ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2017 й. 476-сон "Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2017 й.

N 476



ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА

ТЕГИБ ТУРАДИГАН ҚАДОҚЛАРНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги:

ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент белгиланган тартибда амалга киритилган кундан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш чораларини кўрсин.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида кенг хабардор қилинишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнида берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 653-модда

































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск