ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2017 й. ПҚ-3217-сон "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2017 й.

N ПҚ-3217



2018-2019 ЙИЛЛАРДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатимиз туризм индустрияси жадал ривожланиши учун қисқа муддатда энг қулай шарт-шароит, иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳит яратиш, жумладан, соҳада хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш, унинг рақобатбардошлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва даромадлари базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол ва комплекс илгари суриш мақсадида:


1. 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур қарорда кўзда тутилган ва Биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирларни амалга оширишни молиялаштиришнинг манбалари этиб тадбиркорлик субъектлари - лойиҳа ташаббускорлари, вазирлик ва идоралар - ижрочиларнинг ўз маблағлари, жалб этилаётган тижорат банкларининг кредитлари, чет эл инвестициялари, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг заём ва грантлари, хайрия маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирлик ва идоралар - масъул ижрочилар билан биргаликда кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласин, ҳар чоракда Биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига ахборот тақдим этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг (Абдуҳакимов) 2018-2019 йилларда чет давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича халқаро шартномалар ишлаб чиқиш ва уларни имзолашга тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига (Абдуҳакимов) хорижий ҳамкорлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича халқаро шартномаларни тайёрлаш ва уларни имзолашни ташкил этишда амалий кўмак берсин.


6. Хорижлик туристлар, жумладан, зиёрат қилиш мақсадида келаётган туристлар учун виза ва рўйхатдан ўтиш тартиботларини босқичма-босқич соддалаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 4-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.

Ишчи гуруҳ:

бир ой муддатда чуқур ўрганиш асосида фуқароларига 2018 йилнинг 1 январидан виза тартибини соддалаштириш таклиф этилаётган мамлакатлар ҳамда фуқароларига махсус зиёрат туризми дастурлари таклиф этиладиган давлатлар рўйхати бўйича таклифлар киритсин;

чет давлатлар фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш бўйича таклифларни ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда киритиб борсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдуҳакимов) "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК (Тян) билан биргаликда Малайзия, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасидаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризм йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштирсин, бу борада керакли реклама тадбирларини ўтказсин, логистика, жумладан, чартер рейсларни ташкил этиш масалаларини ҳал этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, (Абдуҳакимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова) ва қатор тижорат банкларининг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда 2018-2022 йилларда туризм ҳудудлари ва тоғ кластерларини ташкил этишнинг ташкилий-техник масалаларини кўзда тутадиган ҳукумат қарорини қабул қилсин, унда лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва кредитлаш учун масъул тижорат банкларини белгилашни назарда тутсин, шунингдек, чет эл сармоядорларини ўз вақтида жалб қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкалари ажратилиши, қурилиш ишларининг бошланиши ва сифатли якунига етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдуҳакимов) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Аҳмедхўжаев) билан биргаликда ташкил этилаётган туризм ҳудудлари ва тоғ туризми кластерларига чет эл инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек, янги меҳмонхоналар қуриш учун республикага етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ёки мамлакатимиздаги меҳмонхона хўжаликларини улар бошқарувига бериш бўйича чоралар кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига:

тадбиркорлик субъектларига янги меҳмонхоналар ва бошқа туризм инфратузилма иншоотлари қуриш, мавжудларини модернизация қилиш учун узоқ муддатли (15 йилгача) кредитлар ажратишни амалиётга жорий қилиш, бунда кредит ва фоизларни қоплашнинг меҳмонхоналар капитал талаблилиги ва мавсумий юкланганлигини ҳисобга олувчи шароитдан келиб чиқадиган талабларни назарда тутиш;

аэропортлар, темир йўл вокзаллари, меҳмонхоналар ва бошқа туризм объектларида халқаро тўлов тизимлари билан ишлайдиган банкомат ва терминаллар миқдорини тубдан кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига тўловларни чет эл валютасида қабул қилиш, жумладан, алоқасиз электрон тўловларни жорий қилиш бўйича қўшимча қулайликлар яратиш;

тадбиркорлик субъектларига чет эл валютасидаги маблағларни ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, терминаллар ижараси, эркин конвертация қилинадиган валютадаги нақд пулларни инкассация қилиш ва чет эл валютасида операциялар амалга ошириш билан боғлиқ бошқа хизматлар учун йиғимларнинг (комиссия тўловларининг) миқдори максимал даражада мақбул бўлишини таъминлаш тавсия қилинсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Халқ сўзи", 2017 йил 17 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 845-модда































































Время: 0.1633
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск