ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2014 й. 57-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 мартдаги

57-сон қарорига

1-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат

рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом:

нодавлат нотижорат ташкилотларини (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан, уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини) (кейинги ўринларда алоҳида бўлинмалар деб аталади), шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, айни бир вақтда уларни давлат солиқ органларида ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;

юридик шахслар бўлмаган алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотларини адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Низом талаблари диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


халқаро ННТ - фаолияти унинг уставига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва битта ёки ундан кўп хорижий давлатлар ҳудудида татбиқ этилиши мумкин бўлган ННТ;


вилоятлараро ННТ - фаолияти унинг уставига мувофиқ кўпи билан иккита ҳудудий субъектлар (вилоятлар), шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри (кейинги ўринларда ҳудудий субъектлар деб аталади) ҳудудида олиб бориладиган ННТ;


алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш - юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинманинг тегишли ҳудуддаги ваколатларини адлия органлари томонидан алоҳида бўлинма тўғрисидаги маълумотларни Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига киритиш ҳамда уларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш йўли билан расмий равишда тасдиқлаш;


халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхонаси - бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ННТнинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот;


республика ННТ - фаолиятини унинг уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида олиб борадиган ҳамда учтадан кам бўлмаган ҳудудий субъектларда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган ННТ;


халқаро ва хорижий ННТнинг филиали - бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ННТнинг барча функцияларини (ёки уларнинг бир қисмини) амалга оширадиган, шу жумладан, унинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот.


4. Қуйидагиларни:

халқаро, республика, вилоятлараро ННТни, халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, шунингдек қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган ҳолларда, алоҳида ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;

фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТни, шунингдек уларнинг уставларида белгиланган муайян ҳудудларда фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланадиган ННТнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Алоҳида бўлинмаларни, шу жумладан, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўйиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.


5. Уларнинг туридан қатъи назар, айнан бир номдаги ННТни давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Номи бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза тушган ҳолларда бошқалардан олдинроқ ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади.

9. ННТнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун давлат божи ундирилмайди.


10. ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

11. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган давлат божи ва тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


II. ННТни ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


12. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб икки ой мобайнида, жамоат бирлашмаси учун - бир ой мобайнида берилади.

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза раҳбар органнинг камида уч нафар аъзоси томонидан имзоланади.


13. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) давлат тилидаги устав ёхуд юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом, икки нусхада Устав (низом) тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва таъсисчи(лар) вакил қилган шахс имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак;

б) таъсис шартномаси - ННТ ассоциациялари (уюшмалари) учун;

в) ННТни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси)нинг ёки умумий йиғилишнинг баённома ёхуд таъсисчининг қарори (республика ва вилоятлараро ННТ учун тегишли алоҳида бўлинмалар ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади);

г) ННТнинг почта манзили сифатида фойдаланиш учун мўлжалланаётган кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

д) сиёсий партиялардан ташқари, ННТни тузиш ташаббускорлари ёхуд таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларда жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи ҳамда юридик шахслар учун - номи, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси кўрсатилади;

е) ташаббускор фуқаролар рўйхати:

камида уч минг кишининг рўйхати - касаба уюшмалари учун;

камида ўн кишининг рўйхати - бошқа жамоат бирлашмалари учун, сиёсий партиялардан ташқари;

ж) "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар - сиёсий партиялар учун, шу жумладан:

сиёсий партиянинг дастури;

мазкур партияга бирлашиш хоҳишини билдирган, камида саккизта ҳудудий субъектларда (вилоятларда), шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан, рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори;

з) бош ННТ давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси - алоҳида бўлинмалар учун;

и) дастлабки маблағларнинг шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (вақтинча жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси) - жамоат фондлари учун;

к) нотариал тасдиқланган васиятноманинг нусхаси - васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун.

14. Ушбу Низомнинг 13-банди "е" кичик бандида назарда тутилган рўйхатларда, имзолардан ташқари, имзолаган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи кўрсатилади. Имзолар ва маълумотлар имзолаган шахснинг яшаш, иш, ўқиш ёки ҳарбий хизмат жойида тасдиқланади.


15. Бирлаштириш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган ННТлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

қайта ташкил этилаётган ташкилотга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигининг тасдиқномаси;

қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (бирлаштиришда ва ўзгартиришда) ёки тақсимлаш баланси (бўлинишда ва ажралиб чиқишда);

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилотнинг муҳри ва штампи йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (бирлаштиришда, ажралиб чиқишда ва ўзгартиришда).

Юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларни давлат рўйхатидан ўтказишда, ННТлар бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомни ёхуд бош ташкилотнинг алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартибини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи устави нусхасини тақдим этадилар.


16. Ўз фаолиятини турли ҳудудларда:

бир ёки ундан ортиқ чет эл давлати ҳудудида - халқаро ННТлар учун;

камида учта ҳудудий субъектларда - республика ННТлари учун;

кўпи билан иккита ҳудудий субъектларда - вилоятлараро ННТлар учун амалга оширувчи ННТлар уставларида алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд бўлиши керак.


17. Алоҳида бўлинмани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак.


18. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берилади, аризага бош ташкилотнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:

а) бош ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган нусхалари;

б) Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал очиш (ташкил этиш) тўғрисида бош ташкилотнинг қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиални ташкил этишга), унинг низомини (уставини) тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган маълумотлар бўлиши керак;

в) ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ҳам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);

г) бош ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган, белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;

д) бош ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ахборот;

е) ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;

з) ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;

и) ваколатхона ва филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича декларация.



III. ННТни ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


19. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар улар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ишончлилигини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширишга ҳақлидир.

Рўйхатдан ўтказувчи орган, зарурат бўлганда, тегишли ташкилотларга ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун юборишга ҳақлидир.

Ҳужжатларни олган ташкилот йигирма кун мобайнида ўз хулосасини тақдим этиши шарт.

Агар хулосада ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикр мавжуд бўлса, у ҳолда ташкилот ушбу Низом 24-бандининг иккинчи - ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар доирасида ўз хулосасини асослаши керак.


20. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади, у тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади:

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида;

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида.


21. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчига:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган намунада давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;

"рўйхатдан ўтказилган" ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган ННТ устави берилади.


22. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТга Давлат солиқ қўмитасининг ва Давлат статистика қўмитасининг аниқ вақт режимида Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтлардан фойдаланган ҳолда олинган СТИР ва КТУТ кодларини беради.


23. Рўйхатдан ўтказиш тартиботлари (статистика кодларини, СТИРни бериш) тугаллангандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилган ННТ тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли равишда ушбу Низомга 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрига, Юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаларнинг давлат реестрига ёки Халқаро ва хорижий ННТларининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат реестрига киритилади.


24. "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш:

ННТнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлиғига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи мақсадга эга бўлганда;

ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда;

ҳужжатлар устав қабул қилинган вақтдан бошлаб икки ой муддат (жамоат бирлашмаси учун - бир ой муддат) ўтгандан кейин тақдим этилганда;

ННТ айнан шу ном билан илгари рўйхатдан ўтказилганда;

ННТни ташкил этишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилганда ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга номувофиқ бўлганда;

рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида атайин нотўғри маълумот келтирилганлиги аниқланган бўлса;

ННТнинг номи ёки рамзи фуқароларнинг ахлоқига, миллий ва диний туйғуларига дахл қилса;

ННТнинг таъсис ҳужжатлари ҳарбийлаштирилган бирлашмалар тузишни назарда тутганда рад этилиши мумкин.

ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига зид бўлган қоидалар мавжуд бўлган бошқа ҳолатларда ҳам рад этилиши мумкин.


25. ННТни тузишнинг мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


26. ННТни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этишнинг асослари бартараф этилган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишга ҳужжатларни такроран бериш учун тўсиқ бўлмайди.


27. ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчиларга қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда хабар қилинади. Ариза берувчига давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилиш ёхуд уч ой, сиёсий партиялар учун эса - бир ой муддатда рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин, давлат божи тўламасдан ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Ариза ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тақдирда, такрорий мурожаат қилишда давлат божи умумий асосларда ундирилади, сиёсий партиялар бундан мустасно.


28. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



IV. ННТни ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАНИНГ

ВА ТАЪСИС ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


29. ННТлар таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда ННТнинг раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

ННТ ваколатли раҳбар органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори (бош ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган қарори (баённомаси) - халқаро ва хорижий ННТларнинг филиаллари ва ваколатхоналари учун);

таъсисчи(лар) томонидан вакил қилинган шахснинг имзоси билан тасдиқланган икки нусхада - таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳрири;

давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси - номи ўзгарган тақдирда.

30. ННТ ажралиб чиқиш ва қўшилиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

маълум бўлган барча қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг кредиторлари ёзма шаклда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигининг тасдиқномаси;

қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан, тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган тақсимлаш баланси (ажралиб чиқишда) ёки топшириш ҳужжати (қўшилишда);

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилотнинг муҳрини ва штампини йўқ қилиш тўғрисидаги маълумотномаси (қўшилишда).


31. Рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгариши муносабати билан ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ННТ ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар билан тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади, у ННТни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари пакетини сўраб олади.


32. ННТнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида реестрга тегишли ёзувни киритади ҳамда ариза берувчиларга "рўйхатдан ўтказилган" ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳририни беради.

ННТнинг номи ёхуд ННТни рўйхатдан ўтказган орган ўзгарган тақдирда ҳам ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган намунада давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади. Бунда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги янги гувоҳномада қўшимча маълумотлар сифатида ННТ тўғрисидаги олдинги маълумотлар, шу жумладан номи, рўйхатдан ўтказувчи орган, рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилади.


33. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда янгидан рўйхатдан ўтказган адлия органи бу тўғрида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органини, тегишли рўйхатдан ўтказиш маълумотлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади. Олинган маълумотлар асосида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органи бу тўғрида давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда бу ўзгаришлар ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.

34. Почта манзили, банк реквизитлари ўзгарган тақдирда ННТ бир ой муддатда бу тўғрида рўйхатдан ўтказувчи органга хабар қилиши шарт.

Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган почта манзили ўзгарганлиги бўйича билдиришномани олган куни бу ўзгаришнинг ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.

35. Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда ёки улар яроқсиз ҳолга келганда ННТнинг аризасига биноан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уларнинг дубликатлари берилади.

Дубликат олиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

давлат хизматлари марказидан маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда);

давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда);

давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида даврий матбуот нашрида берилган эълон (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда).

36. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.



V. АЛОҲИДА БЎЛИНМАЛАРНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


37. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш учун ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда алоҳида бўлинмага раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс тегишли адлия органига ариза билан мурожаат қилади.


38. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризада ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган бош ташкилот уставининг нусхаси ёки бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилида, икки нусхадаги алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом. Алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом тақдим этилганда бош ташкилот уставининг нусхаси илова қилинади;

ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинмани очиш тўғрисидаги баённомаси (қарори);

ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси;

ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси;

ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

39. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисида;

алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида.


40. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига қуйидаги ҳужжатлар берилади:

ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ белгиланган намунада алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги гувоҳнома;

"ҳисобга қўйилган" ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом.


41. Ҳисобга қўйилган алоҳида бўлинма тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ, Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига киритилади.


42. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказувчи органга берилганда;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;

тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ва ННТ устави талабларига мувофиқ бўлмаганда;

ариза ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилган ҳужжатларсиз ёки зарур даражада бўлмаган ҳужжатлар тақдим этилганда.

Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган бу тўғрида асослантирилган қарор чиқаради ва уч кун мобайнида бу ҳақда ариза берувчига ёзма шаклда хабар қилади. Ариза берувчига, шунингдек камчиликлар бартараф этилгандан кейин алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.


43. Алоҳида бўлинмага тегишли бўлган ўзгартиришлар киритилган ННТни қайта рўйхатдан ўтказишда ННТ бевосита ёки алоҳида бўлинма орқали алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйган адлия органига қайта рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қуйидаги тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт:

алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки янги таҳрирдаги низомнинг давлат тилидаги икки нусхаси, шунингдек бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг нусхаси (бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёхуд низомнинг янги таҳририни тақдим этиш талаб қилинмайди);

ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси - раҳбар ўзгарган тақдирда;

ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси - раҳбар ўзгарган тақдирда;

ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси - номи ўзгарган тақдирда.

44. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйган адлия органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда ариза берувчига "ҳисобга қўйилган" ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини ёки низомнинг янги таҳририни, шунингдек зарурат бўлганда, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ белгиланган намунада алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги янги гувоҳномани беради.

Алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги янги гувоҳнома, шунингдек ушбу Низомнинг 43-банди иккинчи хатбоши асосида адлия органига алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом ёки низомнинг янги таҳрири тақдим этилмаган тақдирда ҳам берилади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


45. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестри, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаларининг давлат реестри, Халқаро ва хорижий ННТлар ваколатхоналари ва филиалларининг давлат реестри ҳамда Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг реестри умумий фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.


46. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида давлат реестридан ННТ тўғрисидаги тегишли маълумотлар ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.

Бунда ННТ бир вақтнинг ўзида жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилади.

47. ННТ, шунингдек алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органига:

ҳар йили 1 февралгача - ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан, фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича;

режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни ёки режалаштирилган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларнинг) рўйхатини ўз вақтида келишиш учун тақдим этишлари шарт. ННТ тадбирларини келишиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади;

раҳбар органнинг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар орган таркибида ўзгаришлар бўлганда раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнида тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ ва алоҳида бўлинмалар фаолиятининг уставдаги вазифаларга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлигини назорат қилади, шу жумладан, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини текширади. Назоратни амалга оширишда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТдан қўшимча ахборотларни ҳамда ННТ, алоҳида бўлинмалар раҳбарларидан ва масъул шахсларидан тушунтиришлар олишга, раҳбар органлар қарорларини сўраб олишга ҳақлидир.


48. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ фаолиятида қонунийликни таъминлаш мақсадида, шу жумладан, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши масалалари бўйича ННТ ва алоҳида бўлинмаларнинг фаолиятини, зарурат бўлганда, мутахассисларни жалб этган ҳолда текшириши мумкин.


49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА

АРИЗА

(нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат

рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун)

        

(ННТ раҳбар органи аъзолари - фуқароларнинг исми, фамилияси, отасининг исми)

  

    

   

      

       

   


ни давлат рўйхатидан ўтказишга (қайта рўйхатдан

(ННТнинг номи)


ўтказишга) тақдим этадилар.

    

    

      

ННТ уставдаги фаолиятининг асосий мақсадлари


     

     

     

     

     

(қисқача баён қилинади)

ННТ раҳбар органининг номи ва почта манзили


    

   

    

    

    

Раҳбар орган аъзоларининг

(ариза берувчиларнинг)

Ф.И.О.



Туғилган

йили ва жойи



Ҳар бирининг

яшаш жойи

(манзили)



Имзолари


     







     







     







     







     







     







     







      







     







      







      







       





Низомга

2-ИЛОВА



АРИЗА

(халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари

ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан

ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун)


(халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали бош ташкилотининг номи)

    

   

    

     


ни давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш)

(ННТнинг номи)


учун тақдим этадилар.

    

    

Халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали уставдаги фаолиятининг

асосий мақсадлари



(қисқача баён қилинади)

      

   

   

    

Халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиалининг почта манзили

     

     

         

Ваколатли шахс (ариза

берувчи)нинг Ф.И.О.



Туғилган

йили ва жойи



Ҳар бирининг

яшаш жойи

(манзили)



Имзолари


     







      





Низомга

3-ИЛОВА



Халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали

фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида

ДЕКЛАРАЦИЯ

       

(халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиалининг номи)

201_ - 201_ йиллар учун

1.

Таъсисчилар томонидан

ажратилаётган сумма:

201__ йилда ___________

(ваколатхона ва филиал раҳбарининг имзоси)


     

2.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг

ихтиёрий ажратмалари _____________________________________________


     

3.

Тадбиркорлик фаолиятидан

олинган даромадлар _______________________________________________


     

4.

Бошқа даромадлар _________________________________________________


      

5.

Банкдаги нақд маблағлар:

ҳисоб рақами № ___________________________________________________

       

валюта ҳисоб рақами № ____________________________________________

    

6.

Ушбу декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг

тўғрилигини тасдиқлайман

     

201__ йил "___" ____________


__________________________

(халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси

ва филиали раҳбарининг имзоси)

      





Низомга

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

        

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

Нодавлат нотижорат ташкилотини

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги

ГУВОҲНОМА


_______-сон 20___ йил "____" ___________________

ННТнинг номи



  

  

Фаолияти ҳудуди



(ННТ фаолияти татбиқ этиладиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва овул)

Ташкилий-ҳуқуқий шакли



(ННТнинг жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассасаси, ассоциацияси (уюшмаси) ва бошқалар)

КТУТ коди:


;

СТИР коди:


;

Фаолиятининг асосий мақсадлари


    

   

    

  

Қўшимча маълумотлар:


        







(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг лавозими)


М.Ў.


(имзо)


(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)

      





Низомга

5-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотларининг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ*

Реестр

тартиб

рақами


Давлат

рўйхатидан

ўтказилган

сана


Номи


Ташкилий-

ҳуқуқий

шакли


ННТ фаолият

ҳудуди (ННТ

фаолияти татбиқ

этиладиган ҳудуд

(вилоят, туман,

шаҳар, шаҳарча

ва овул)


Фаолияти-

нинг асосий

мақсадлари

ва вазифа-

лари


Фаолият

соҳаси


Муассислар

тўғрисида ахборот

(юридик шахснинг

номи ёхуд жисмоний

шахсларнинг

фамилияси, исми,

отасининг исми )


1

2


3

4

5

6

7

8



















Жадвалнинг давоми

Раҳбар органнинг

номи ва почта

манзили, телефони


Раҳбар орган

сайланган

(тайинланган)

сана (кун, ой,

йил)


Таъсис

ҳужжатлари

қабул қилинган

сана (кун, ой,

йил)


Реестрга ёзув

киритадиган

шахснинг

фамилияси, исми,

отасининг исми,

лавозими ва имзоси


Қайта

рўйхатдан

ўтказиш

санаси


Ваколатли

шахснинг

гувоҳнома

олганлик

тўғрисидаги

имзоси


Реестрдан

чиқарилган

сана


Реестрдан

чиқариш

асоси


9


10

11

12

13

14

15

16



















     

*) Ушбу реестрга халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги маълумотлар киритилмайди.






Низомга

6-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотларининг юридик

шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмалари

(ваколатхоналари ва филиаллари)нинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Реестр

тартиб

рақами


Давлат

рўйхатидан

ўтказилган

сана


Алоҳида

бўлинманинг

номи


Бош нодавлат

нотижорат

ташкилотининг

ташкилий-

ҳуқуқий шакли


Бош ННТ

фаолияти ҳудуди

(ННТ фаолияти

татбиқ этилган

ҳудуд (вилоят,

туман, шаҳар,

шаҳарча ва овул)


Алоҳида

бўлинманинг

асосий

мақсадлари ва

вазифалари


Фаолият

соҳаси


Раҳбар

органнинг

номи ва почта

манзили,

телефони


1

2


3


4

5

6

7

8



















Жадвалнинг давоми

Раҳбар орган

сайланган

(тайинланган)

сана (кун, ой,

йил)


Таъсис

ҳужжатлари

қабул қилинган

сана (кун, ой, йил)


Реестрга ёзув

киритадиган

шахснинг

фамилияси, исми,

отасининг исми,

лавозими ва имзоси


Қайта

рўйхатдан

ўтказиш

санаси


Ваколатли

шахснинг

гувоҳнома

олганлик

тўғрисидаги

имзоси


Реестрдан

чиқарилган

сана


Реестрдан

чиқариш асоси



9

10


11

12

13

14

15
















     





Низомга

7-ИЛОВА



Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат

ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Реестр

тартиб

рақами


Давлат

рўйхатидан

ўтказилган

сана


Ваколатхона ва

филиалнинг номи


Ваколатхона

ва филиалнинг

почта манзили


Бош ташки-

лотининг номи


Муассиснинг

почта манзили


Ваколатхона

ва филиал

фаолиятининг

асосий мақсадлари

ва вазифалари


Фаолияти-

нинг муддати


1

2


3


4

5

6

7

8



















Жадвалнинг давоми

Молиялаш-

тириш манбаи


Раҳбарнинг

фамилияси, исми,

отасининг исми,

у тайинланган ёхуд

сайланган сана,

фуқаролиги, яшаш

жойи (манзили)

ва телефон рақами


Реестрга ёзув

киритадиган шахснинг

фамилияси, исми,

отасининг исми,

лавозими ва имзоси


Қайта

рўйхатдан

ўтказиш

санаси


Ваколатли

шахснинг

гувоҳнома

олганлик

тўғрисидаги

имзоси


Реестрдан

чиқарил-

ган сана


Реестрдан

чиқариш

асоси


9


10

11

12

13

14

15
















      





Низомга

8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

        

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

Нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида

бўлинмасини ҳисобга қўйиш тўғрисида

ГУВОҲНОМА


_______-сон 20___ йил "____" ___________________

Нодавлат нотижорат ташкилоти алоҳида бўлинмасининг номи


         


Бош нодавлат нотижорат

ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шакли



(нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассасаси, ассоциацияси (уюшмаси) ва бошқалар)

СТИР коди:


;

Фаолиятининг асосий мақсадлари


    

   

    

  

Қўшимча маълумотлар:


        







(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг лавозими)


М.Ў.


(имзо)


(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)

      





Низомга

9-ИЛОВА



Юридик шахс мақомига эга

бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Реестр

тартиб

рақами


Алоҳида

бўлинманинг

номи


Ҳисобга

қўйиш

санаси


Бош ННТ фаолияти

ҳудуди (ННТ фаолияти

татбиқ этиладиган ҳудуд

(вилоят, туман, шаҳар,

шаҳарча ва овул)


Бош нодавлат

нотижорат

ташкилотининг

ташкилий-ҳуқуқий

шакли


Алоҳида

бўлинманинг асосий

мақсадлари ва

вазифалари


Фаолият

соҳаси






















Жадвалнинг давоми

Алоҳида бўлинманинг

почта манзили ва

телефони


Алоҳида бўлинманинг

раҳбар органи

сайланган (тайинланган)

сана (кун, ой, йил)


Алоҳида бўлинма

тўғрисидаги низом

қабул қилинган сана

(кун, ой, йил)


Реестрга ёзув

киритадиган шахснинг

фамилияси, исми,

отасининг исми,

лавозими ва имзоси


Реестрдан

чиқарилган

сана


Реестрдан

чиқариш асоси


















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 126-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 25-модда
































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск