ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.08.2017 й. 2911-сон билан рўйхатга олинган 25.07.2017 й. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 96-сон, Молия вазирлигининг 115-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 11 августда 2911-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ва Молия вазирлигининг

2017 йил 25 июлдаги

96 ва 115-сон қарорига

ИЛОВА



Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида

бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт

муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож

қатламларига бепул тиббий хизматлар

кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомнинг талаблари аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасаларига (бундан буён матнда хусусий тиббиёт муассасалари) нисбатан татбиқ этилади.


2. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига (бундан буён матнда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс деб юритилади) бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.



2-БОБ. ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ

ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ

ШАХСЛАРГА БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ


3. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун уларнинг шахсини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги асос бўлади.


4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.


5. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага мурожаат қилинган кунда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мурожаат этувчиларнинг навбатини кўрсатган ҳолда он-лайн тизимида киритиб борилади.


6. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан юритиладиган махсус журналда қайд этиб борилади. Мазкур журнал электрон шаклда юритилиши мумкин.


7. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматларни кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиниши лозим.



3-БОБ. ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ

ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН БЕПУЛ ТИББИЙ

ХИЗМАТЛАРНИНГ ҲАЖМИ ВА МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ


8. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга жорий йилда кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори олдинги йил якунлари бўйича солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим.


9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг йиллик ҳажми ва уларга сарфланадиган маблағларнинг умумий миқдори хусусий тиббиёт муассасасида кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун белгиланган нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматларнинг йиллик ҳажми ойма-ой тақсимланади.


10. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ойма-ой тақсимот асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар навбат бўйича кўрсатилади.

Белгиланган ойда кўрсатилмасдан қолган бепул тиббий хизматлар тегишли равишда кейинги ойларда кўрсатилиши лозим.


11. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда ҳамда маълумотлар пештахтасида мазкур Низомнинг 3-иловага мувофиқ шаклда жойлаштирилади.

Мазкур маълумотлар хусусий тиббиёт муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага ҳам киритиб борилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур Низомнинг 1 ва 3-иловаларида келтирилган маълумотларни интернет тармоғи орқали аҳолига доимий равишда етказиб турилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида он-лайн тизимида доимий равишда янгилаб боради.



4-БОБ. ҲИСОБОТ ВА ҲИСОБДОРЛИК


13. Хусусий тиббиёт муассасалари йиллик молиявий ҳисобот билан биргаликда солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағларни мақсадли сарф қилинганлиги тасдиқлаш учун Юридик шахсларга, солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) мувофиқ унинг 1-иловасида кўрсатилган шакл бўйича давлат солиқ органларига ҳисобот тақдим этади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус

электрон базага киритиладиган

МАЪЛУМОТЛАР

    

Т/р

Мурожаат санаси

ва вақти


Мурожаат қилувчи

шахснинг Ф.И.О.

(ишончли вакил, васий

ёки ҳомийнинг Ф.И.О.)


Бепул тиббий хизматни

олиш навбати

(санаси ва вақти)

Кўрсатилган бепул тиббий

хизматнинг тури, ҳажми,

санаси ва вақти



1


2

4

5




       





Низомга

2-ИЛОВА



Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг

мурожаатларини қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

(ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛ)

         

Т/р

Муро-

жаат

санаси

ва вақти


Мурожаат

қилувчи

шахснинг

Ф.И.О.

(ишончли

вакил,

васий ёки

ҳомийнинг

Ф.И.О.)


Мурожаат

қилувчи

шахснинг

яшаш

манзили

ва теле-

фон

рақами


Муро-

жаат

қилувчи

шахснинг

туғилган

йили ва

санаси


Мурожаат

қилувчининг

ижтимоий

ҳимояга

муҳтож

қатламга

мансуб-

лигини

тасдиқловчи

ҳужжат


Бепул

тиббий

хизмат

кўрсатиш-

ни рад

этиш

сабаби

(агар рад

этилган

бўлса)


Бепул

тиббий

хизмат-

ни олиш

навбати

(санаси

ва вақти)


Аниқ-

ланган

ташхис

(касаллик-

ларнинг

халқаро

таснифи

(КХТ-10)

бўйича)


Кўрса-

тилган

бепул

тиббий

хизмат-

нинг тури,

ҳажми,

санаси ва

вақти


Кўрса-

тилган

тиббий

хизмат

нархи



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10










        





Низомга

3-ИЛОВА

        

           



(хусусий тиббиёт муассасасининг номи)


хусусий тиббиёт муассасаси томонидан ижтимоий

ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатиладиган

бепул тиббий хизматлар тўғрисида

АХБОРОТ

Т/р

Кўрсатиладиган бепул

тиббий хизмат турлари

Бепул тиббий хизматлар сонининг ойлар бўйича тақсимоти


Я

н

в

а

р

ь


Ф

е

в

р

а

л

ь


М

а

р

т


А

п

р

е

л

ь


М

а

й


И

ю

н

ь


И

ю

л

ь


А

в

г

у

с

т


С

е

н

т

я

б

р

ь


О

к

т

я

б

р

ь


Н

о

я

б

р

ь


Д

е

к

а

б

р

ь


Ж

а

м

и



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14














"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 829-модда










































Время: 0.1558
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск