ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2017 й. ПҚ-3219-сон "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2017 й.

N ПҚ-3219



ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ

АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатимиз ўзининг бой бадиий мероси билан жаҳон санъати ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган қадимий цивилизация ўчоғи сифатида миллий бадиий анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаб келаётгани дунёнинг етакчи санъат мутахассислари томонидан эътироф этилган.

Бугунги кунда замонавий ўзбек тасвирий санъатига кўплаб ёш истеъдод эгалари кириб келаётгани, турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ижодкорлар, хусусан, рассом ва ҳайкалтарошлар, халқ усталари ижодида янгича мазмун ва шакл, жаҳон санъат майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилиш тенденциялари кўзга ташланаётганини ижобий баҳолаш лозим.

Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳамда моддий-техник базанинг мукаммал эмаслиги, малакали кадрлар етишмаслиги бу борадаги ишларнинг самарасига салбий таъсир этмоқда.

Ўзбек тасвирий ва амалий санъати ҳамда дизайн йўналишларини янада ривожлантириш, халқимизнинг ушбу нафис санъатларга бўлган эстетик эҳтиёжини қондириш, кенг йўналишда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга шарт-шароит яратиш, бадиий салоҳиятини ошириш, замон талабларига мос бадиий таълим тизимини кенг йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Бадиий академиясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 33 кишидан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисига зарур ҳолларда, марказий аппарат ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Бадиий академиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, шахсий ва ижодий кўргазмалар учун кенг имкониятлар яратиб бериш ҳамда ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан илғор тажрибалар алмашиш мақсадида ҳар томонлама ижодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг (кейинги ўринларда - Бадиий ижодкорлар уюшмаси деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириш;

тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларни, миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи юксак даражадаги ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва болалар санъатини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятида бадиий таълим узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашга эришиш мақсадида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон маданияти ва санъатининг тараққиёти йўлида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш;

тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини кучайтириш, бу борадаги вазифаларни амалга оширишнинг замонавий, таъсирчан усул ва шаклларини тизимли асосда ривожлантириб бориш;

Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламдаги кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, конференция, биенналелар ва бошқа анжуманлар ўтказиш.


3. Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Фанлар академиясининг мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш ва асарлар баҳосини уларнинг ижодий ва моддий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгилаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошида Бадиий экспертлар кенгашини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклиф маъқуллансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича - вазирга, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб - вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий экспертлар кенгашининг таркиби ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий экспертлар кенгашининг қарорига асосан сотиб олинади;

2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1,41 баробарида ойлик гонорар тўлаш тизими жорий қилинади ҳамда ушбу гонорарлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


6. Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари галереяларини сақлаш харажатлари, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш харажатларини молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш "Илҳом" жамоат фонди (кейинги ўринларда - Фонд деб юритилади) маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

Бунда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Фондга ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимларининг ҳудудий галереяларда жойлаштирилишини ҳамда уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратига 2 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат автотранспорти сақлаш учун лимит ажратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 ой муддатда:

Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин;

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳудудида Ўзбекистон Бадиий академияси биносини қуриш ишларини ташкиллаштирсин ва ушбу бинода рассомлар учун тажриба устахонасини ташкил этиш кўзда тутилсин.


10. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 17 август






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3219-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Бадиий академиясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

    









Ўзбекистон Бадиий академияси










































































Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими



"Хамар" халқаро алоқалар маркази


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти



















"Санъат" журнали





















Бадиий кўргазмалар дирекцияси











Рассомлик маҳорат устахонаси

(олий рассомлик курси)




Қурилиш дирекцияси














Халқаро маданият карвон саройи














Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари


14




















Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлашҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази


Тошкент фотосуратлар уйи




















Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи


























Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари




Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги галереялари

13







































































     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3219-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Бадиий академияси

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Бошқарув кенгаши

Директорлар  кенгаши

Бадиий академия раиси

Раис ёрдамчиси

Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси


4

Раис ўринбосари

Бош илмий котиб

Матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи



Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси

3

Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси

5

Матбуот ва ахборот-коммуникация технологиялари хизмати бўлими

3

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими

2

Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими

2

Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими

3

Ташкилий-таҳлилий бўлим

2

Бош юрисконсульт

1

Иш юритиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

3

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) 33 киши.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3219-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Бадиий академияси

Қорақалпоғистон бўлимининг

ТУЗИЛМАСИ









Раис













































































Матбуот ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Бош илмий котиб



Бош ҳисобчи

1




















Ижодий ва илмий фаолият бўлими

3



Кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис, юрисконсульт

1






































         

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 8 та.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3219-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини

ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича

2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


       

I. ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

       

1.

Тошкент шаҳрида замон талабларига мос бўлган "Замонавий санъат галереяси"ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2017 йил

IV чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги


2.

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги маданий-маърифий муассасаларнинг намунавий штатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2017 йил

IV чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


3.

Ҳайкалтарошлик монументал асарларини яратиш учун мос, керакли шароитга эга бўлган бино масаласини ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ҳайкалтарошлик монументал асарларини яратиш учун мос, бўш бинони Бадиий академия балансига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги


4.

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, миллий маданиятни авайлаб асраш ва тарғиб қилиш, маънавий бой, жисмонан бақувват, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга муносиб ҳиссаларини қўшаётган ижодкорларни Ўзбекистон Бадиий академиясининг "Олтин", "Кумуш" медаллари, дипломлари билан тақдирлаш бўйича низом ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2017 йил

IV чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси

5.

Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш юзасидан уларнинг ижодий фаолиятини меҳнат стажига киритиш билан боғлиқ тегишли таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

I-ярим

йиллик


Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги


6.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистон Бадиий академиясининг барча йўналишларида самарали меҳнат қилиб, унинг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиб келаётган фидоий мутахассисларни меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида уларнинг лавозим маошларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун тўланадиган қўшимча тўловлар масаласини кўриб чиқиш бўйича лойиҳа тайёрлаш ва киритиш.


2018 йил

III чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


     

II. БАДИИЙ АКАДЕМИЯ ТИЗИМИДАГИ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ЗАМОНАВИЙ ЖИҲОЗЛАШ

ВА САМАРАЛИ ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШ, ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ, ДИЗАЙН СОҲАСИДА САМАРАЛИ

ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ИЖОДКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

         

7.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 10а-уйда жойлашган Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондида сақланаётган 17 мингдан ортиқ бадиий қийматга эга тасвирий ва халқ амалий санъати дурдоналарини сақлаш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида фонд биносини мукаммал реконструкция қилиш ишларини Инвестиция дастурига киритиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ва тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


8.

Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини мунтазам равишда соғломлаштириш ва дам олиш масканларига имтиёзли нархларда йўлланмалар билан таъминлаш масаласи юзасидан Ўзбекистон Бадиий академиясининг йиллик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Бадиий академияси


9.

Республика рассомлик коллежи (П. Беньков) республикамизнинг чекка ҳудудларидан келиб таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 400 ўринли ўқувчилар турар жойи учун янги бино қурилиши бўйича;

Республика дизайн коллежининг ўқувчилар турар жойи типида қурилган биносини капитал реконструкция қилиш ва замонавий типдаги 200 ўринли ўқувчилар турар жойига қайта мослаштириш бўйича;

Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллеж биносини коллежнинг умумий контингенти ва бинонинг ҳозирги қувватини ҳисобга олган ҳолда қўшимча янги ўқув бино қуриш масалалари бўйича кейинги йилларда Инвестиция дастурига киритилишини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан лойиҳа тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

II чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Фарғона вилоят ҳокимияти


10.

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси бўлимларининг ижодий устахоналари фаолиятини такомиллаштириш, уста-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш ҳамда уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш юзасидан махсус дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этувчи шаҳарсозлик доирасида барча қурилиш объектларини сметасига бадиий ишларни киритиш бўйича (ҳайкалтарошлик, монументал ҳайкалтарошлик, дастгоҳли рангтасвир, графига, керамика, ландшафтлар) тайёрланадиган лойиҳаларда Ўзбекистон Бадиий академияси иштирокини таъминлаш.


доимий


Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


12.

Ўзбек тасвирий ва амалий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш мақсадида халқаро миқёсдаги кўчма кўргазмаларни ташкил этиш, халқаро миқёсдаги маданий алоқаларни тўғри йўлга қўйиш, жаҳон ҳамжамиятига ўз ижодий ишларини таништириш мақсадида муаллифларнинг ўз асарларини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиш билан боғлиқ тўловлардан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини озод қилиш масаласини кўриб чиқишга мўлжалланган таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

III чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги


        

III. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР, ТАДБИРЛАР ҲАМДА КЎРГАЗМАЛАР

ФАОЛИЯТИ, ЎЗБЕКИСТОН ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТИНИ ЧУҚУР

ҒОЯВИЙ МАЗМУН БИЛАН БОЙИТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ, КЎРГАЗМАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, УЛАРНИНГ БАДИИЙ

ВА МАЪНАВИЙ САВИЯСИНИ ОШИРИШ

         

13.

Ўзбекистонда кенг кўргазма фаолияти орқали мамлакатимизнинг бой тарихи, бугунги ютуқларини халқимизга ва дунё жамоатчилигига танитиш, ўтказилаётган кўргазмаларга хорижий меҳмонлар, сайёҳларнинг ҳамда маҳаллий аҳоли, ўқувчи ва талабаларнинг ташрифини кўпайтириш мақсадида тизимдаги мавжуд кўргазма залларини ҳозирги замон талабларига мос равишда таъмирлаш ва кўргазма залларини жаҳон стандартларига жавоб берувчи кўргазма (витрина, витраж, стендлар ва бошқа), оргтехника (монитор, видеопроектор ва бошқа), мебель жиҳозлари, ёритиш тизимлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича таклиф тайёрлаш ва Молия вазирлигига киритиш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги

14.

Ижодкорларнинг Миллий истиқлол ғоясини тасвирий ва амалий санъатимиз орқали тарғиб қилиш йўлидаги ҳаракатларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда катта аҳамият касб этувчи анъанавий "Тасвирий ва амалий санъат фестивали"ни юқори даражада ташкил этиш.


2018 йил

I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


15.

Тарихий ва замонавий ўзбек амалий санъатини республикада ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, жамоатчиликни миллий ва чет эл маданияти ва санъати билан яқиндан таништириш ва тарғиб қилиш ишларини юксак поғонага кўтариш мақсадида "I-Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси" ва "Замонавий санъат Биенналеси"ни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш.


Ҳар икки

йилда


Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва манфаатдор вазирлик ва идоралар


       

IV. ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТИ ҲАМДА ДИЗАЙН СОҲАЛАРДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, БУ

БОРАДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ, ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

         

16.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг таълим тизимини ислоҳ қилиш юзасидан мавжуд масалаларни "2017-2021 йилларда Республика Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш Дастури"га киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


2017 йил

IV чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти


17.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг мутахассислик йўналишида касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини ташкил этишни тубдан ўзгартириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Давлат қабул комиссиясига киритиш.


2018

йилдан

мунтазам


Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси


18.

Бадиий таълим йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва мазкур тизимда вертикал бошқарувга асосланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасасини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


19.

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида устоз-шогирд тизимини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Академиклари, Ўзбекистон Халқ рассомлари, Халқ усталари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари унвонларига эга бўлган мутахассисларни даражада деб белгилашда, Бадиий таълимнинг мутахассисларини даражасини белгилашда уларни Олий Аттестация Комиссияси билан биргаликда илмий унвонларга тенглаштириш мезонларини қайта ишлаб чиқиш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Бадиий Академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги


20.

Тизимдаги таълим муассасаларида янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


21.

Ўзбекистон Бадиий академияси таълим тизимида бадиий ва илмий салоҳиятни тўғри йўлга қўйиш, жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ академик бадиий таълимни ўзига хослигини инобатга олиб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти салоҳиятини белгилашда илмий салоҳиятга бўлган талабни инкор этмаган ҳолда, бадиий салоҳиятни бирламчи этиб олиш билан боғлиқ Олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


22.

Болалар санъатини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, Бадиий академия тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларидаги академик бадиий таълим жараёнини ислоҳ қилиш, таълим сифатига салбий таъсир этаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида таълимни 1 - 11-синфларда ташкил этиш ҳамда мусиқа йўналишини сақлаб қолиш бўйича "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 173-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.


2018 йил

I чорак


Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


23.

Бадиий таълим йўналишидаги муассасаларда ўқитишнинг сифат даражасини ошириш ва ўқувчи-талабалар пластик анотомияни мукаммал ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида бадиий (тасвирий ва амалий санъат) таълимга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари учун жонли натура меҳнати ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ишлаб чиқиш.


2018 йил

I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3219-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Бадиий академияси

Бадиий ижодкорлар уюшмасининг

ТУЗИЛМАСИ









Уюшма раиси













































































Ижодий шуъба

2


Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари

21,5


Бош бухгалтер

1




























Кадрлар бўйича инспектор, юрисконсульт

1














































Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий Ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги галереялари

13




















































































         

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 26,5 та.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.

Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ходимларига бир пайтнинг ўзида жамоатчилик асосида Бадиий Ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги галереялари ходимлари ҳисобланади ва мазкур галереялар фаолиятини белгиланган тартибда самарали ташкил этилишида жавобгардир.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3219-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини

ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга

ошириш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

        

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раҳбари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Республика комиссияси котиби


Р. Усмонов

-

Тошкент шаҳри ҳокими


М. Муратов

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


А. Камилов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири


Г. Саидова

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


Б. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


И. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири


Х. Аминов

-

Комолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти ректори


Б. Закиров

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси


Р. Гулямов

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


А. Қодиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

М. Аҳмедов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


А. Хакимов

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, санъатшунослик фанлари доктори, профессор

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари.


Изоҳ:

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 876-модда











































Время: 0.1562
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск