Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.08.2017 й. 606-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 августдаги

606-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология

хизмати маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг(кейинги ўринларда Ўзгидромет деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ўзгидромет Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология соҳасидаги масалаларни ҳал қилувчи махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.


3. Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.


4. Марказий аппарат, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, "Гидрометприбор" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, "Метеоинфосистем" ахборот-техник бошқармаси, Гидрометеорология илмий-текшириш институти, Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи, шунингдек идоравий бўйсунувдаги бошқа ташкилотлар"Ўзгидромет"нинг ягона тизимини ташкил қилади.


5. Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқларига ва мазкур Низомга амал қилади.


6. Ўзгидромет ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарлигида, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


7. Ўзгидромет ва унинг идоравий ташкилотлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


8. Ўзгидромет Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўча, 72-уй, 100052 манзилида (почта манзилида) жойлашган.



2-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини, шунингдек фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш;

гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.


10. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш соҳасида:

гидрометеорология соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича Вазирликка таклифлар киритади;

ўз ваколатлари доирасида гидрометеорологик кузатувлар, гидрометеорология маълумотларини, шунингдек атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни таҳлил қилиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишни таъминлайди;

Ўзгидромет ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;


б) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини, шунингдек фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги, авиация, мудофаа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун махсус тезкор гидрометереологик хизмат кўрсатади;

аҳолига мунтазам равишда, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кутилаётган ва рўй бераётган об-ҳаво шароитлари, табиий гидрометеорологик ҳодисалар, атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни етказиб беради;

давлат гидрометеорологик маълумотлар фонди ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар давлат фондини шакллантиради ва юритади;

белгиланган тартибда ер усти сувлари бўйича Давлат сув кадастрини, шунингдек хавфли гидрометеорологик ҳодисалар бўйича юқори табиий хавфли зоналар давлат кадастрини юритади;

иқлимий маълумотлар миллий базасини шакллантиради;

қонунчиликда белгиланган тартибда метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик асбоб-ускуна ва қурилмаларни текширади ҳамда аттестациядан ўтказади;


в) қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш соҳасида:

тезкор гидрометеорологик, иқлимий ва уларга боғлиқ атроф муҳитга тегишли хизматлар кўрсатиш мақсадида кузатув маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш ва сифатини назорат қилиш тизимини яратади ва уни ишчи ҳолатда сақлаб туради;

гидрометеорологик прогнозлаш моделлари ва тизимини яратади ва улардан фойдаланади;

гидрометеорологик маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва уларни умумлаштиради;

иқлим ўзгариши мониторингини таъминлайди ва унинг тахминий прогнозларини тақдим этади, шунингдек иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

атмосфера, ер усти сувлари (табиий сув оқимлари), тупроқ ва фон мониторинги (маълумотларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, ахборот тайёрлаш)ни амалга оширади, атмосферанинг ифлосланиш даражасини прогноз қилади;

гидрометеорологик кузатувлар тармоғи, шунингдек атроф табиий муҳит ифлосланишини кузатиш тармоғини юқори техник даражада сақлаб туради ва ундан фойдаланади;


г) гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш соҳасида:

миллий ва халқаро миқёсда гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади;

замонавий технологияларга асосланиб гидрометеорология фанини ривожлантириш чораларини кўради;


д) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш соҳасида:

гидрометеорология ва унга боғлиқ соҳалар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

гидрометеорология соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;


е) гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

дастурлар ва халқаро фаолиятда иштирок этиш орқали миллий манфаатларга кўмаклашувчи тегишли халқаро мажбуриятларни, шу жумладан, Бутунжаҳон Метеорология Ташкилоти Конвенцияси, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Конвенцияси, БМТнинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш Конвенцияси, ЮНЕСКО Халқаро гидрологик дастурлари доирасидаги мажбуриятларни бажаради;

белгиланган тартибда халқаро иқлимий молиялаштириш жамғармалари, Иқлим ўзгариши бўйича Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (МГЭИК) фаолиятида иштирок этади, Ўзбекистон Республикасининг Яшил иқлимий жамғарма билан ишлаш учун миллий ваколатли органи функцияларини бажаради;

Бутунжаҳон Метеорология Ташкилотининг Жаҳон об-ҳаво хизмати тизимида Минтақавий метеорологик марказ функцияларини бажаради;

Халқаро Фуқаро авиацияси ташкилотида (ИКАО) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли метеорологик органи вазифаларини бажаради.


11. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар орқали ҳал этади.



3-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан Ўзгидрометга юклатилган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган гидрометеорологик материалларни, шунингдек гидрометеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарасини баҳолаш учун ноқулай гидрометеорологик омиллар ва ҳодисалар натижасида етказиладиган зиён тўғрисидаги маълумотларни олиш;

Ўзбекистон Республикаси манфаатларини Бутунжаҳон Метеорология ташкилоти ва гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгашда белгиланган тартибда ифодалаш;

бошқа, шу жумладан халқаро ташкилотлар мутахассисларини экспертлар сифатида жалб этиш;

халқаро аэронавигация манфаатлари учун метеорологик хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш.

Ўзгидромет Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ЎЗГИДРОМЕТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Ўзгидрометга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Ўзгидромет бош директорининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ўзгидромет бош директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директорнинг биринчи ўринбосари эса - вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


15. Бош директор:

Ўзгидромет фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Ўзгидромет ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Ўзгидрометга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзгидрометда ижро интизоми ҳолати юзасидан бевосита раҳбарликни амалга оширади;

ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Ўзгидромет фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилишдаги ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлик даражасини ҳамда ишлаб чиқариш бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари ишини белгилайди;

Ўзгидрометнинг тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

белгиланган тартибда марказий аппарат ходимлари, тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, шунингдек Вазир билан келишган ҳолда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;

ўз ваколатлари доирасида Ўзгидромет тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган ҳайъат йиғилишларида, мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;

Ўзгидрометнинг ташкилий тузилмасига ва марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган Ўзгидромет марказий аппарати, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, идоравий ташкилотлар харажатлари сметасини Вазир билан келишган ҳолда тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


16. Ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўз фаолиятини Вазир билан келишилган ҳолда бош директор томонидан тасдиқланган низомлар асосида амалга оширади.



5-БОБ. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


17. Ўзгидромет тизимидаги ходимларни моддий-техник таъминлаш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳар йили ажратиладиган пул ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.

Ўзгидромет ходимлари учун давлат бошқарув органлари ходимларига қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги шартлари татбиқ этилади.


18. Ўзгидромет ходимлари белгиланган тартибда бепул махсус кийим-бош билан таъминланади.

Ўзгидрометнинг бориш қийин бўлган станциялари ходимлари белгиланган тартибда бепул озиқ-овқат билан таъминланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Ўзгидрометни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 818-модда























































Время: 0.1391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск