ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 й. 562-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.07.2017 й.
N 562
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ
БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ВА
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ
БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА
Мазкур Қарор ЎзР ВМ 05.01.2018 й. 7-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тасдиқланган Намунавий низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомлар тасдиқланишига ҳамда уларнинг ўз фаолиятини ушбу низомлар асосида ташкил этишига кўмаклашсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 7 август, 31-сон, 777-модда