Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш учун номзодларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 27.07.2017 й. ПФ-5121-сон Фармонига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПФ-5121-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ

ва таълим олиш учун номзодларни саралаш

танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатлар малакасини ошириш, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкиллаштириш "Истеъдод" жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) томонидан чет элдаги таълим ва илмий муассасаларда малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юбориладиган номзодлар танлови тартиби, регламенти ва механизмини белгилайди.


2. Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юбориш Жамғарма томонидан саралаш танлови асосида амалга оширилади.


3. Номзодлар саралаш танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш Жамғарманинг Қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қабул комиссияси таркиби, шунингдек, унинг ишлаш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.


4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга қабул қилиш, саралаш ва қабулнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА СТИПЕНДИЯЛАРИ


5. Жамғарма стипендиялари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва ўрнатилган тартибда Жамғарма васийлик кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган мақсадли дастурларга мувофиқ ажратилади:

3 ойгача бўлган муддатга - хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака оширишга;

3 ойдан 1 йилгача бўлган муддатга - хорижий таълим ва илмий муассасаларда стажировка ўташга;

чет эл ҳамкор таълим муассасаси талабига мувофиқ, магистратура дастурлари бўйича 1-2 йил, PhD дастурлари бўйича 1-3 йил муддатга - хорижий таълим ва илмий муассасаларда таълим олишга.


6. Жамғарма стипендиялари ушбу Низом талаблари асосида танловдан ўтган шахслар (стипендиатлар)га қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:

стипендиатнинг чет эл таълим ва илмий муассасасида таълим олиши (малака ошириши, стажировка ўташи) учун тўланадиган маблағ;

стипендиатларнинг виза олишлари;

стипендиатнинг таълим олиш (малака ошириш, стажировка ўташ) жойига етиб бориши ва қайтиб келиши учун барча турдаги транспорт харажатлари (бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда);

стипендиатларнинг таълим олиши (малака ошириши, стажировка ўташи) даврида турар жой ва овқатланиш харажатлари;

Жамғарма Васийлик кенгаши қарори бўйича стипендиатларнинг таълим олиши (малака ошириши, стажировка ўташи) билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.



3-БОБ. САРАЛАШ ТАНЛОВИДА ҚАТНАШИШ УЧУН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган мақсадли дастурлар бўйича саралаш танлови ҳақидаги эълон танловни ўтказишдан бир ой олдин оммавий ахборот воситалари, шунингдек, интернет-нашрлар ва Жамғарманинг веб-сайтига жойлаштирилади.

Танловни ўтказиш ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

саралаш танловини ўтказиш муддатлари ва жойи;

аризаларни қабул қилиш муддатлари ва жойи;

танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;

зарур ҳужжатлар рўйхати;

боғланиш учун телефонлар ва электрон манзиллар.


8. Вазирлик, идора ва муассасаларнинг мутахассисларидан (кейинги ўринларда - Буюртмачи) чет элда малака ошириш ва стажировка ўташ учун номзодларнинг ҳужжатлари Жамғарманинг Қабул комиссиясига дастлабки танлов натижалари илова қилинган ҳолда тавсияномалар билан биргаликда Буюртмачи ташкилот раҳбари имзоси асосида тақдим қилинади.


9. Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олишга тавсия қилинувчи номзодлар қуйидаги ҳужжатларни Жамғарма қабул комиссиясига тақдим этадилар:

а) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);

б) Қабул комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза;

в) Буюртмачи ташкилот раҳбарининг имзоси билан номзод ҳақидаги чет элда малака ошириши ва стажировка ўташи зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;

г) олий таълим муассасасини тугатганлигини, шунингдек, илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори.), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси;

д) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

е) паспорт (асл нусхаси);

ж) ҳарбий билет ёки чақирув гувоҳномаси;

з) ўрнатилган ҳажмдаги фотосуратлар (Жамғарма томонидан белгиланади);

и) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса;


10. Чет элда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга номзодлар томонидан қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилади:

а) номзодни кейинчалик иш билан таъминлаш ҳақида муассаса раҳбарининг кафолат хати;

б) чет эл таълим ва илмий муассасасига қабул қилингани ҳақидаги ҳужжат ("Letter of acceptance"), агар мавжуд бўлса;


11. Хорижда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олиш учун ҳужжатларни топширган пайтда ишламаётган номзодлар ушбу Низом 9-бандининг "в" ва "д" қисмларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилишдан озод қилинадилар. Танловдан муваффақиятли ўтган номзод ушбу Низом 10-бандининг "а" қисмида кўрсатилган ҳужжатни тақдим қилишга мажбур.



4-БОБ. ЧЕТ ЭЛДА МАГИСТРАТУРА ВА PHD ДАСТУРЛАРИ

БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ОЛИШГА ЮБОРИШ УЧУН

САРАЛАШ ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ


12. Номзодлар мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни Жамғарманинг қабул комиссиясига топширадилар.

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш Жамғарманинг Қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.


13. Номзодлар танлови 2 босқичда ўтади:

1-босқичда Жамғарма базасида суҳбат ўтказиш орқали қуйидаги даражалар аниқланади:

чет тилларини билиш даражаси (олий таълим ва бошқа муассасалар мутахассисларини жалб қилган ҳолда);

номзодларнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади, вазифалари, мазмун ва моҳиятини ҳамда Ўзбекистон тарихини билиши (Жамғарманинг Васийлик кенгаши вакиллари ва мутахассислар иштирокида);

Ахборот-коммуникация технологияларини билиши ва улардан фойдалана олиши.

Суҳбатдан ўтмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

2-босқичда халқаро сертификацияланган аттестация марказлари иштирокида хорижий ҳамкор талабларига мувофиқ биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар орасида чет тилидаги (IELTS, TOEFL, TestDaf, GMAT, GRE ва бошқа) билим даражаларини ва/ёки таҳлил имкониятларини баҳолаш бўйича тест ўтказилади.

Чет элнинг таълим ва илмий муассасалари талаблари даражасида чет тилини билишини тасдиқловчи амалдаги халқаро сертификатга эга номзодлар тест синовларидан озод қилинадилар.


14. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб, Жамғарма стипендиатлигига қабул қилинган ва 6 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиқадиган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтадилар.


15. Жамғарманинг Қабул комиссияси танлов натижаларини умумлаштиради ва уларни тасдиқлаш учун Жамғарманинг Васийлик кенгашига тақдим этади.


16. Буюртмачилар билан келишган ҳолда таълимнинг харажати, муддати ва шарт-шароитларидан келиб чиқиб, чет элнинг таълим ёки илмий муассасасини танлаш ва стипендиатларни у ерда ўқишга жойлаштириш ҳуқуқи Жамғарма ваколатида қолади.


17. Танловнинг иккала босқичи натижалари бўйича стипендиатлар рўйхатига кирмай қолган, бироқ юқори балларни тўплаган номзодлардан захира гуруҳи тузилади.

Стипендиат турли сабабларга кўра (оилавий шароити, касаллик ва бошқалар) чет элда таълим олишдан воз кечган ҳолатларда Жамғарма Қабул комиссияси қарорига биноан захира гуруҳидаги номзод унинг ўрнини эгаллаши мумкин.


18. Жамғарма Васийлик кенгашининг чет элда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олиш учун ўтказилган танлов натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори танловдан сўнг бир ой муддат ичида эълон қилинади. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларга белгиланган шаклдаги стипендиатлик сертификатлари топширилади.


19. Чет элда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олиш учун танлов ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Чет тили бўйича тест синовлари таълим олинадиган мамлакат тилида ва/ёки инглиз тилида (агар қабул қилувчи хорижий олий таълим ёки илмий муассасаларида таълим инглиз тилида олиб борилса) ўтказилади.



5-БОБ. ЧЕТ ЭЛДА МАЛАКА ОШИРИШ ВА СТАЖИРОВКА

ЎТАШ УЧУН НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАШ

ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ


20. Чет элда малака ошириш ва стажировка ўташга юбориладиган номзодларнинг дастлабки танлови (ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандида белгиланган зарур ҳужжатларни кўриб чиқиш; мутахассислик фанидан чет тилида суҳбат ўтказиш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини аниқлаш ва бошқалар) бевосита буюртмачилар томонидан амалга оширилади.


21. Чет элда малака ошириш ва стажировка ўташга тавсия қилинган номзодларнинг ҳужжатлари дастлабки танлов якунлари илова қилинган ҳолда буюртмачи ташкилот раҳбари имзолаган тавсиянома билан Жамғарманинг Қабул комиссиясига тақдим қилинади.


22. Чет элда малака ошириш ва стажировка ўташ учун саралаш танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш Жамғарманинг Қабул комиссияси зиммасига юкланади.


23. Чет элда малака ошириш ва стажировка ўташ учун танлов ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Танлов Жамғармада буюртмачининг вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирокида номзодларнинг малака ошириш ва стажировка ўташ дастурлари бўйича суҳбат ўтказиш тарзида, зарур бўлган ҳолларда имтиҳон қилиш ёки тест синовлари ўтказиш орқали амалга оширилади.


24. Номзодларда уларнинг чет тилини тегишли даражада билишини тасдиқловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL шу кабилар) ва тегишли чет тилида таълим олганини билдирувчи чет эл олий таълим муассасаси дипломи мавжудлиги танловда инобатга олинади.


25. Жамғарма Қабул комиссияси танлов натижаларини умумлаштиради ва Жамғарманинг Васийлик кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этади.


26. Чет элда малака ошириш ва стажировка ўташ бўйича ўтказилган танлов натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори бир ой муддат ичида эълон қилинади.

Танловдан муваффақиятли ўтганларга тегишли стипендиат гувоҳномаси тақдим қилинади.


27. Чет элда малака ошириш ва стажировка ўташ даврида стипендиатларнинг иш ўринлари сақлаб қолинади.



6-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ КОМИССИЯСИ


28. Жамғарманинг Қабул комиссияси аъзолари, шунингдек, суҳбат ва тест синовини олиб боришда иштирок этувчи экспертлар ишда йўл қўйган камчиликлари, нохолислиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгардирлар.


29. Ушбу Низомга риоя қилиш, шунингдек, суҳбат ва тест синовларини ўтказиш натижалари ҳамда бевосита саралаш танловини ўтказилиши билан боғлиқ шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш учун Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори билан Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш регламенти Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.


30. Апелляция комиссиясига аризалар суҳбат ва тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг уч кун давомида топширилади.


31. Апелляция комиссияси қабул қилинган аризаларни аризачи иштирокида уч кун давомида кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши зарур.



7-БОБ. СТИПЕНДИАТЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


32. Магистратура ёки PhD дастури бўйича чет элда таълим олган стипендиатга, уни чет элда ўқишга тавсия этган олий таълим ёки илмий муассасада, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида эгаллаган мутахассислиги бўйича 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатда узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади.


33. Чет элда малака ошириб ёки стажировка ўтаб келган стипендиатга, уни чет элда малака ошириш ёки стажировка ўташга тавсия этган олий таълим ёки илмий муассасада, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида 3 (уч) йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш мажбурияти юкланади.


34. Чет элда малака ошириб, стажировка ўтаб, магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олган стипендиат қайтганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек, шартномада белгиланган меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортса, барча молиявий харажатлар белгиланган тартибда стипендиат ва/ёки буюртмачи ҳисобидан қопланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 723-модда





































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск