ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 155-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 105-сон "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 19.07.2017 й. Қарори (АВ томонидан 28.07.2017 й. 2329-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2017 й.

N 2329-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

19.07.2017 й.

N 155-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.07.2017 й.

N 105


ҚАРОРИ



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик

шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сон "Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири в. б.

Ш. Шерматов

Молия вазири

Б. Ходжаев

    





Қарорга

ИЛОВА



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик

шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Тўлов суммаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 350-сон "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида белгиланган йўналишлар бўйича қатъий фойдаланади.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 762-модда

































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск