Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 10.08.2017 й. ПФ-5147-сон Фармонига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПФ-5147-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳисоб палатаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (кейинги ўринларда - Ҳисоб палатаси) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш асосларини белгилайди.


2. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Ҳисоб палатаси ўз ваколатларини мустақил ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ҳамда унга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдордир.


4. Ҳисоб палатаси олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади, ўзининг баҳолашида мустақил ва холис, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда - Давлат бюджети), давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) қарорларига асосан ташкил этилган бошқа жамғармаларга тушумларни тўлиқлиги, мақсадли ва самарали шаклланиши ва ижро этилишини, давлат активлари ва пассивлари ҳолати ва ҳаракатини, олтин-валюта захиралари ҳамда ташқаридан жалб қилинган маблағларни қайта тўлдирилиши, бошқарилиши ва тасарруф этилиши устидан мониторинг ва давлат назоратини амалга оширади.


5. Ҳисоб палатасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини давлат органлари ва мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъий назар ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Ҳисоб палатаси ўзига юклатилган функцияларни қонунийлик, холислик, мустақиллик ва ошкоралик принциплари асосида амалга оширади.



2-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қўйидагилар Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини амалга ошириш;

бюджет тизими бюджетларига маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилиш, замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш;

бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларнинг самарадорлиги ва қонунийлигини аудитдан ўтказиш ва барча даражада уларни қисқартириш бўйича захираларни аниқлаш, бюджет тизими бюджетлари ва давлат томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш;

солиқ ва бюджет қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тизимли қонунбузарликларнинг сабаблари ҳамда ўзини оқлаган жаҳон тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш;

республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятлари белгиланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминланиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ва чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари (кейинги ўринларда - ташрифлар) вақтида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар (кейинги ўринларда - стратегик корхоналар) иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсати, давлат активлари ва мажбуриятларининг ҳолати, олтин-валюта захираларини бошқариш, шунингдек қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан бажарилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш.


8. Ҳисоб палатаси ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини амалга ошириш соҳасида:

макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини олиб борилаётган сиёсат ҳамда қабул қилинган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурларининг устувор йўналишларига мувофиқлигини танқидий баҳолаш;

Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг шакллантирилиши ва ижро этилишини тармоқ ва ҳудудлар кесимида моддалар, омиллар бўйича таҳлил қилиш;

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджети лойиҳаси ҳамда келгуси йил солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича хулоса бериш;

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг бюджетлари шакллантирилиши ва ижро этилиши бўйича назорат ва мониторингни амалга ошириш;

давлат ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларнинг тўлиқ ва самарали бажарилишини ҳамда уларни молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини текшириш;

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш, улар бўйича Вазирлар Маҳкамасига хулосалар тақдим этиш;

б) бюджет тизими бюджетларига маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилиш, замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш соҳасида:

солиқлар турлари ва ҳудудлар кесимида солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, унинг тармоқ ва ҳудудлар кесимида пасайишига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг оқибатларини аниқлаш;

ёқилғи-энергетика ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш мажмуалари, истеъмол бозори, савдо, қурилиш соҳалари ва бошқа даромад келтирувчи тармоқларнинг корхоналари фаолиятининг бюджет тизими бюджетларига қўшимча тушумлар захираларини аниқлашга йўналтирилган таҳлилини амалга ошириш;

солиқ солиш тизими, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини баҳолаш;

ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ тўлаш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларининг холислиги ва асослилигини баҳолаш;

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, манзилли йўналишлар ва назорат дастурларини, шу жумладан солиқ ва бошқа молия органларининг ахборот тизимлари маълумотларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида шакллантириш;

даромадлар прогнозини сифатли шакллантириш ва бажариш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги ва солиқ тўловчилар ҳисобининг тўлиқлигини таъминлашда молия ва солиқ органларининг масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш чораларини кўриш;

давлат мулкини сотиш билан боғлиқ бўлган масалаларни таҳлил қилиш ва назоратини таъминлаш;

в) бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларнинг самарадорлиги ва қонунийлигини аудитдан ўтказиш ва барча даражада уларни қисқартириш бўйича захираларни аниқлаш, бюджет тизими бюджетлари ва давлат томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш соҳасида:

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг харажат қисмини шакллантириш ва ижро этилиши бўйича мониторингни амалга ошириш;

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

бюджет тизими бюджетлари ва давлат томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш;

Давлат бюджетини ижро этилиши, давлат маблағларини бюджет тизими бюджетларининг барча даражаларида сарфланиши устидан назоратни ташкил этиш ва таъминлаш ҳамда давлат харажатларини қисқартириш захираларини аниқлаш;

молия органлари, шу жумладан ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш функцияларини бажарилишининг самарадорлигини таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигининг банк ҳисоб рақамларидаги маблағларни шакллантириш, мақсадли ва самарали фойдаланишнинг қонунийлигини текшириш ва назорат қилиш;

г) солиқ ва бюджет қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тизимли қонунбузарликларнинг сабаблари ҳамда ўзини оқлаган жаҳон тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш соҳасида:

ўзига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида аниқланган бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини ҳисобга олиш ва классификациялаш;

назорат тадбирлари натижаларини, шу жумладан бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини, бундай ҳолатларга олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш;

солиқ ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатларини ва бундай ҳолатларга олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш, солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш ҳамда уларнинг ставкаларини ўзгартириш бўйича таклиф тайёрлаш;

бюджет қонунчилиги меъёрларини амалга оширилишини мониторинг қилиш ва бюджет жараёнидаги фарқларни аниқлаш;

бюджет жараёни ва бюджет қонунчилигини халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш;

д) республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятлари белгиланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминланиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари шаклланиши ва ижро этилишини, уларнинг баланслилигини мунтазам таҳлил қилиш ва текшириш;

юқори ва қуйи бюджетлар ўртасида ўрнатилган умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари, бюджетлараро трансфертлар ажратилишининг асослилигини ўрганиш;

юқори ва қуйи бюджетлар ўртасида харажатлар бўйича мажбуриятлар белгиланишининг тўғрилигини баҳолаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш учун уларни реал молиявий маблағлар билан таъминлаш вазифасини ҳал этиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, барча даражалардаги бюджетлар ўртасидаги нисбатни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

е) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш соҳасида:

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни, уларнинг асослилигини ва ижро этиш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда тайёрлашда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини шакллантириш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши устидан мониторинг ва доимий назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш;

вазирлик ва идораларнинг олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги ахборотларининг асосланганлигини бирламчи маълумотлар асосида ўрганиш;

чет эллик ҳамкорлар ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан "телекўприк" ташкил этиш орқали олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини мунтазам муҳокама қилиш, уларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларга эга, аниқ, ташаббускор инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш борасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш;

ж) Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсати, давлат активлари ва мажбуриятларининг ҳолати, олтин-валюта захираларини бошқариш, шунингдек қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан бажарилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш соҳасида:

миллий валютани мустаҳкамлаш, уни харид қобилиятини ошириш, пул массаси ва пул агрегатларини мақбуллаштириш, банкдан ташқари пул айланишини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва баҳолаш;

республикани ташқи савдо айланмаси аҳволини таҳлил қилиш, республика тўлов балансини шакллантириш ва ундан фойдаланишини баҳолаш;

товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозини бажарилиши, маҳсулотлар импортини мақбуллаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ички валюта бозорида валютага бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, миллий валютанинг эркин алмаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ташқаридан олинадиган қарзларнинг ҳажмлари ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, олинадиган хорижий кредит ва грант маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланилишини, шунингдек Ҳукумат томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг Давлат кафолати остида олинган ташқи кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини қаттиқ назорат қилиш;

олтин-валюта захираларининг тикланиши ва ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш, ташқи активларни бошқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва уларни хорижий банкларда самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, олтин-валюта захиралари, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлаш;

валюта, экспорт ва импорт операциялари ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни амалга ошириш;

давлат қарзини самарали бошқариш бўйича мониторинг ўтказиш, уларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини назорат қилиш.

Ҳисоб палатаси қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифа ва функцияларни амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Ҳисоб палатаси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлар ҳамда ташкилотлардан ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;

ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базасига кириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкдан давлат маблағларини банк ҳисоб рақамларидаги ва ягона ғазна ҳисобварағидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олиш;

текшириш ўтказиш ва унинг натижалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

текширишлар ўтказиш учун ўз ваколати доирасида давлат органлари ва уларнинг вакиллари, нодавлат аудитор хизматлари ва алоҳида мутахассисларни жалб қилиш;

Давлат бюджети даромадлари прогнозининг тўғрилигини баҳолаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги тўлиқлигини ва солиққа тортиш объектларининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларига молия, солиқ ва бошқа органларнинг ходимларини жалб этиш;

Ҳисоб палатаси ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича текширилаётган ташкилотнинг мансабдор шахсларидан ёзма тушунтиришлар олиш;

назорат тадбирлари натижалари бўйича қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, самарасиз солиқ ҳамда божхона имтиёзларини бекор қилиш, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ солинадиган базанинг тўлиқ қамраб олинганлигини яхшилашга қаратилган солиқ ставкаларини ўзгартириш юзасидан таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан, улар ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида тақдим қилмаганлиги, бюрократизмга ва масалаларни ҳал қилиш муддатларининг чўзилишига йўл қўйганлиги учун вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида тақдим этмаган ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимнома киритиш;

ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларга уларнинг маълумотлар базасидаги номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳудудий давлат солиқ ва молия органлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

Ҳисоб палатаси билан олдиндан келишилиб олиниши белгиланган барча масалалар бўйича тегишли хулосалар бериш.


10. Ҳисоб палатаси қуйидагилар учун жавобгар бўлади:

юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажарилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф ва масалаларни киритилишида миллий ва давлат манфаатларини кўзлаб иш тутиш;

ижро интизомини таъминлаш.



4-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

12. Ҳисоб палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланадиган раис бошчилик қилади.

Ҳисоб палатасининг раиси Ҳисоб палатаси раиси йўқлигида унинг фаолиятига раҳбарлик қиладиган учта ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.

Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


13. Ҳисоб палатасининг раиси:

Ҳисоб палатаси фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади;

Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширишлар ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

Ҳисоб палатаси штат жадвалини бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони ва ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқлайди;

Ҳисоб палатаси томонидан қабул қилинган қарорларни ижроси юзасидан назоратни ташкил этади;

Ҳисоб палатаси фаолиятига тегишли масалаларни кўриб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва унинг қўмиталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий мажлиси палаталарига Ҳисоб палатасининг фаолияти бўйича йиллик ҳисоботларни тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига Ҳисоб палатасининг, шу жумладан Давлат бюджетига тушумларни тўлиқлигини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида тизимли равишда маълумот бериб боради;

берилган ваколатлари доирасида бошқа вазифаларни амалга оширади.


14. Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари:

мазкур Низом билан белгиланган вазифа ва функцияларига мувофиқ Ҳисоб палатаси фаолиятининг аниқ йўналишларини амалга оширилиши бўйича масъул бўлган мансабдор шахс ҳисобланади;

ўз ваколати доирасида ўзлари бошчилик қиладиган йўналишлар фаолиятини ташкил этиш масалаларини мустақил ҳал қилади ва унинг натижаси учун шахсан жавобгар бўлади;

Ҳисоб палатаси фаолиятига тегишли масалаларнинг кўриб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг йиғилишларида, Вазирлар Маҳкамаси, ижро ҳокимияти органлари ҳайъатлари ва бошқа давлат органлар мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эга;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.

15. Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари, тиббий ва транспорт таъминоти бўйича Ҳисоб палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисига, раиснинг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосарига, Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.

16. Ҳисоб палатаси ходимларига лавозим маошларига нисбатан қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар тўланади:

қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган алоҳида меҳнат шароитлари учун 0,2 миқдорида;

узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган миқдорларда.

17. Ҳисоб палатаси ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.


18. Ҳисоб палатаси ходимлари учун аввалги иш жойи бўйича белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, Ҳисоб палатасида амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда фойдаланади.


19. Ҳисоб палатасида ишланган даври ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.


20. Ҳисоб палатасида иш фаолияти даврида ҳарбий ва махсус унвонлар бериш олдинги иш жойи бўйича кўзда тутилган тартибда тегишли ҳарбий ва махсус унвонлар бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан сўнг амалга оширилади.


21. Ҳисоб палатаси ходимларига уларнинг меҳнат фаолияти тугатилгандан сўнг муқаддам эгаллаган ёки унга тенг лавозим берилиши кафолатлари таъминланади, бундан ходимнинг малакаси етишмаслиги ёки соғлиги ҳолати бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёхуд меҳнат мажбуриятларини бажармаганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.


22. Ҳисоб палатаси фаолиятининг ички масалалари, масъул ходимлари ўртасидаги вазифалар тақсимоти, иш юритиш тартиби, назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланадиган Ҳисоб палатаси Регламенти билан тартибга солинади.


23. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини, Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан амалий тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган йиллик назорат ишлари дастури асосида ташкил этади. Назорат ишлари дастури Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади.

24. Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталарига тақдим этилади.


25. Ҳисоб палатаси тақдим этилган ваколатлари доирасида хорижий давлат олий молиявий назорат органлари ва уларнинг халқаро бирлашмалари билан алоқаларни ўрнатади, улар билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар тузиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Ҳисоб палатасининг моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти томонидан амалга оширилади.

27. Ҳисоб палатасининг кўрсатма ва тақдимномаларини бажармаслик, маълумот тақдим этмаслик ёхуд била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ҳисоб палатаси фаолиятига аралашиш ҳамда юклатилган вазифа ва функцияларни қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.


28. Ҳисоб палатасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 796-модда














































Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск