Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 й. 611-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2017 й.

N 611



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ

МАЖБУРИЯТЛИ ШАХСЛАРНИНГ, ОДДИЙ

АСКАРЛАР ҲАМДА БОШЛИҚЛАР ТАРКИБИГА

КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ

ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ 26

ЯНВАРДАГИ 38-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси оддий аскарлари ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчиларнинг ҳимояланганлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1-сон, 6-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 августдаги

611-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли

шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар

таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий

шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги

38-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар


1. 1-бандда:


а) иккинчи хатбошига "Фавқулодда вазиятлар вазирлигига" сўзларидан кейин "ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" сўзлари қўшилсин;


б) учинчи хатбошига "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзларидан кейин "ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари қўшилсин.


2. 4-2-банднинг иккинчи хатбошига "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзларидан кейин "ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 821-модда










































Время: 0.1781
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск