ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2017 й. 572-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2017 й.

N 572




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) раҳбар ва бошқарув ходимларининг (илмий йўналишдаги бўлимлар ва Ахборот-мультимедиа бўлимидан ташқари) базавий лавозим маоши миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 30-иловада келтирилган тегишли лавозимлар учун белгиланган миқдорларга мувофиқ белгиланади;

"реставратор", "ишлов берувчи" лавозимлари ҳамда техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга (Ахборот-мультимедиа бўлимидан ташқари) эса ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари 1,5 баравар оширилган ҳолда қўлланилади.

3. Марказ бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети билан биргаликда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мазкур йўналишда фаолият юритаётган хориждаги марказлар тажрибасини чуқур ўрганиш асосида Марказнинг илмий-тарихий концепциясини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети билан биргаликда Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда Марказни сақлаб туришга зарур маблағларни назарда тутсин;

Марказга 2 та автотранспорт воситасига, шу жумладан 1 та енгил хизмат ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасига лимит ажратсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказининг директори Ш.Ш. Миноваров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.О. Юсупов ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 782-модда

































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск