Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 й. ПҚ-3180-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2017 й.

N ПҚ-3180



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг барча бўғинлари фаолияти самарадорлигини ҳамда масъулиятини ошириш, халқ таълими муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш орқали таълим сифатини таъминлаш, мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик, миллий анъаналар ва қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланиш даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

иккинчи, умумий ўрта таълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатишни таъминлаш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига, мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларга мувофиқ халқ таълими муассасаларига, шунингдек, иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларига методик раҳбарликни амалга ошириш;

учинчи, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламасини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

тўртинчи, умумий ўрта таълим муассасаларида чет тилларни ўқитиш самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат таълимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

бешинчи, таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш орқали 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш бўйича ташкилий-методик тадбирлар тизимини амалга ошириш;

олтинчи, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, касбга йўналтириш, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;

еттинчи, халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, "оммавий маданият" кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;

саккизинчи, мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;

тўққизинчи, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талаблари бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;

ўнинчи, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг моддий-техника базасини белгиланган норма ва стандартларга мувофиқ янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улар фаолиятининг самарадорлиги оширилишини таъминлаш бўйича тизимли асосда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўн биринчи, янги педагогик ва ахборот технологияларини, халқаро илғор тажрибани қўллаган ҳолда педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг самарали фаолиятини ташкил этиш, таълим муассасаларини замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;

ўн иккинчи, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқ таълими соҳасида эришган ютуқларини конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш йўли билан халқаро даражада кенг ёритиш, халқ таълими тизимига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига вазирликка юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишлари сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 64 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

вилоятлар Халқ таълими бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари этиб қайта ташкил қилинсин.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг намунавий тузилмаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий халқ таълими органлари тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида низомни;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг Уставини;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг уставини тасдиқласин.


6. Белгилансинки, Республика таълим маркази ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Тошкент шаҳри Халқ таълими бош бошқармаси методистлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тўғрисидаги низомларни;

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги


































Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институти, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

Республика таълим маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази, "Баркамол авлод" республика болалар бадиий ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар техник ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази, Республика ўқувчи-ёшлар маркази

Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази, ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари

Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат ўрта таълим мактаби, Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат ўрта таълим мактаби, Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат ўрта таълим мактаби, Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат ўрта таълим мактаби, Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат ўрта таълим мактаби, Мирзо Улуғбек номидаги математика, астрономия, физика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

"Бошланғич таълим" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Тил ва адабиёт таълими. Преподавание языка и литературы. Language and literature teaching" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Маърифат" ва "Учитель Узбекистана" газеталари таҳририяти" давлат корхонаси, "Халқ таълими" журнали таҳририяти" давлат корхонаси

А.П. Хлебушкина номидаги 22-сон Меҳрибонлик уйи, Республика "Меҳрибонлик" уйлари соғломлаштириш оромгоҳи

қув таълим-таъминот" давлат унитар корхонаси, Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати

Республика илмий-педагогика кутубхонаси, Республика болалар кутубхонаси














Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти





















Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари







































Вилоят бўйсунувидаги ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, "Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, ахборот-ресурс марказлари

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматининг ҳудудий бўлимлари

Мактабгача таълим муассасалари

Умумий ўрта таълим муассасалари

Мактабдан ташқари таълим муассасалари

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ





Вазирлик ҳайъати

Вазир

Вазир ёрдамчиси




























Вазирнинг биринчи ўринбосари

Вазир

ўринбосари

Вазир

ўринбосари

Вазир

ўринбосари

Кадрлар бошқармаси

3







Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув методик жараённи ривожлантириш бош бошқармаси

1

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси

1

Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бошқармаси

1

Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси

4

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бошқармаси

5

Юридик бўлим

2

Матбуот котиби

1

Давлат таълим стандарт-ларини такомиллаштириш ва таълим сифати мониторинги бошқармаси

4

Умумий ўрта таълим муассасалари бошқармаси

4

Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими

2

Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси

3

Таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси

4

Ижро интизомини назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бошқармаси

4

Педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолия-тини мувофиқлаштириш бўлими

2

Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш шўъбаси

3

Ўқув-ишлаб чиқариш комплекслари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси

3

Дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни яратишни мувофиқлаштириш бўлими

2

Инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро ҳамкорлик бўлими

3











Мактабгача таълим муассасалари бошқармаси

4















Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

2






















































































































        

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 64 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Халқ таълими вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ










Вазир




































Вазир ўринбосари






















Маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими

3

Таълим сифати мониторинги бўлими

3*

Бош юрисконсульт

1

Кадрлар бўйича инспектор

1

Таълим муассасалари фаолиятини

ташкил этиш бўлими

5

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисобот ва моддий таъминот бўлими

3

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича инспектор

1


Методик хизмат бўлими

11















Ўқув-ишлаб чиқариш комплекслари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси

2






























































         

*) Ушбу лавозимлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига киради.


Ходимларнинг чекланган умумий сони - 32 нафар, шундан бошқарув ходимлари - 11 нафар, методистлар - 21 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Бошлиқ






































Бошлиқ ўринбосари

















Маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими

2-3*

Таълим сифати мониторинги бўлими

3**

Бош юрисконсульт

1



Кадрлар бўйича инспектор

1

Таълим муассасалари фаолиятини

ташкил этиш бўлими

4


Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисобот ва моддий таъминот бўлими

3

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича инспектор

1




Методик хизмат бўлими

10















Ўқув-ишлаб чиқариш комплекслари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси

2





























































      

*) Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида мактабдан ташқари таълим муассасалари бўйича методист вазифаси бўлим бошлиғига юклатилади.

**) Ушбу лавозимлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига киради.


Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимларсиз) - 356 нафар, шундан бошқарув ходимлари - 120 нафар, методистлар - 236 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг

ТУЗИЛМАСИ










Бошлиқ





































Бошлиқ ўринбосари
























Маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими

3

Таълим сифати мониторинги бўлими

3*

Бош юрисконсульт

1


Кадрлар бўйича инспектор

1

Таълим муассасалари фаолиятини

ташкил этиш бўлими

5


Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисобот ва моддий таъминот бўлими

3

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича инспектор

1

Методик хизмат бўлими

11

"Таълимтаъмирлаш" ДУК

69

Ўқув-ишлаб чиқариш комплекслари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси

2










































      

*) Ушбу лавозимлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига киради.


Ходимларнинг чекланган умумий сони - 32 нафар, шундан бошқарув ходимлари - 12 нафар, методистлар - 20 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг

Республика таълим марказининг

ТУЗИЛМАСИ















Директор








































Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Юрисконсульт

1

Ўқув-тарбия жараёнига инновацияларни жорий этиш бўлими

8

Ижтимоий фанлар ва маънавий-маърифий ишлар бўлими

9


Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Филология фанлари бўлими

11


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва назорат таҳлил бўлими

4

Дарслик ва ўқув-методик адабиётлар бўлими

8

Табиий ва аниқ фанлар бўлими

8

Таълим сифати мониторинги жараёнини методик таъминлаш бўлими

9

Таълим муассасаларида ўқув жиҳозларидан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш бўлими

3

Чет тиллар бўлими

7

Бухгалтерия

3

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни методик таъминлаш бўлими

5








Бошланғич таълим бўлими

4








Имконияти чекланган болалар таълим муассасаларини методик таъминлаш бўлими

7























Амалий фанлар бўлими

8

Таълим муассасаларини аттестация ва аккредитацияга тайёрлаш бўлими

3


























































        

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 23 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга

йўналтириш ва психологик-педагогик

республика ташхис марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор
































  

  

  

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директорнинг ўринбосари

Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими

4

Мактабгача ва бошланғич таълим муассасаларида психологик хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш бўлими

4

Бухгалтерия

2

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг методик таъминоти бўлими

4

Юрисконсульт

1

Касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис тизими мониторинги бўлими

3

Умумий ўрта таълим муассасаларида психологик хизмат кўрсатиш бўлими

4

Кадрлар бўйича инспектор

1

Мактаб битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олишни ташкил этиш бўлими

5

Дефектология ва тиббий хизмат бўлими

4

Тренингларни ташкил этиш бўлими

2

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича инспектор

1















Иқтидорли болалар билан ишлаш бўлими

3


































         

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 16 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

8-ИЛОВА



Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Мудир
















































Мудир ўринбосари

Таълим сифати мониторинги бўлими

2-3*

Бош ҳисобчи

1

Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси

9 - 16

Кадрлар бўйича инспектор

1

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси

2

Биноларнинг техник ҳолати, таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва жиҳозланганлиги масалалари бўйича мутахассис (муҳандис)

1

Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимояси шўъбаси

2















Ўқув-ишлаб чиқариш комплекслари фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассис

1
















Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича инспектор

1















       

*) Ушбу лавозимлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари номенклатурасига киради.


Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимларсиз) - 5 321 нафар, шундан бошқарув ходимлари - 1980 нафар, методистлар - 3 341 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3180-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 372-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 76-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сонли қарорининг 1-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 91-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 801-модда















































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск