ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2017 й. ПФ-5147-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.08.2017 й.

N ПФ-5147



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонига мувофиқ ҳамда мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг энг муҳим вазифаларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилишни таъминлаш мақсадида:

5-1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига лавозим маошларига нисбатан қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар белгилансин:

қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган алоҳида меҳнат шароитлари учун 0,2 миқдорида;

узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган миқдорларда.

5-2. Белгилансинки, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан Ҳисоб палатаси ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади. Бунда, мазкур Фармонда ҳамда илгари қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг оширилган тариф коэффициентларини бир вақтда қўллашга рухсат этилмайди ҳамда уларнинг энг юқориси қўлланилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда маълумотлар базасига Ҳисоб палатасига кириш ҳуқуқи бериладиган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқласин.


9. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда реал вақт режимида солиқ солинадиган базани, солиққа тортиш объектлари тўлиқ ҳисобга олинганлигини солиқ органлари ва бошқа органлар, шунингдек банкларнинг маълумотлар базасини солиштириш орқали баҳолаш имконини берувчи дастурий комплексни ишлаб чиқсин ва ишга туширилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин;

Ҳисоб палатасини Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бинолари мажмуасига жойлаштирсин;

Ҳисоб палатасини зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарь ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан таъминласин.


11. Ҳисоб палатаси ходимларига нисбатан 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорининг амал қилиши татбиқ этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан Ҳисоб палатасига маълумот тақдим этмаганлик ёхуд била туриб нотўғри маълумот тақдим этганлик, унинг тақдимномаларини бажармаганлик, шунингдек фаолиятига аралашганлик ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари В.А. Голишев, У.С. Исмаилов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПФ-5147-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим Фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" ПФ-1923-сон Фармонининг 4 ва 5-бандлари, шунингдек унинг иловаси;


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида" ПФ-3093-сон Фармонининг 1-банди иккинчи - тўртинчи хатбошилари ва 4-банди;


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида" ПФ-3592-сон Фармони.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 796-модда
































Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск