Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Марказий банк Бошқарувининг 23.08.2003 й. 505-2-сон "Алмаштириш шахобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.09.2003 й. 1114-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2003 й.

N 1114-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.08.2003 й.

N 505-2


ҚАРОРИ



Алмаштириш шахобчаси тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2003 йил 19 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сонли "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларинн эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иловага мувофиқ "Алмаштириш шахобчаси тўғрисидаги Низом"га (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 мартда 1114-сон билан рўйхатга олинган) ўзгартиришлар ва қўшимчалар тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан ўн кун ўтгач кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажанов






Қарорга

ИЛОВА


Алмаштириш шахобчаси тўғрисидаги низомга

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Кириш қисмида:

а) "қарорлари" сўзи "қарори" сўзи билан алмаштирилсин;

б) "2002 йил 20 февралдаги 61-15-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: "Ваколатли банклар хорижий валютадаги маблағларни кредит ва дебет карточкалар (кейинчалик - халқаро карточкалар) бўйича конвертациялаш (алмаштириш) йўли орқали миллий валютада нақд маблағларни беришни амалга ошириш учун банкоматларни ўрнатишлари мумкин".


3. 28-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "икки йилда" сўзи "бир йилда" сўзи билан алмаштирилсин.


4. 77-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: "Айни вақтда мижознинг илтимосига кўра халқаро карточкалар бўйича берилган нақд хорижий валютасини сарфланмаган сўмларга қайта алмаштирилган миқдорида 09006-шакл бўйича чет элга нақд хорижий валютани олиб кетишга рухсат берилиши мумкин. Маълумотноманинг ҳар иккала нусхаси алмаштириш шахобчаси ходимлари томонидан имзоланади, уларга алмаштириш шахобчасининг штампи ва алмаштириш шахобчаси ходимларининг номи ёзилган (шахсий) штамплари қўйилади. Бунда мижозга 09006-шаклдаги рухсатноманинг биринчи нусхаси берилади, иккинчи нусхаси эса кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Норезидентлар томонидан сарфланмаган сўмларни хорижий валюта ёки банкоматнинг чеки асосида йўл чекига қайтадан алмаштириш ушбу Низомнинг 9-бандида баён қилинган тартибда амалга оширилади".


5. Низомнинг XIV бўлими қуйидага таҳрирда баён қилинсин:


"Халқаро карточкалар бўйича нақд хорижий валютани

бериш операцияларини расмийлаштириш ва банкоматлар

орқали миллий валютада нақд маблағларни бериш

операцияларини ўтказиш тартиби


89. Алмаштириш шахобчалари жисмоний шахслар-резидентлар ва норезидентларнинг шахсий халқаро карточкалари, шунингдек, бошқа банклар (жумладан, хорижий ва халқаро) ташкилотлар, ассоциациялар ва жамиятлар томонидан элементланган тўлов тизимлари (кейинчалик - эмитент-ташкилот) бўйича нақд хорижий валютани бериш бўйича операцияларни амалга оширадилар.

Алмаштириш шахобчалари халқаро карточкалар бўйича нақд хорижий валюта беришнинг назорат материаллари (нақд хорижий валютани халқаро карточкалар бўйича бериш қоидалари, карточкалар, чеклар ва махсус жиҳозлар намуналари) мавжуд бўлган тақдирда ваколатли банк ва эмитент ташкилот ўртасида тузилган келишувлар ва шартномаларда қайд этилган шартлар ва тартибларга биноан амалга оширилади.

Алмаштириш шахобчалари жисмоний шахслар-норезидентларга халқаро карточкалар бўйича нақд хорижий валютани бериш билан бир вақтда, нақд хорижий валютани сотиб олиш бўйича операцияларни амалга оширишлари мумкин.

Норезидентлардан нақд хорижий валюта сотиб олишда, уларда халқаро карточкалар бўйича нақд хорижий валюта олиниши тўғрисида терминал чеки мавжуд бўлган ҳолларда, уларга сарфланмаган ҳуқуқини берувчи 09002-ф шаклдаги маълумотноманинг (чекда кўрсатилгандан ортиқ бўлмаган хорижий валюта суммасига) биринчи нусхаси берилади. Бунда, халқаро карточкалар бўйича нақд хорижий валюта олинганлиги тўғрисида тақдим этилган чекнинг асл нусхаси А4 бичимли қоғозга ёпиштирилади ва маълумотноманинг иккинчи нусхаси билан кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


90. Халқаро карточка эгаларига хизмат кўрсатиш чоғида ваколатли банк ва эмитент-ташкилот ўртасидаги келишувга мувофиқ банкоматлар орқали нақд маблағларни бериш, маблағларни хорижий валютага алмаштириш йўли билан миллий валютада амалга оширилади. Бунда хорижий валюта билан операцияларни амалга ошириш вақтида валюта айирбошлаш шахобчалари учун белгиланган валюта харид қилиш курси бўйича халқаро корхоналардан ҳисобдан чиқарилади.

Халқаро карточкалар бўйича банкоматлар орқали миллий валютада нақд маблағларни бериш авторизация, яъни халқаро карточканинг тўлов қобилияти эмитент-ташкилотнинг ҳисоб-китоб марказида текшириш асосида ваколатли банкнинг процессинг маркази томонидан маъқуллангандан сўнг амалга оширилади.

Мижозга бериладиган банкоматнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

- банкоматнинг рақами;

- халқаро карточканинг рақами;

- транзакция рақами;

- операция ўтказилган сана ва вақт;

- харид қилинган хорижий валюта суммаси;

- миллий валютада берилган маблағлар суммаси;

- алмаштириш курси;

- ваколатли банкнинг номи.


91. Норезидентлар томонидан сарфланмаган миллий валютани хорижий валютага ёки йўл чекларига қайтадан алмаштириш, хорижий валюта карточкасидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар ўрнига, илгари банкомат орқали олинган миллий валюта маблағлари суммаси доирасида амалга оширилади.

Қайтадан алмаштириш учун асос бўлиб, халқаро карточкалар бўйича миллий валютадаги маблағларни олиш бўйича операцияларни ўтказишда берилган ва халкаро карточка ва паспорт билан бирга кўрсатиладиган банкомат чекининг асл нусхаси хизмат қилади (ҳисобланади).

Норезидент томонидан қайтадан алмаштириш учун ҳужжатлар ва миллий валютадаги маблағлар тақдим қилинганда (кўрсатилганда) алмаштириш шахобчасини ходими чекни кўрсатувчи ҳақиқатда ҳам халқаро карточканинг эгаси эканлигини чекдаги халқаро карточканинг рақамини халқаро карточка рақами билан солиштириш, шунингдек халқаро карточкада кўрсатилган фамилия ва исмини, тақдим этувчининг паспортидаги маълумотлар билан таққослаш йўли орқали текшириши шарт (ишонч ҳосил қилиш керак).

Тақдим этилган чекнинг асл нусхаси А4 бичимли қоғоз варағига ёпиштирилади ва алмаштириш шахобчасининг 09002 шаклдаги маълумотномасининг биринчи нусхаси ўрнига қайта алмаштириш учун асос сифатида кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Божхона декларациясида сарфланмаган сўмлар хорижий валютага алмаштирилганлиги тўғрисида штамп (мухр) қўйилади ва белги қўйилган божхона декларациясининг нусхаси алмаштириш шахобчасининг кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.

Норезидентларга сўмларни қайтадан хорижий валютага ёки йўл чекларига алмаштириш бўйича операциялар Ўзбекистон Республикаси резидентларига (ушбу Низомнинг X бўлими) нақд хорижий валютани сотиш бўйича операцияларга ўхшаш ҳолда расмийлаштирилади. Бунда, мижозга алмаштириш шахобчаси томонидан ушбу жисмоний шахсга валюта сотилганлигини тасдиқловчи 09007-шаклдаги маълумотноманинг биринчи нусхаси берилади.

Мижознинг илтимосига кўра, мазкур Низомнинг 77-бандига мувофиқ банкоматнинг чеки асосида сарфланмаган сўмларни нақд хорижий валютага қайтадан алмаштирилган сумма (маблағ) миқдорида 09006-шакл бўйича чет элга нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсат берилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами", 2003 й. 12-сон)

































Время: 0.1565
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск