ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 й. 515-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2017 й.

N 515



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори талаблари асосида таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, шунингдек узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини назорат қилишни янада такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

идоравий мансублиги ва ташкилий ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда таълим ташкилотлари деб аталади) аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;

ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш;

нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар бериш;

хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни ташкил этиш;

республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;

таълим ва фан соҳаси ташкилотлари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари рейтингини тузиш ва расман эълон қилиш;

ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш;

дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Давлат инспекцияси бошлиғи мақомига кўра вазирга, бошлиқнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Давлат инспекцияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.


5. Қуйидагилар Давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ҳомийлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

педагог кадрларга биринчи ва олий малака тоифаси, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ушбу малака тоифасига ва лавозимига талабгорларга малака тоифасини беришда тўланадиган йиғимлардан тушадиган маблағлар;

Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган маблағлар;

грантлар, хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Давлат инспекцияси бир ой муддатда инспекцияни таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик стажга эга ходимлар билан таъминласин.


7. Давлат инспекцияси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилига жойлаштирилсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилидаги бинони туташ ҳудуди билан бирга Давлат инспекциясига оператив бошқарув ҳуқуқи билан топширсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимларини жойлаштириш масаласини ҳал қилсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Давлат инспекциясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.


12. Белгилаб қўйилсинки:

а) педагог ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди, навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;

б) нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи молиялаштирадиган давлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказганлик учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорнинг ўн беш баравари;

ўрта махсус ва профессионал таълим бўйича тегишлилигига кўра аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир таълим йўналиши ва касб учун - базавий ҳисоблаш миқдорнинг етти баравари;

олий таълим бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислик учун - базавий ҳисоблаш миқдорнинг ўн икки баравари;

олий таълимдан кейинги таълим бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир ихтисослик учун - базавий ҳисоблаш миқдорнинг олти баравари миқдорида;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълими бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир курс учун - базавий ҳисоблаш миқдорнинг беш баравари.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази:

тугатилаётган Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармасининг моддий-техника ресурсларини ва тааллуқлилиги бўйича шаклланган ҳужжатларини белгиланган тартибда Давлат инспекциясига ўтказсин;

2017 йилда Давлат инспекциясининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Давлат инспекциясига зарур маблағлар ажратсин;

Давлат инспекциясига тизимли равишда ўзида мавжуд назорат материаллари банкидан фойдаланиш имкониятини яратсин.


14. Республикадаги барча олий таълим муассасалари таркибида уларнинг белгиланган штатлари доирасида Давлат инспекцияси бошлиғи тавсиясига асосан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 3 нафар (ойлик иш ҳақи декан лавозимига тенглаштирилган бўлим бошлиғи ва 2 нафар бош мутахассис) ходимдан иборат таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилсин. Бўлимга олий таълим муассасаси талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш ҳамда олий таълим муассасасини ички баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш ва ички баҳолаш натижаларини, таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таълим муассасаси ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарорда назарда тутилган харажатлар учун зарур бюджет маблағларини 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ушбу соҳага ажратилган маблағлар доирасида назарда тутсин;

ушбу қарордан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Давлат инспекциясига 6 та, шу жумладан, 4 та бириктирилган ва 2 та навбатчи автотранспорт воситасига лимит ажратсин;

Давлат инспекциясининг моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун икки ой муддатда маблағлар ажратилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 июлдаги

515-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 146-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги ва 3-банддаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Иловада:


11-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази)" сўзлари "Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи хатбошидаги, 36, 37, 50, 56-бандлардаги ва 1-иловадаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 27-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат тест марказининг" сўзлари "Давлат инспекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 28-банднинг учинчи хатбошидаги "Давлат тест марказига" сўзлари "Давлат инспекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 36-1-банд билан тўлдирилсин:

"36-1. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Аттестациядан ўтказганлик учун йиғим Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади.

Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда педагог кадрга нисбатан "Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин", мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича "Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас" қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.";


51-банддаги "Давлат тест маркази директори" сўзлари "Давлат инспекцияси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 698-модда






























Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск