Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.07.2017 й. 2900-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 10.06.2017 й. 12/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 21 июлда 2900-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2017 йил 10 июндаги

12/4-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали

овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2751-сон "Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сон "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тижорат банклари томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда пенсия кўринишидаги доимий даромадга эга бўлган жисмоний шахсларга (мижозларга) миллий валютадаги банк пластик карточкалари орқали овердрафт кредити бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


овердрафт кредити (бундан буён матнда овердрафт деб юритилади) - банк пластик карточкаси сақловчисига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни амалга оширишда банк пластик карточкаси ҳисобварағидаги қолдиқ маблағидан ортиқ миқдордаги маблағни ишлатиш ҳуқуқини берувчи кредитлашнинг қисқа муддатли шакли;


овердрафт шартномаси - банк пластик карточкасини эмиссия қилган тижорат банки билан жисмоний шахс (мижоз) ўртасида банк пластик карточкаси орқали овердрафт бериш ва уни тўлаш шартларини ўз ичига олган тижорат банки ва жисмоний шахс (мижоз) ўртасида тузилган шартнома.


2. Овердрафт тижорат банки томонидан иш ҳақи, шунингдек пенсия тўловлари ҳисоб-китоби учун эмиссия қилинган банк пластик карточкаси орқали берилади.

Овердрафт тижорат банки ва жисмоний шахс (мижоз) ўртасида тузилган овердрафт шартномасига асосан берилади.


3. Овердрафт қайтаришлик, тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик шартлари билан берилади. Овердрафтда мақсадлилик шартлари қўлланилмайди.


4. Овердрафт Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида берилади.



2-БОБ. БАНК ПЛАСТИК КАРТОЧКАСИ ОРҚАЛИ

ОВЕРДРАФТНИ БЕРИШ ШАРТЛАРИ


5. Жисмоний шахс (мижоз) томонидан овердрафт олиш учун тижорат банкига овердрафт олишга буюртманома билан бирга паспорт нусхаси, даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжатни (олаётган иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлари миқдори тўғрисидаги маълумотномани) тақдим этади.


6. Тижорат банкининг ваколатли кредит қўмитаси овердрафт олиш бўйича кредит буюртмаси ва тегишли ҳужжатлар тижорат банкига тақдим қилингандан сўнг 3 банк иш кунидан кечикмаган ҳолда уни қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тижорат банкининг ваколатли кредит қўмитаси томонидан овердрафт беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тижорат банки томонидан қарор қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган муддатда овердрафт олувчига уни беришнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ёзма хабарнома жўнатилади.


7. Овердрафт жисмоний шахснинг (мижознинг) даромадлари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда ўртача ойлик иш ҳақининг (пенсиянинг) 3 баробаригача бўлган миқдорда 12 ойгача бўлган муддатга қайта тикланадиган (револьвер) шаклда, овердрафт шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич қайтариш шарти билан берилади.


8. Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига мувофиқ аниқланади.


9. Овердрафт бўйича йиллик фоиз ставкаси миқдори тижорат банк билан жисмоний шахс (мижоз) ўртасида тузилган овердрафт шартномаси асосида белгиланади. Овердрафт шартномаси унда белгиланган маблағлар фойдаланилган кундан эътиборан кучга кирган ҳисобланади.

Овердрафт шартномасида белгиланган йиллик фоиз ставкаси фақатгина овердрафт бўйича жисмоний шахс (мижоз) томонидан ишлатилган маблағ учун ҳисобланади.

Жисмоний шахс (мижоз) унинг даромадлари ўзгарган тақдирда овердрафт шартномасига ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритишга ҳақли.


10. Овердрафт бўйича пенсионерлар учун "22617 - Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар" ва бошқа жисмоний шахслар учун "22618 - Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" ҳисобварақларда овердрафт шартномасига асосан дебет қолдиққа эга бўлишга рухсат берилади.

Мазкур дебет қолдиқ амалиёт куни якунига қадар тижорат банки балансининг "12503 - Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган қисқа муддатли кредитлар" ҳисобварағига ўтказилади.


11. Овердрафтни қайтариш қарздорнинг иш ҳақи, пенсияси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлари унинг банк пластик карточкасига кирим қилиш орқали амалга оширилади.

Бунда овердрафт ажратилган жисмоний шахснинг (мижознинг) иш ҳақи ва пенсия кўринишидаги барча даромадлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлари, биринчи навбатда, овердрафт бўйича пенялар, сўнгра фоизлар ва овердрафтнинг асосий қарзини қоплашга йўналтирилиши лозим.


12. Овердрафт ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда овердрафт ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш чораларини кўради.


13. Тижорат банки ҳар бир овердрафт бўйича кредит йиғмажилдини тайёрлайди ва у овердрафт шартномаси имзоланган ёки тасдиқланган кундан бошлаб очилади ҳамда асосий қарз, фоиз ва пенялар тўлиқ тўланганидан сўнг ёпилади.


14. Овердрафт шартномаси томонлардан бирининг шартнома муддати тугашидан камида 30 кун олдин иккинчи томонни шартномани амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома юбормаса, ўз-ўзидан кейинги 12 ойга узайтирилган ҳисобланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


16. Мазкур Низом Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 719-модда









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск