ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ички ишлар вазирининг 26.07.2017 й. 159-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.08.2017 й. 2240-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.08.2017 й.

N 2240-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

26.07.2017 й.

N 159


БУЙРУҒИ



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир

маъмурий  ишларни  кўриб  чиқиш  тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 А. Азизов






Буйруққа

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир

маъмурий  ишларни  кўриб  чиқиш  тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 69-банднинг иккинчи хатбошисидаги "суд ижрочисига" деган сўзлар "давлат ижрочисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 74-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг туман (шаҳар) бўлимларининг суд ижрочилари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1-1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларининг

бузилишига доир маъмурий

ишларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

1-1-ИЛОВА



GA 00000000000 - рақамли Жарима солиш тўғрисидаги

ҚАРОР

      

         


(қарор чиқарилган сана)


(қарор чиқарилган жой)

Мен,



(қарорни чиқарган орган номи, мансабдор шахснинг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши тафсилотларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИМ:

        

20__ йил ___________ куни соат ________да "_______________" кўчалари (чорраҳаси)да, _________________________________да рўйхатда турувчи фуқаро _______________ / юридик шахс ______________га тегишли бўлган ____________ русумли ___________ давлат рақам белгили транспорт воситасида ҳайдовчи ______________________________

      (ҳуқуқбузарликнинг тафсилоти),

бу билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг _______-моддаси ___-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

GA 00000000000

           


   


Транспорт воситасининг

мулкдори Ф.И.О.

Яшаш манзили

    



     

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17-1, 309-1,

248, 304 ва 307-моддаларига асосланган ҳолда

ҚАРОР ҚИЛАМАН:


_____________ русумли _______________ давлат рақам белгили транспорт воситаси мулкдори


га

(Ф.И.О. / юридик шахс номи)


Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ___-моддаси ___-қисмига асосан ____________ (__________________ сўзларда ёзилади) сўм миқдорида жарима жазоси тайинлансин.

               

Давлат рақам

белгиси туширилган

транспорт воситаси

фотосурати


Қоидабузарлик

содир этилган

вақтдаги транспорт

воситаси фотосурати


Мазкур қарор устидан

эътирозингиз бўлса

________________________

телефон рақамига соат

09:00 дан 22:00 гача

мурожаат қилишингизни

тавсия қиламиз.

     

       



(қарорни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси)


Ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз:

Тайинланган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш (60) кундан кечиктирмай, ушбу қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз (30) кундан кечиктирмай тўлашингиз лозим.

Мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ўтгач жарима тўланмаган тақдирда транспорт воситангиз қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Мазкур қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига унинг нусхасини олган кунингиздан бошлаб (10) ўн кун ичида шикоят беришингиз мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

                 

          

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 822-модда













































Время: 0.1776
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск