ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 518-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг "Фан ва турмуш" журнали фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2017 й.

N 518




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ "ФАН

ВА ТУРМУШ" ЖУРНАЛИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган мамлакатимиз илм-фани, илмий салоҳияти, фан ва техника соҳасидаги ютуқларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш борасида Академиянинг "Фан ва турмуш" журнали алоҳида аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, журнал фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Фан ва турмуш" журналининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мамлакатимизнинг илм-фан, илмий салоҳият, фан ва техника соҳасидаги ютуқларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш;

фан ва техника соҳасидаги энг долзарб янгиликларнинг моҳиятини илмий-оммабоп шаклда халқимизга, айниқса ёш авлодга етказиш;

мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан, илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлардан аҳолини, айниқса ёш авлодни мунтазам хабардор қилиб бориш;

иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш учун хизмат қиладиган янги технологияларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш соҳасида амалий аҳамиятга эга бўлган илмий-техникавий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар ишлаб чиқарилишини тарғиб қилиш.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Фан ва турмуш" журнали" давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда Журнал таҳририяти деб аталади) фаолиятини молиялаштириш:

сотув, обуна ва рекламадан тушадиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, жумладан, мақсадли грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ҳомий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг "Фан ва турмуш" журнали фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун унга ҳомийлик хайриялари ажратиш тўғрисидаги таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти Журнал таҳририятига "Дамас" русумли автомобиль ажратсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Дамас" русумли автомобилни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Журнал таҳририятига ушбу қарорга мувофиқ ажратилаётган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

бир ой муддатда Журнал таҳририятининг янгиланган тузилмасини ва уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Журнал таҳририяти фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан таҳририят кенгаши таркибига академиклар, республиканинг йирик олимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори вакилларини киритиш, Журнал таҳририяти фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, унинг рукнларини кенгайтириш ва мақолалар сифатини ошириш орқали обуначилар сонини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июлдаги

518-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

"Фан ва турмуш" журнали фаолиятини янада

такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни

қоплаш учун унга ҳомийлик хайрияларини

ажратаётган ҳомий ташкилотлар

РЎЙХАТИ


млн сўм

Т/р

Ҳомий ташкилотнинг номи


Ҳомийлик хайрияларининг

миқдори


1.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


25,0

2.

"Ўзпахтаёғ" АЖ


25,0

3.

"Ўзфармсаноат" ДАК


25,0

4.

"Навоий кон-маталлургия комбинати" ДК


25,0

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 701-модда








































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск