ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2017 й. 474-сон "Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2017 й.

N 474



СУТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги юзасидан ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кунидан бошлаб ўн саккиз ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши муносабати билан уларда кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик тусини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўллашнинг ихтиёрийлик тусига эга бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент белгиланган тартибда амалга киритилган кундан бошлаб сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик тусини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 651-модда












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск