язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 12.07.2017 й. 60-сон "Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.08.2017 й. 2630-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.08.2017 й.

N 2630-2




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

12.07.2017 й.

N 60


БУЙРУҒИ



Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 10 ноябрдаги 28-сон буйруғи (рўйхат рақами 2630, 2014 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ ўринбосари                                             Ш. Шоваҳобов






Буйруққа

ИЛОВА



Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса.".


2. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Автобуслар (йўналишли такси) иш режимининг тавсия этилаётган варианти учун - беш балли тизим бўйича баҳоланади.

10. Йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони учун - беш балли тизим бўйича баҳоланади.".


3. 11-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. 1-илова қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 789-модда