ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2017 й. ПФ-5148-сон "Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.08.2017 й.

N ПФ-5148



МАТБУОТ ВА АХБОРОТ

СОҲАСИДА БОШҚАРУВНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА*


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолиятини ривожлантириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасида 10 дан зиёд қонун ва 150 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, соҳада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.

Бугунги кунда юртимизда 1991 йилга нисбатан оммавий ахборот воситалари қарийб 4 мартага, нашриётлар 13 карра ва матбаа корхоналари 12 баробарга кўпайиб, уларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти сезиларли даражада яхшиланди.

Айни вақтда оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш, бу тармоқда миқдор кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларига айлантириш, мамлакатимиз миллий медиа майдонида соғлом рақобат муҳити, замонавий ахборот хизматлари бозорини шакллантириш, жойларда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари долзарблигича қолмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, матбуот ва ахборот соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва соҳага оид масалаларни ҳал этиш ваколати берилган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга оширмаётгани боис бозор муносабатлари шароитида оммавий ахборот воситаларига услубий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ишини принципиал жиҳатдан кузатиш, баҳолаш, таҳлил қилиб бориш, зарур ҳолларда қўллаб-қувватлаш ёки иқтисодий, ҳуқуқий чораларни қўллаш каби амалий механизмларнинг таъсири деярли сезилмаяпти.

Бунинг оқибатида оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар томонидан ўзининг низом талабларига тўғри келмайдиган, миллий қадриятларимизга зид, ғоявий ҳамда матбаа сифати паст маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатга олиш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш бўйича тегишли талаб ва нормативлар ахборот бозорининг бугунги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилмаган.

Бундай ҳолатларга нисбатан тегишли чораларни қўллаш масаласида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг роли ва таъсири деярли сезилмаяпти.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаачиликни янада ривожлантириш, замонавий ахборот бозорини шакллантириш ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида:

3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини Агентлик таркибига ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги муассислигидаги "Тонг юлдузи" ва "Класс!" газеталари ҳамда "Гулхан" ва "Ғунча" журналларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини тайёрлаб, белгиланган тартибда киритсин.


5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 3 июлдаги ПФ-3103-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 12 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 830-модда






































Время: 0.1329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск