ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 й. 540-сон "Наманган муҳандислик-қурилиш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2017 й.

N 540




НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудларида муҳандислик, архитектура ва қурилиш соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) сифатида қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

муҳандислик, архитектура, қурилиш, машинасозлик ва коммунал хўжалик соҳаларининг ташкилотлари учун юқори малакали, рақобатбардош ва меҳнат бозори талабларига мос кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик, архитектура, қурилиш ва ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан ахборот-ресурс марказлари фондларини энг янги хорижий адабиётлар билан мунтазам янгилаб бориш;

ўқув-педагогик фаолиятга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни кенг жалб қилиш, шунингдек иқтидорли магистрантлар, ёш ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг хорижий олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини, профессор-ўқитувчилар малакасини оширишини ташкил қилиш;

илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш, илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан интеграциялашувини кучайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш;

ёшларни ватанпарварлик ва фидойилик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий бой, ҳар томонлама камол топган, мустақил дунёқарашга ва мустақил фикрлашга эга бўлган шахс сифатида тарбиялаш;

олий таълим муассасасининг моддий-техника базасини кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ янада мустаҳкамлаш.


3. Белгилансинки, Институт қайта ташкил этилаётган Наманган муҳандислик-педагогика институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Институтнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Институтга ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда ҳудуднинг истиқболли ривожланиш дастурларини ҳисобга олиб, тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини йиллар бўйича аниқ манзилли, касб ва таълим йўналишларни (мутахассисликларни) кўрсатган ҳолда ишлаб чиқишни назарда тутсин;

2017/2018 ўқув йили бошланишига қадар Институтнинг таълим йўналишлари ва ихтисосликларини давлат таълим стандартлари ҳамда тегишли малака талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминласин.


6. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 июлдаги

540-сон қарорига

1-ИЛОВА



Наманган муҳандислик-қурилиш институти

ТУЗИЛМАСИ*







Илмий кенгаш



Ректор



Васийлик кенгаши











































































































Ўқув ишлари бўйича проректор



Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор



Илмий ишлар бўйича проректор




Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор



Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор



Халқаро алоқалар бўлими

































Ўқув-услубий бўлим

















Мониторинг ва ички назорат бўлими










Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими




















Маънавият ва маърифат ишлари, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими






Режа молия бўлими










Магистратура бўлими

















Маркетинг бўлими















Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими




















Бухгалтерия










Ахборот технологиялари маркази

















Ходимлар бўлими







































Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими

















Талабалар турар жойи















Девонхона ва архив

Ахборот-ресурс маркази









































Академик лицейлар







































1 ва 2 бўлимлар

Факультетлараро умумкасбий кафедралар


















Ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўлими



































































Юрисконсульт


























































































Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими












































































































ФАКУЛЬТЕТЛАР









































































































































Қурилиш


Муҳандислик


Транспорт


Қурилиш технологияси

















































































кафедралар


кафедралар


кафедралар


кафедралар





































        

*) Институт (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 июлдаги

540-сон қарорига

2-ИЛОВА



Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг

ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш,

профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур

моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъул ижрочилар


      

I. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

    

1.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2017 йил

август


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2017 йил

август


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


3.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари Наманган вилоятидаги ташкилотлар, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш.


2017 йил

декабрь


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


4.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ташкил этилганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш.

Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, унинг мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашдаги ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш.


2017/2018

ўқув йили

давомида


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


5.

2017/2018 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида белгиланган тартибда тасдиқланган янги йўналишлар бўйича ўқув режалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 сентябргача


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


6.

Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Тошкент давлат техника университети қошидаги педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқ марказларида, шунингдек, соҳа бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасаларида Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтказиш.


Тасдиқлан-

ган режа

асосида


Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


7.

2018/2019 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Институтга ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда ҳудуднинг истиқболли ривожланиш дастурларини ҳисобга олиб, тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини йиллар бўйича аниқ манзилли, касб ва таълим йўналишларни (мутахассисликларни) кўрсатган ҳолда ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 январгача


-

Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


     

II. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ ТЎЛДИРИШ

       

1.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти кафедраларини танлов асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.


Доимий


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича тармоқ корхоналаридан ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарли илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларни таълим жараёнига кенг жалб этиш.


2017/2018

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам

равишда


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


3.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида педагогик фаолият олиб бориши учун ёш мутахассисларни Тошкент шаҳридаги таянч олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш.


Тасдиқлан-

ган режа

асосида


Институтнинг бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


4.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент архитектура-қурилиш институти, Андижон машинасозлик институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчиларининг маърузаларини ташкил этиш.


2017/2018

ўқув йили


Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


5.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш.

Архитектура ва қурилиш, машинасозликнинг технологик асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.


Доимий


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


6.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва ишлаб чиқариш корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш.


2018 йилдан

бошлаб


Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


7.

Таянч техника олий таълим муассасалари (Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва бошқа таянч олий таълим муассасалари)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш бўйича ёш ўқитувчилар учун шарт-шароитлар яратиш.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг таянч техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига ҳамда соҳа бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасаларига юбориш.


2018 йилдан

бошлаб


Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


III. МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

1.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ўқув-лаборатория биноларини, талабалар турар жойларини мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва зарур техникалар билан жиҳозлаш.


2017-2021

йиллар


Инвестиция Дастурига асосан капитал қўйилмаларнинг марказлашган лимитлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


2.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтини "Сув таъминоти ва канализация", "Метрология, стандартлаштириш ва ўзаро алмашувчанлик", "Озиқ-овқат технологиялари", "Пайвандлаш конструкцияларини ишлаб чиқариш", "Қурилиш материаллари, конструкциялари ва ишлаб чиқариш технологиялари", "Иссиқлик-газ таъминоти, вентиляция ва сервис" бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш.


2017-2018

йиллар


Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


3.

Кимё ва физика йўналишлари бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш.


2018-2019

йиллар


Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


4.

"Автомобиллар ва автомобиль хўжалиги", "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси, фавқулодда ҳолатларда ҳимоя", "Йўл-қурилиш материаллари", "Кимёвий технологиялар" бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш.


2019-2020

йиллар


Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


5.

Аудиториялар ва компьютер синфларини компьютерлар, проекторлар ва сервер қурилмалари билан таъминлаш.


2017-2020

йиллар


Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 739-модда















































Время: 0.0292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск