язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар/ Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.09.2012 й. 274-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 25 сентябрдаги

274-сон қарорига

1-ИЛОВА


Корхоналар ва ташкилотларнинг

ягона давлат регистри тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Давлат статистикаси тўғрисида", "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрининг (кейинги ўринларда КТЯДР деб аталади) ахборот фондини ташкил этиш мақсадини, юритиш тартибини ва унинг мазмунини белгилайди.


2. КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди.

КТЯДР давлат статистикасининг ягона ахборот тизими таркибидаги давлат ахборот ресурси ҳисобланади.

КТЯДР давлат тилида юритилади.


3. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг мақсади ҳисобланади:

ягона классификациялар тизими асосида юридик шахсларнинг ягона давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлаш;

рўйхатдан ўтказувчи ва давлат бошқа органларидан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек уларни давлат бошқаруви органларига ва бошқа фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш;

статистика регистрларини ҳамда статистика кузатувлари объектлари маълумотлар базаларини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш;

республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари билан ахборотлар борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш.


4. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

КТЯДР таркибидаги корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, янгилаш, сақлаш ва тарқатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган методологиясининг ягоналиги;

статистика классификаторларидан фойдаланган ҳолда КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган юридик шахсларни қамраб олишнинг тўлиқлиги;

ягона дастурий-техник воситани қўллаш ва уни доимий равишда янгилаб бориш;

КТЯДР ахборотларидан фойдаланишнинг қулайлиги ва уни Миллий ахборот тизимига интеграциялаш.



II. КТЯДР АХБОРОТ ФОНДИНИНГ МАЗМУНИ


5. КТЯДРнинг ахборот фонди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

идентификациялаштириш кўрсаткичлари - юридик шахснинг номи, коди (КТУТ), солиқ тўловчининг идентификациялаштириш рақами (СТИР);

юридик шахснинг классификация кўрсаткичлари - асосий фаолият турининг характери, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;

маълумотнома тусидаги кўрсаткичлар - почта манзили, телефонларининг рақами, муассислари тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (тугатилганлиги) тўғрисидаги бошқа маълумотлар.


6. Юридик шахснинг коди (КТУТ - корхона, ташкилотнинг асосий коди) - КТЯДРга киритишда юридик шахсга бериладиган ва статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган индивидуал рақам ҳисобланади.

КТУТ саккизта рақамли белгилардан иборат бўлади, дастлабки еттита рақам генерациялайдиган дастурий метод билан тасодифий рақамни ташкил қилади, саккизинчи рақам код ҳимоячиси ҳисобланади (бир разрядли назорат сони).

КТУТ бир марта берилади, юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан бекор қилинмайди ва бошқа юридик шахсга бериш учун ундан такроран фойдаланилмайди.


7. Классификациялаштириш кўрсаткичларини аниқлаш учун статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика классификаторлари қўлланади.

Статистика органлари ўртасида ахборотлар айирбошлашни унификациялаш мақсадида солиқ ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан КТЯДРда солиқ тўловчининг идентификациялаштириш рақами (СТИР)дан фойдаланилади.



III. КТЯДРни ЮРИТИШ


8. КТЯДРни юритиш қуйидаги ҳолатларда маълумотларнинг электрон базасига тегишли ёзувни киритишни ўз ичига олади:

а) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишда;

б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

в) юридик шахсни қайта ташкил этишни давлат рўйхатидан ўтказишда;

г) юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилган (бирлаштирилган, қўшиб юборилган) юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритишда;

д) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав жамғармасининг шакллантирилмаганлиги, шунингдек унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда;

е) юридик шахснинг почта манзили ўзгарганда;

ж) юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда - йиллик давлат статистика ҳисоботи асосида;

з) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганда - унинг муассислари ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан тушган маълумотлари асосида.

9. КТЯДРни юритиш учун:

рўйхатдан ўтказган органлардан тушадиган маълумотлардан;

давлат статистика кузатувларини амалга оширишда олинган статистика маълумотларидан;

солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ва бошқа давлат органларининг регистрларидан ҳамда маълумотлар ахборот базаларидан фойдаланилади.


10. КТЯДР ахборот фондини юритиш ва янгилаш учун зарур бўладиган маълумотлар юридик шахслар тўғрисидаги регистрларни ва маълумотлар ахборот базаларини ташкил қиладиган ва юритадиган рўйхатдан ўтказувчи органлар, солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ҳамда бошқа давлат органлари томонидан бепул тақдим этилади.


11. КТЯДР маълумотлар ягона базасига ёзувларни киритиш тартиби ва уларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.


12. КТЯДРни юритиш давлат статистикаси тизимида қўлланадиган дастурий-технологик воситалардан фойдаланган ҳолда электрон тарзда амалга оширилади.

КТЯДР маълумотлари йўқолишининг олдини олиш мақсадида ҳар ойда электрон манбаларда ойнинг 1-кунидаги ҳолатига кўра унинг резерв нусхаси шакллантирилади, у унинг йўқолишини бартараф этадиган жойларда асл нусхаси билан биргаликда сақланади.



IV. КТЯДРни ЮРИТИШДА ҚАТНАШАДИГАН

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


13. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари томонидан юритилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қуйидагиларни таъминлайди:

КТЯДРни ривожлантиришнинг методологик асослари ва йўналишларини ишлаб чиқиш;

КТЯДР маълумотлари электрон базасини ишлатиш ва бошқариш ҳамда ундан уни юритишда қатнашувчи органлар томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

юридик шахсларни ҳисобга қўйиш ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишларга методик раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;

статистика классификациялари тизимини юритиш;

КТЯДРнинг резерв нусхаларини сақлаш ва унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

давлат органлари билан ахборотларни идоралараро айирбошлаш;

КТЯДРдан фойдаланувчиларга ушбу Низомнинг V бўлимида назарда тутилган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.


15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги давлат статистика органлари қуйидагиларни таъминлайди:

рўйхатдан ўтказувчи органлардан тушадиган КТЯДР маълумотларини ишлаш ҳамда ахборотларнинг йўқолиши, бузилиши ва сохталаштирилишига йўл қўймаслик;

КТЯДРдаги классификациялаштириш кўрсаткичларини давлат статистика кузатувларини ўтказиш жараёнида олинган дастлабки статистика маълумотлари асосида ўз вақтида ўзгартириш;

тегишли ҳудуддаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, солиқ органлари ва давлат мулкини бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

КТЯДРдан фойдаланувчиларга ушбу Низомнинг V бўлимида назарда тутилган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.


16. Қуйидагилар:

юридик шахсларни - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ушбу Низом 8-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин бир кун муддатда, ушбу Низом 8-бандининг "б" - "е" кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар;

юридик шахсларни - давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар ушбу Низом 8-бандининг "а" - "е" кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар давлат статистика органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали тақдим этилади.



V. КТЯДРдан ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА

АХБОРОТ-МАЪЛУМОТНОМА ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


17. КТЯДРдаги идентификациялаштириш, классификациялаштириш кўрсаткичлари, шунингдек юридик шахсларнинг почта манзиллари, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг муассислари, давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари барчанинг фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади, КТЯДРдаги бошқа кўрсаткичлар маҳфий тусдаги ахборот ҳисобланади.

18. КТЯДРдаги ахборотдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар КТЯДРнинг фойдаланувчилари бўлиши мумкин.

Қуйидаги маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул тақдим этилади:

КТЯДРдаги маълумотлар - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига;

КТЯДРдаги маълумотлар - юридик шахсга унга берилган статистика кодлари, уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар.

КТЯДРдан бошқа маълумотларни олиш учун буюртмачи томонидан ҳақ тўланади.


19. КТЯДРдан олинган маълумотларни фойдаланувчилар томонидан ахборотнинг манбаини кўрсатмасдан тарқатишга ва (ёки) КТЯДРдаги маълумотларни учинчи шахсларга тижорат мақсадларида беришга йўл қўйилмайди.



VI. КТЯДРНИ ТУГАТИШ


20. КТЯДРни тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тугатишда, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, КТЯДР маълумотлари базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига берилади.






Низомга

ИЛОВА

Юридик шахсларнинг ягона давлат

реестридаги юридик шахс тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

1. Юридик шахснинг номи

Тўлиқ:

Қисқача:

      

2. Почта манзили (туман, шаҳар, манзил)

Алоқа телефонлари:

Электрон манзили (ташкилот ёки муассиснинг):

3. Янгидан ташкил этилган


қайта ташкил этиш йўли









билан ташкил этилган












фаолияти тикланган













(тугатиш тартиботи тўхтатилган)


таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар



почта манзилини ўзгартириш



белгиланган муддатда молия-хўжалик фаолияти амалга



оширилмаган ёки устав жамғармаси шакллантирилмаган,


ихтиёрий тугатиш жараёни (керагининг остига чизилсин)

           

4. Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди:


          

Мулкчилик шакли коди:


          

МҲОБТ коди:


        

КТУТ коди:


         

Фаолиятининг асосий тури:


         

СТИР:


5. Муассислар ҳақидаги маълумотлар:

Муассислар

Муассисларнинг устав жамғармасидаги улуши


минг сўм


%

Мамлакат


Номи

(жисмоний шахслар учун - Ф.И.О.)













Жами устав жамғармаси




6. Ходимларнинг мўлжалланаётган сони*: ________________ киши

7. Рўйхатдан ўтказган органнинг номи:


8. Рўйхатдан ўтказилган





(рақами)


(санаси)

9. Тугатилган (фаолияти тўхтатилган)**





(рақами)


(санаси)

      

          

*) янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун

**) қўшиш ёки бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилган юридик шахслар учун



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 450-модда