.

Бош ўрмонбеги, бош бухгалтер, бош инспектор, бош муҳандис, бош уруғчи


13

6,503

12

6,115

11

5,733

10

5,362

4.

Бош юристконсульт


12

6,115

11

5,733

10

5,362

9

4,997

5.

Бўлим бошлиғи, тажриба станция бошлиғи, лаборатория бошлиғи, илмий котиб, шўъба мудири, гуруҳ раҳбари, ўрмон назоратчиси


11

5,733

11

5,733

10

5,362

9

4,997

6.

Бош мутахассис (муҳандис)


10

5,362

10

5,362

9

4,997

8

4,64

7.

Етакчи мутахассис (муҳандис)


9

4,997

9

4,997

8

4,64

7

4,284

8.

1-тоифали мутахассис


8

4,64

8

4,64

7

4,284

6

3,941

9.

2-тоифали мутахассис


7

4,284

7

4,284

6

3,941

5

3,612

10.

Раис (раҳбар) котиби


5

3,612

5

3,612

5

3,612

4

3,297

*) Тошкент шаҳри.

**) Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари.

***) Бухоро, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари.

****) Жиззах, Сирдарё вилоятлари.


Изоҳ:

тариф разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 10-иловасига, тариф коэффициентлари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорига, ҳудудларнинг гуруҳларга ажратилиши Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорининг 4-иловасига мувофиқ белгиланган.






Низомга

4-ИЛОВА



Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик

хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

Т/р

Лавозимлар номи


I гуруҳ**


II гуруҳ***


III гуруҳ****


раз-

ряд-

лар


тариф

коэффи-

циентлари

раз-

ряд-

лар


тариф

коэффи-

циентлари

раз-

ряд-

лар


тариф

коэффи-

циентлари

1.

Раҳбар (директор)


13

6,503

12

6,115

11

5,733

2.

Раҳбар (директор) ўринбосари, Бош бухгалтер, бош ўрмонбеги, бош овшунос, бош муҳандис


12

6,115

11

5,733

10

5,362

3.

Бош юристконсульт


11

5,733

10

5,362

9

4,997

4.

Ўрмонбеги, мустақил участка бошлиғи


11

5,733

10

5,362

9

4,997

5.

Ўрмонбеги ёрдамчиси, ўрмон питомниги бошлиғи, бош инспектор (нозир)


10

5,362

9

4,997

9

4,997

6.

Бош мутахассис


9

4,997

8

4,64

7

4,284

7.

Етакчи мутахассис


8

4,64

7

4,284

7

4,284

8.

Мутахассис, муҳандис


7

4,284

6

3,941

5

3,612

9.

Ўрмон устаси, катта инспектор (нозир)


7

4,284

6

3,941

5

3,612

10.

Техник


5

3,612

5

3,612

5

3,612

11.

Инспектор (нозир), тезкор инспектор (нозир)


5

3,612

5

3,612

5

3,612

Изоҳ:

тариф разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 10-иловасига, тариф коэффициентлари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорига, ҳудудларнинг гуруҳларга ажратилиши Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорининг 4-иловасига мувофиқ белгиланган.






Низомга

5-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида вақтбай

шаклда ишловчи айрим касбдаги ишчилар

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

Т/р

Лавозимлар номи


Разрядлар


Тариф

коэффициентлари


1.

Лаборант


4


3,297

5


3,612

2.

Лаборант (олий маълумотли)

6


3,941

3.

Катта егерь

6


3,941

4.

Егерь

4


3,297

5


3,612

5.

Ўрмончи

4


3,297

6.

Омборчи

4


3,297

7.

Юк ташувчи

3


2,998

8.

Боғбон

3


2,998

9.

Ишлаб чиқариш хоналари фарроши, ҳудуд фарроши


2


2,725

10.

Хизмат хоналари фарроши

1


2,476

11.

Қоровул

1


2,476

   





Низомга

6-ИЛОВА

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги

ташкилотларда ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш

МЕЪЁРЛАРИ

1. Енгил автомобиль (шу жумладан махсус)

Т/р

Автомобиль класси


Двигателнинг иш

ҳажми (литр)


Разрядлар


Тариф

коэффициентлари


1.

Жуда кичик ва кичик


1,8 гача

1

2,476

2.

Ўрта


1,8 дан 3,5 гача

2

2,725

3.

Катта


3,5 дан юқори

3

2,998

2. Автобуслар (шу жумладан махсус)

Т/р

Автомобиль класси


Автобус узунлиги

(метр)


Разрядлар


Тариф

коэффициентлари


1.

Жуда кичик

5 гача


1

2,476

2.

Кичик

5 дан 6,5 гача


2

2,725

6,5 дан 7,5 гача


3

2,998

3.

Ўрта

7,5 дан 9,5 гача


4

3,297

4.

Катта

9,5 дан 11 гача


5

3,612

11 дан 15 гача


6

3,941

15 дан юқори


7

4,284

3. Юк автомобиллари

Т/р

Автомобилларнинг

юк кўтариш қобилияти

(тонна)


Разрядлар


Тариф

коэффициентлари

1.

1,5 гача


1

2,476

2.

1,5 дан 5 гача


2

2,725

3.

5 дан 10 гача


3

2,998

4.

10 дан 40 гача


4

3,297

5.

40 дан 60 гача


5

3,612

6.

60 дан юқори


6

3,941

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 734-модда
















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск