ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2017 й. 588-сон "Андижон вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2017 й.

N 588



АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ЖОЙЛАШГАН

ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва Андижон вилоятида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Андижон вилоятида бўш турган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкалари хатловдан ўтказилганлиги ва улардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Андижон вилоятидаги ишламай турган, фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан ва ер участкаларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқлансин, ушбу Дастурда қуйидагилар назарда тутилсин:

самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан "нол" харид қийматида сотишга тавсия этилаётган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

улар негизида янги кичик саноат зоналари ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ.


3. "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ кичик саноат зоналари ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини электроэнергия ва табиий газ билан узлуксиз таъминласинлар.


4. Андижон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Андижон шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ва Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ "Бобур" ОАЖга қарашли "Сув тозалаш" бино ва иншоотларини собиқ "Бобур" АЖ ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига сув тозалаш иншоотлари ва ташкилотларга хизмат кўрсатиш фаолиятини тиклаш шарти билан музокаралар ўтказиш ҳамда ижтимоий шартларни бажариш шарти билан "нол" харид қиймати бўйича тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


5. Андижон вилоят ҳокимлиги бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари билан музокаралар олиб борилишини ва белгиланган тартибда собиқ "Бобур" ОАЖга қарашли "Сув тозалаш" бино ва иншоотларини "нол" харид қиймати бўйича ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган шартларда сотиш тўғрисида Андижон вилояти ҳудудий танлов комиссиясининг қарори қабул қилинишини таъминласин.


6. Андижон вилояти туман (шаҳар)лари ҳокимларига "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" ДУК билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун республика давлат бошқаруви органи тасурруфида бўлган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларини), тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли мурожаатидан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларни ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, истисно тариқасида, бир йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин, бунда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда балансда сақловчиларга ажратмалар тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 811-модда



























































Время: 0.2057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск