Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 21.07.2017 й. 01-328-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.07.2017 й. 2242-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2017 й.

N 2242-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

21.07.2017 й.

N 01-328


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг

бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2011 йил 6 июлдаги 01-222/1-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2242, 2011 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 293-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                          М. Каримов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг

бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқда:


а) номидаги ва 1-бандидаги "талабаларни қабул қилишда" деган сўзлар "талабаларни ўқишга қабул қилишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


а) номидаги, 2 - 4, 6 - 17, 19 ва 20-иловаларнинг илова белгиларидаги "талабаларни қабул қилишда" деган сўзлар "талабаларни ўқишга қабул қилишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.";


в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Қабул комиссияси қабул жараёни бошланган кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом, мазкур Низом, таълим йўналишлари, таълим шакли ва тили бўйича қабул квоталари, тест ўтказиладиган фанлар рўйхати ҳамда ихтисослик бўйича ижодий имтиҳон топшириладиган таълим йўналишларини қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига жойлаштириши лозим.";


г) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(агар шундай ҳужжатлар бўлса)," деган сўзлардан кейин "тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва I гуруҳ кўзи ожиз ногиронлиги тўғрисида маълумот," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Таълим йўналишлари, ўқитиш шакли ва тили бўйича таълим муассасасига топширилган ҳужжатлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзга эга бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва I гуруҳ кўзи ожиз ногирон абитуриентлар томонидан топширилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар абитуриентлар ва ота-оналар эътибори учун қабул комиссияси томонидан ҳар куни эълон қилиб борилади.";


е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қабул комиссияси 20 июлгача бўлган муддатда мазкур Низомнинг 1-иловаси 1 - 5-шакллари бўйича маълумотларни қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади ва ушбу ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиши қатъиян ман қилинади.";


ж) 17, 92 ва 99-бандлардаги "қабул қилиш бўйича" деган сўзлар "ўқишга қабул қилиш бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 20-бандда:

биринчи хатбошидаги "қабул қилиш бўйича" деган сўзлар "ўқишга қабул қилиш бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қабул комиссиялари тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар бўлган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили, жавоблар варақаси рақами кўрсатилган ҳолда 1 август куни мазкур Низомнинг 5-иловаси 5-шакли бўйича Давлат тест маркази орқали Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига кундузги ва махсус сиртқи бўлимлар учун тақдим этадилар.";


и) 71-банднинг иккинчи хатбошисидан "ёзув тахтаси (доска)га илиб қўйилган плакатдан фойдаланиб," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


к) 84-банддан "таълим муассасасининг коди," ҳамда "ва танлов кодини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


л) 85-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"85. Абитуриент томонидан титул варақасидан жавоблар варақасига кўчирилган махсус код абитуриентнинг таълим тили, таълим йўналиши, таълим муассасаси, ижодий ва чет тили имтиҳонлари баллари, тўлиқ давлат таъминотидаги етим бола эканлиги ҳамда ҳарбий имтиёзини белгиловчи ягона маълумот бўлганлиги сабабли тўлдирилмаган жавоблар варақаси бўйича натижа чиқарилмайди ва эътирозлар қабул қилинмайди.";


м) 1-иловада:

илова белгисидаги "талабаларни қабул қилишда" деган сўзлар "талабаларни ўқишга қабул қилишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда 5-шакл билан тўлдирилсин;


н) 5-иловада:

илова белгисидаги "талабаларни қабул қилишда" деган сўзлар "талабаларни ўқишга қабул қилишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда 5-шакл билан тўлдирилсин;


о) 18-иловада:

илова белгисидаги "талабаларни қабул қилишда" деган сўзлар "талабаларни ўқишга қабул қилишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "таълим муассасасининг коди," ҳамда "ва танлов кодини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Абитуриент томонидан титул варақасидан жавоблар варақасига кўчирилган махсус код абитуриентнинг таълим тили, таълим йўналиши, таълим муассасаси, ижодий ва чет тили имтиҳонлари баллари, тўлиқ давлат таъминотидаги етим бола эканлиги ҳамда ҳарбий имтиёзини белгиловчи ягона маълумот бўлганлиги сабабли тўлдирилмаган жавоблар варақаси бўйича натижа чиқарилмайди ва эътирозлар қабул қилинмайди.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"5-шакл


Тўлиқ давлат таъминотидаги етим

болалар бўлган абитуриентлар

РЎЙХАТИ

        

       


(таълим муассасаси номи)


(йил ва сана)

Т/р

Махсус

коди


Таълим

тури


Танлов

коди


Таълим

тили


Абитуриентнинг Ф.И.О.






Қабул комиссияси раиси




М.Ў.


(Ф.И.О.)


(имзо)".


       





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"5-шакл


Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар

бўлган абитуриентлар ҳақидаги

МАЪЛУМОТ

      

      

       


(таълим муассасаси номи)


(йил ва сана)

Т/р

Махсус

коди


Таълим

тури


Танлов

коди


Таълим

тили


Жавоблар

варақаси

рақами


Абитуриентнинг Ф.И.О.






Қабул комиссияси раиси




М.Ў.


(Ф.И.О.)


(имзо)".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 763-модда


































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск