ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2017 й. 544-сон "Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2017 й.

N 544




ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИНИНГ АНДИЖОН ФИЛИАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилояти ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш, қайта тиклаш, тоғ олди ва адир ерларидан унумли фойдаланиш жумладан, ёнғоқ, писта, бодом кўчатлари ҳамда доривор ўсимликларни етиштиришни кўпайтириш, ўрмонларни кенгайтириш ва иҳота ўрмонлари барпо этишда самарали инновацион усулларни қўллаш, ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги соҳасида кадрлар илмий салоҳиятини янада ошириш, уларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар Академиясининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Филиал директори Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Филиал директори Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори ўринбосарига тенглаштирилади.


3. Филиалнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

доривор ўсимликлар уруғчилигини йўлга қўйиш, шунингдек манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш ва етказиб бериш;

ўрмон фонди ерларида ноёб манзарали ва мевали, шу жумладан, ёнғоқ, писта, бодом, унаби ва лимон кўчатлари ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш агротехнологияси бўйича илмий тадқиқотларни олиб бориш;

ўрмон хўжаликларида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчиликни ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

манзарали ўсимликлар кўчатларини етиштиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ўрмонларни кенгайтириш ва қайта тиклаш, иҳота ўрмонлари барпо этиш бўйича самарали инновацион усулларни ишлаб чиқиш;

эрозияга қарши ўрмон барпо этишнинг илмий асосланган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш, тоғ ёнбағирларидаги ерларда етиштириладиган, қурғоқчилик, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш;

ўрмон хўжалиги соҳаси учун кадрлар илмий салоҳиятини янада ошириш, уларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


4. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

давлат илмий дастурлари доирасида ажратиладиган грантлар;

хўжалик фаолиятидан, халқаро молиявий институтлар ва хорижий донорлик ташкилотларнинг грантлари, шунингдек ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Филиал ходимларига республика илмий-тадқиқот институтлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Филиалга бир дона махсус автотранспорт таъминотига лимит ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда:

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиали тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Филиални зарур мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий воситалар билан таъминлаш;

Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Филиални бўш турган бино билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Фан ва технологиялар агентлиги билан биргаликда зарур замонавий лаборатория жиҳозлари сотиб олиш ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ва халқаро грантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Андижон давлат ўрмон хўжалигига белгиланган вазифаларни амалга ошириш жумладан, моддий техник базани ривожлантириш, минерал ўғит ва ёқилғи мойлаш материаллари сотиб олиш ҳамда айланма маблағлар билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


8. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда заъфарон ўсимлиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, уни кўпайтириш ва етиштиришга ихтисослаштирилган "Shafran ilmiy tadqiqot markazi" масъулияти чекланган жамиятига Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидан 20 гектар ва Марҳамат туманидан 20 гектар унумдорлиги юқори, суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2018-2020 йилларда ўрмончилик соҳасини самарали фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва грантлар ҳисобидан етакчи давлатлар тажрибаларини ўрганишни ташкил қилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 26 июлдаги

544-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти

Андижон филиалининг

ТУЗИЛМАСИ







Директор



























































Директор ўринбосари - лаборатория мудири





Бош ҳисобчи

1


























Селекция, уруғчилик ва кўчатчилик лабораторияси

2





Кадрлар бўйича инспектор

1


























Ўрмон мелиорацияси ва механизацияси лабораторияси

2





Хўжалик бўлими

1


























Биолаборатория

2























Ходимларнинг чекланган сони - 11 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 4 киши.


Илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча равишда мутахассислар ва илмий ходимлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 742-модда




































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск