ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2017 й. ПҚ-3197-сон "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2017 й.

N ПҚ-3197



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарори ижросини таъминлаш, республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш, ўқув жараёнини замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш учун зарур моддий-техник базани яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уй ва Чирчиқ олимпия захиралари коллежини Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Чирчиқ 50 йиллик кўчаси, 14-уй манзилига жойлаштириш;

Чирчиқ шаҳар В. Хайдаров кўчаси, 1-уйда жойлашган "Олмалиқ кон- металлургия комбинати" АЖнинг бино ва иншоотларини ҳамда истироҳат боғини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳамда Чирчиқ олимпия захиралари коллежини қайта жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича комиссия таркиби (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия ўн кун муддатда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳамда Чирчиқ олимпия захиралари коллежини қайта жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва амалга оширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи бўлими ташкил этилишига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси янги ўқув йили бошлангунга қадар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ташкил этиладиган таълимнинг сиртқи шакли бўйича ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.


4. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олаётган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, терма жамоа аъзолигига номзодларга уларнинг хоҳиш-истакларига кўра ўқиш муддати ҳамда курси сақланган ҳолда таълимнинг сиртқи шаклига ўтказишга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўн кун муддатда:

Чирчиқ олимпия захиралари коллежига тегишли Чирчиқ шаҳар, Спортчилар кўчаси, 19-уйда ҳамда Чирчиқ шаҳар В. Хайдаров кўчаси, 1-уйда жойлашган "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖнинг бино ва иншоотларини ҳудудлари билан биргаликда ҳамда истироҳат боғини бепул оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига;

Чирчиқ саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Чирчиқ 50 йиллик кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган бинолари ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда бепул оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Чирчиқ олимпия захиралари коллежига берилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги Чирчиқ саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи фаолияти тугатилишини ҳамда коллеж ўқувчилари ва педагог кадрларини Чирчиқ шаҳридаги бошқа касб-ҳунар коллежларига йўналишлари бўйича жойлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳамда Чирчиқ олимпия захиралари коллежига берилаётган объектларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш мақсадида 2017 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун зарур маблағларни ажратсин;

2018 йил ва кейинги йиллар Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати объектларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, қўшимча бино ва иншоотлар қуриш ҳамда жиҳозлаш учун Жамғармадан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

8. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳамда Чирчиқ олимпия захиралари коллежи учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда уларга берилаётган тегишли бинолар ва иншоотларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича:

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" АЖ - бош лойиҳачи ташкилот этиб;

"Қурилишбирлашмаси" АЖ - бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.


9. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига 2017 йил 15 октябрга кадар қурилиш ва жиҳозлаш ишлари тугалланишини таъминлаган, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда қурилиш монтаж ишларини лойиҳалаштириш билан бир вақтда амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўрсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Тошкент шаҳридан қатнаб ишловчи профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ҳамда талабаларни бориш-келиши учун тегишли шарт-шароитлар яратсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Қурбонов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ва Тошкент вилояти ҳокими Ш.Х. Бабаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПҚ-3197-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳамда

Чирчиқ олимпия захиралари коллежини қайта жойлаштириш

ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш билан

боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга

ошириш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, комиссия раиси


Қурбонов Р.Д.

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси


Бабаев Ш.Х.

-

Тошкент вилояти ҳокими


Маджидов И.У.

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


Саидова Г.К.

-

иқтисодиёт вазири


Хўжаев Б.А.

-

молия вазири


Гулямов Р.А.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


Закиров Б.И.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


Холмухамедов М.М.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори


Турдиев Ф.К.

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари


Исраилов Ш.Х.

-

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори


Рашитов Қ.Б.

-

Чирчиқ шаҳар ҳокими


Акрамов И.Э

-

Чирчиқ олимпия захиралари коллежи директори


Баязитов К.Ф.

-

Вазирлар Маҳкамаси Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шўъба мудири, комиссия котиби.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 807-модда

































Время: 0.1829
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск