ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017 й. 483-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2017 й.

N 483




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИМОМ  БУХОРИЙ  ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-

ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2855-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) директорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети бир ой муддатда Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.

3. Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган қадимий, ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни харид қилиш мақсадида Марказда юридик шахс мақомига эга бўлмаган махсус жамғарма ташкил этилсин ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар уни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;

жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш, шунингдек уларни баҳолаш мақсадида Марказда соҳага оид малакали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи тузилади;

жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Дин ишлари қўмитаси томонидан Марказ билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомга асосан харид қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Дин ишлари қўмитаси жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлар харид қилинишини таъминлаш учун Марказнинг махсус жамғармасига халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларининг доимий равишда жалб қилинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда Марказни сақлаб туришга зарур маблағларни назарда тутсин;

Марказга бириктирилган 1 та автотранспорт воситасига лимит ажратсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 июлдаги

483-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро

илмий-тадқиқот маркази

ТУЗИЛМАСИ


Васийлик кенгаши

Халқаро маслаҳат кенгаши

Директор

Илмий котиб

Директорнинг илмий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1

Директорнинг маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

Халқаро алоқалар бўлими

3


Бухгалтерия

2

Илмий тадқиқот бўлими

6

Маъмурий-хўжалик бўлими*

1


Кадрлар бўйича инспектор

1

Ахборот-кутубхона ва ахборот технологиялари бўлими

5


Бош юрисконсульт

1

Қўлёзмалар билан ишлаш

ва музей бўлими

4

Диний-марифий тадбирлар

бўлими

4

Нашрлар бўлими

3

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) сони - 34 нафар.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва илмий ходимлар қўшимча равишда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 658-модда



























Время: 0.0192
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск