ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2017 й. 593-сон "Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2017 й.

N 593



ТАБИИЙ СУВ ҲАВЗА УЧАСТКАЛАРИНИ БАЛИҚ

ОВЛАШ ХЎЖАЛИКЛАРИГА ИЖАРАГА БЕРИШ

ВА БАЛИҚЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 августдаги

593-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):


а) 1-иловада:


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

13.

Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун - ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов


12

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун - ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов


40

Мусодара қилинган овчилик ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек овчиликнинг ноқонуний маҳсулотлари сотилишидан тушган маблағлар


40

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар


40

";


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

25.

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси

Республиканинг табиий балиқчилик хўжаликлари сув ҳавзалари ижарага берилганлигидан тушган маблағлар (Айдар-Арнасой кўллар тизими бундан мустасно)


100

";


б) 2-илованинг 13-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида низомнинг 1-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республиканинг балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларида саноат мақсадида балиқ овлаш учун 100 фоизи - "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 августдаги

593-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. 2018 йил 1 январдан бошлаб "Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 70-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори 3-иловасининг 23-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарори 1-иловасининг 58-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарорининг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 10-сон, 148-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 814-модда































Время: 0.1309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск