ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.07.2017 й. 2899-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 20.06.2017 й. 411-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 21 июлда 2899-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директорининг

2017 йил 20 июндаги

411-сон буйруғига

ИЛОВА



Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ сифат бўйича эксперт-аудиторларни ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторликка номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аккредитация - юридик шахсларнинг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатли эканлигини Миллий аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;


аттестация - номзодларнинг назарий билим ва касбий тайёргарлик даражасини баҳолаш жараёни;


сифат бўйича эксперт-аудитор - мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга бўлган мутахассис;


инспекция назорати - маҳсулотни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш органларини уларнинг мувофиқликни баҳолаш даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий қайта баҳолаш тартиб-таомили.


2. Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестацияси (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) уларнинг профессионал малакаси ва касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммасига юкланган вазифалар, функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини, сифатни баҳолаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш мақсадида амалга оширилади.


3. Олий маълумотли, мувофиқлик сертификати ва сифатни баҳолаш соҳасида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, сифатни баҳолаш соҳасида малака оширган, шунингдек сертификатлаштиришдан ўтган соҳаси бўйича жами 4 марта аккредитация ва инспекция назоратларида иштирок этган мутахассислар сифат бўйича эксперт-аудиторликка аттестациядан ўтказилади.


4. Сифат бўйича эксперт-аудиторлар ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.


5. Аттестация ҳаққонийлик, даврийлик, ошкоралик ва холислик принципларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилади.


6. Аттестация мазкур Низомда назарда тутилган тартибда тузиладиган Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИ

ТУЗИШ ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Аттестация комиссияси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) бош директорининг буйруғига асосан Агентлик, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази, "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази" ДУК, Ўзбекистон миллий метрология институти ва Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтининг мутахассислари орасидан камида тўққиз аъзодан иборат таркибда тузилади.

8. Агентлик бош директори аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.


9. Агентликнинг Мувофиқликни баҳолаш ва сифат тизимларини жорий этиш бошқармаси аттестация комиссиясининг ишини ташкил қилувчи ишчи органи ҳисобланади.


10. Ишчи орган қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

аттестациядан ўтиш учун ариза топширган номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади ва кўриб чиқади;

аттестациядан ўтиш учун ариза топширган номзодларни аттестация ўтказиш жойи ва куни ҳақида хабардор қилади;

суҳбат ўтказиш учун номзодларга бериладиган тахминий саволларни тузади ва аттестация комиссиясига киритади;

Сифат бўйича экспертлар-аудиторлар давлат реестрини юритади;

аттестация комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади.


11. Аттестация комиссиясининг йиғилиши ҳар уч ойда бир маротаба ўтказилади, аттестациядан ўтиш учун аризалар келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.


12. Аттестация комиссиясининг йиғилиши аттестация комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


13. Аттестация натижалари аттестация комиссиясининг қарори билан қабул қилинади. Аттестация комиссиясининг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ва аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТИШ УЧУН

ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ


14. Номзод аттестациядан ўтиш учун аттестациядан ўтиш ҳақидаги ариза билан Агентликка мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) нусхаси;

номзоднинг мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;

олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёки олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирманинг нусхалари. Агар номзод хорижий билим юртини тамомлаган бўлса, хорижий мамлакатларда олинган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш) ҳақидаги гувоҳноманинг нусхалари;

аккредитация ва инспекция назоратларида иштирок этганлигини тасдиқловчи буйруқ нусхалари;

меҳнат дафтарчасининг иш жойидан тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, ёки иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

иш жойидан тавсифнома;

ходимни сертификатлаштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификати нусхаси.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


15. Сифат бўйича эксперт-аудитор Сифат бўйича эксперт-аудиторнинг аттестациядан ўтганлиги ҳақида гувоҳноманинг (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин аттестациядан ўтиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилади.


16. Ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб икки кун муддатда аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан номзодга аттестациядан ўтишга қўйишни рад этиш асослари кўрсатилган жавоб хати юборилади.


17. Аттестациядан ўтишга қўйишни рад этиш учун асос бўлган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин.


18. Қуйидагилар аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:

зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этиш ёки мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этмаслик;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда.

Аттестациядан ўтишга қўйишни бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.



4-БОБ. НОМЗОДЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


19. Аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида номзод аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин хабардор қилинади.


20. Аттестациядан ўтиш учун ҳужжатлар тақдим этган ҳамда аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган номзодлар аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади, бу ҳақда номзод хабардор қилинади.

Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган номзод аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ва унга гувоҳнома бериш рад этилади.


21. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади.

Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан мувофиқликни баҳолаш соҳасида иш юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.

Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва номзоднинг жавоблари (ип ўтказиб белгиланган тартибда тикилган ва муҳр билан тасдиқланган) махсус журналда қайд этилади.


22. Аттестация комиссияси номзоднинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:

номзодни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;

номзодни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


23. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. Овоз бериш номзоднинг иштирокисиз ўтказилади.


24. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.


25. Аттестация комиссияси қароридан норози бўлган номзодлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Агентлик бош директорининг буйруғига мувофиқ тузиладиган апелляция комиссиясига ариза (шикоят) билан мурожаат қилишлари мумкин.


26. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси таркибига кирмаган Агентлик, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти, "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази" ДУК ва мувофиқликни баҳолаш органларининг мутахассисларидан беш кишидан иборат таркибда тузилади.

27. Номзоднинг аризаси (шикояти) рўйхатга олинган кундан бошлаб етти кунлик муддатда кўриб чиқилади. Аризани (шикоятни) кўриб чиқиш жараёнида номзод иштирок этиши мумкин. Номзоднинг аризани (шикоятни) кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмаслиги уни кўриб чиқмасликка асос бўлмайди.

Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, номзод аризасини (шикоятини) қаноатлантириш ҳақида қарор чиқаради.

Апелляция комиссияси қарори нусхаси номзодга ва аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан икки кун муддатда тақдим этилади.



5-БОБ. ГУВОҲНОМАНИ БЕРИШ, УНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


28. Сифат бўйича эксперт-аудиторликка аттестациядан ўтган ходимга икки кун муддатда ушбу Низомга 2-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади ва Сифат бўйича экспертлар-аудиторлар давлат реестрига киритилади.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати - уч йил.

Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади.


29. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш сифат бўйича эксперт-аудиторининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида ишчи орган томонидан амалга оширилади.

Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар сифат бўйича эксперт-аудитор ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.


30. Қайта расмийлаштирилган гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак. Олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.


31. Гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда сифат бўйича эксперт-аудиторининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.


32. Дубликатни беришда сифат бўйича эксперт-аудиторга Агентлик томонидан "Дубликат" белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.


33. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


34. Аттестация комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


35. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА

            

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги

гувоҳномани олиш учун талабгор

А Н К Е Т А С И

           

3 х 4 см

ўлчамли

фотосурат

учун жой

1.

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


         

      

2.

Туғилган санаси (йил, кун ва ой)


       

       

3.

Паспортнинг серияси, тартиб рақами, берилган санаси ва уни берган органнинг номи:



4.

Яшаш жойи


вилоят

шаҳар (туман)


кўча

уй, квартира рақами


Телефон

факс


Электрон манзил



5.

Маълумоти




Таълим муассасасининг номи



Мутахассислиги

Тамомлаган йили



6.

Меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил


Ташкилот кўрсатилган

ҳолда лавозими


Ташкилот

жойлашган жой


ишга кирган

вақти


ишдан

бўшаган вақти





      

7.

          

Мувофиқликни баҳолаш бўйича мутахассис сифатидаги меҳнат фаолияти:

Т/р

Ой ва йил


Ташкилот кўрсатилган

ҳолда лавозимга

тайинлаш


Ташкилот

жойлашган жой


тайинланди


озод қилинди


      

Тўлдирилган санаси__________

Шахсий имзо ____________






Низомга

2-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби)


Сифат бўйича эксперт-аудиторнинг

аттестациядан ўтганлиги ҳақида

ГУВОҲНОМА

          

      

N

       

(серияси)




(миллий мувофиқлик белгиси)

Сифат бўйича экспертлар-аудиторлар давлат реестрида қуйидаги рақам билан рўйхатдан ўтказилди:

Ушбу билан

(сифат бўйича эксперт-аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

                   

"Ўзстандарт" агентлигида аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади

              

(сифатни баҳолаш соҳасининг номи)

     

ва у сифат бўйича эксперт-аудиторлик фаолиятини юритиши мумкин.

Гувоҳнома

гача амал қилади.

(йил, кун ва ой)

Аттестация комиссияси раиси:

(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)



М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 718-модда































Время: 0.0244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск