ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Устави (ЎзР ВМ 02.08.2017 й. 572-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 августдаги

572-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон қарорига асосан ташкил этилган.


2. Марказ ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.


4. Марказ ўз фаолиятини қонунийлик, ошкоралик, коллегиаллик ҳамда жамоат фикрини ҳисобга олиш принциплари асосида юритади.


5. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган чет эл валютасидаги депозит ҳисоб рақамларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.


6. Марказнинг тўлиқ номи:

давлат (ўзбек) тилида - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази;

рус тилида - Центр исламской цивилизации в Узбекистане при Кабинете Министров Республики Узбекистан;

инглиз тилида - Center of Islamic Civilization in Uzbekistan under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;

араб тилида - لدي مجلس الوزراء لجمهورية أوزبكستان مركز الحضارة الإسلامية في أوزبكستان.

7. Марказда иш юритиш давлат тилида олиб борилади. Марказ рус, инглиз ва араб тилларида ҳам иш юритиши мумкин.


8. Марказнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй, 100002.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Марказ фаолиятининг асосий мақсади эътиқоди ислом дини билан боғлиқ бой ва ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, улар билан халқимиз ва жаҳон жамоатчилигини кенг таништириш, халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдан иборат.


10. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепцияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Марказ таркибидаги кутубхона ва архив, қўлёзмалар фондларини бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар, азиз-авлиёлар, улар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар ҳисобидан шакллантириш;

Марказ таркибидаги музей экспозициясининг мавзу йўналишларини чуқур ўйланган, илмий асосланган аниқ режа бўйича шакллантириш ва уни энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида намойиш этиш;

ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошларимиз - Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ ўиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб қилиш;

жаҳон илм-фани тарихида ўчмас из қолдирган Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи каби олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий цивилизация тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб сингари мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш;

ислом дини одамларни, барча миллат ва халқларни ҳамиша нурли ҳаётга, эзгулик, ўзаро дўстлик ва инсонийликка даъват этишини, унинг асл, гуманистик мазмунини теран таҳлил этишга қаратилган илмий тадқиқотлар, жаҳон аҳлини бир мақсад йўлида - жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида бирлашишга чорлайдиган турли анжуманлар, маърифий тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва маданияти, давлатчилик анъаналари, халқимизнинг турмуш тарзи ва дунёқараши ислом цивилизацияси билан чамбарчас боғлиқ ҳолда шаклланиб, ривожланганини Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Кеш, Насаф, Термиз, Андижон, Марғилон, Кармана, Қўқон сингари қадимий шаҳарларимиз, улуғ алломалар ва азиз-авлиёлар хотирасига бағишлаб юртимизда бунёд этилган ёдгорлик мажмуалари, муқаддас қадамжолар макетлари, улуғ сиймолар, ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар, моддий ва номоддий мерос, хусусан, "Шашмақом" намуналари каби ноёб экспонатлар орқали акс эттириш, шу йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижалари асосида қомуслар, каталог ва альбомлар, илмий-оммабоп тўпламлар, телекўрсатув, фильм ва бошқа материаллар тайёрлаш;

Марказда, маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш ва уларнинг натижаларидан юртимиз ҳамда жаҳон жамоатчилигини хабардор қилиб бориш;

Европа Ренессансининг шаклланишига кучли таъсир кўрсатган Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморлик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар павильонларини ташкил этиш орқали Марказда намойиш этиладиган экспозицияларни мазкур даврларга оид экспонат ва кўргазмали манбалар билан бойитиш;

жаҳон тарихида "Амир Темур ва темурийлар ренессанси" деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг нафақат юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги тараққиёт ва юксалиш даври сифатида кўрсатиш;

бугунги кунда тобора катта аҳамият касб этаётган динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самарали йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг жаҳондаги нуфузи халқаро илмий муассаса ва тузилмалар, жумладан, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Марказ ўзига юклатилган асосий вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича маълумотларни олиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ва ўз ваколатлари доирасида хорижий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартномалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;

жаҳондаги нуфузли илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасаларининг илмий, диний-маънавий қадриятларни тадқиқ этиш йўналишидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва илмий ҳамкорликни йўлга қўйишда ёрдам бериш, илмий-тадқиқот ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш юзасидан амалий тавсиялар бериш асосида семинар-тренинглар ўтказиш;

ислом дини ва маданиятига ҳисса қўшган юртимиз мутафаккирларининг фаолиятини ўрганиш бўйича илмий ва эксперт ишларини амалга ошириш, долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан чет эллардан юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф этиш;

Марказнинг бюджетдан ташқари маблағларини Марказ томонидан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этишга йўналтириш;

ижтимоий ташаббуслар билан чиқиш ва ушбу масалада тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш ва белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан матбаа ва ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда мультимедия маҳсулотларини чиқариш;

фаолиятига алоқадор бўлган конференциялар, симпозиумлар, семинар-тренинглар, кўчма мажлислар ташкил қилиш;

илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида ўз фаолиятини Марказ директори томонидан тасдиқланадиган низом асосида олиб борадиган илмий кенгаш тузиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Марказ қуйидагиларга мажбур:

ўзига юкланган вазифаларни самарали бажарилишини таъминлаш;

ўз фаолияти тўғрисида ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш.

Марказга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



4-БОБ. МАРКАЗНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.


14. Директор ўз ваколатлари доирасида:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Марказ номидан буйруқлар чиқаради, ишончномалар беради;

Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;

таркибий бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштиради, бўлимлар ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, юкланган топшириқлар бажарилиши учун ҳар бир ходимнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

белгиланган тартибда Марказ ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Васийлик кенгаши мажлиси муҳокамасига киритади.

Марказ директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


15. Директор ўринбосарлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Директорнинг ўринбосарлари директор томонидан берилган топшириқлар, шунингдек, Марказнинг кутубхона ва музейи, илмий тадқиқот ишлари ва халқаро алоқаларига, Марказнинг ўзларига бириктирилган асосий таркибий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади.


16. Васийлик кенгашининг мажлиси Марказнинг раҳбар органи ҳисобланади.


17. Васийлик кенгашининг мажлиси ўз ваколатлари доирасида:

Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади;

Марказнинг фаолияти юзасидан умумий назоратни амалга оширади ва йиллик режаларини тасдиқлайди;

Марказнинг йиллик харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Марказ фаолияти юзасидан Марказ директорининг ҳисоботини эшитади ва муҳокама қилади;

Марказ томонидан ишлаб чиқариладиган нашр-матбаа маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматларга нархлар ва тарифларни белгилайди;

қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

Мажлис бир йилда камида бир марта чақирилади. Марказ Васийлик кенгаши мажлисининг чақирилиши ҳамда унинг кун тартиби ҳақидаги маълумот мажлис чақириладиган санадан бир ой олдин эълон қилинади.

Васийлик кенгашининг мажлиси кенгаш аъзоларининг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Мажлис қарори иштирокчиларнинг ярмидан кўпроқ овозини олиш йўли билан қабул қилинади.

Васийлик кенгашининг қарорлари унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва кенгаш мажлислари баёни билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.



5-БОБ. МАРКАЗ ТАРКИБИДАГИ МУЗЕЙ ВА КУТУБХОНА


18. Марказ таркибида ислом дини ва маданиятига оид музей фаолият юритади.


19. Музей тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва Марказ директори томонидан тасдиқланади.


20. Музей ашёлари ва коллекциялари давлат мулки ҳисобланади ва тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Марказга бириктирилади.


21. Музей ашёлари ва коллекциялари Ўзбекистон Республикаси миллий музей фондининг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси миллий музей фондининг Давлат каталоги рўйхатидан ўтказилиши керак.


22. Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш, бутлаш, ҳисобга олиш, оммавий намойиш қилиш ва улардан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ томонидан амалга оширилади.


23. Музей коллекцияси Марказ директори томонидан музей коллекциясига кирган музей ашёлари рўйхати тасдиқланганидан кейин шакллантирилган деб ҳисобланади.

Марказнинг музей ашёлари ва коллекцияларини тўлдириш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек улар билан боғлиқ материалларни эълон қилиш Марказ директорининг ёзма рухсатномаси билан амалга оширилади.


24. Музей ашёлари ва коллекцияларининг алоҳида режимда сақланадиган ашёлари (кенг жамоатчилик учун эълон қилишга мўлжалланмаган ахборот мавжуд бўлган архив ҳужжатлари) ҳисобланган таркибий қисмлари махсус ҳисобга олиш ҳужжатларида алоҳида ҳисобга олинади.


25. Марказда кутубхона фондини сақлаш, бутлаш, ҳисобга олиш ва ундан фойдаланишни таъминлайдиган кутубхона фаолият кўрсатади.

Марказнинг кутубхонаси тўғрисидаги низом Марказ томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



6-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


26. Марказ ўзининг кўчмас ва кўчар мулклари, пул маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулкига эга бўлиши мумкин.


27. Марказ фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан тушган ихтиёрий бадаллар;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг жисмоний ва юридик шахсларидан тушган ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари доирасида Марказнинг ўз фаолиятидан олинадиган даромадлар, шу жумладан маблағларни тижорат банкларида депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган грантлар олиш танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


28. Марказнинг ўз фаолиятидан (ноширлик фаолияти, ўқув-маслаҳат курслари, сайёҳларга хизмат кўрсатиш ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолият турларидан) оладиган даромадлари, унинг фаолияти ва ривожланишига йўналтирилишини ҳисобга олиб, фойда солиғидан озод қилинади.

29. Марказнинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


30. Марказ белгиланган тартибда ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 782-модда




























































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск