Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2017 й. ПҚ-3172-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2017 й.

N ПҚ-3172



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги ПФ-5134-сон Фармонини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 130 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг намунавий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг намунавий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;

"Ўзсувтаъмирфойдаланиш" Республика бошқармаси таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати 6-иловага* мувофиқ;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати 7-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган ташкилотлари рўйхати 8-иловага* мувофиқ;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришда буюртмачи функциясини амалга оширувчи "Сув қурилиш инвест" ДУКлар рўйхати 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳисобот берадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари ҳамда унинг идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотларининг янгиланган штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бюджет ташкилотларининг раҳбар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимларининг штат нормативлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин, бунда амалдаги коэффициентлар, устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турларини сақлаб қолиш назарда тутилсин;

бир ой муддатда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низомни ва унинг тузилмасини тасдиқласин;

бир ой муддатда Қуйисирдарё, Қуйиамударё, Зарафшон, Сирдарё - Зарафшон, Қуйизарафшон ва Амударё чап қирғоқ ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини тузиш, шунингдек ирригация тизимлари бошқармаларини қайта ташкил этишни ниҳоясига етказсин;

тегишли ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва ирригация тизимлари бошқармаларининг асосий фондларининг бир қисми, лимитлари, моддий-техника ресурслари, механизмлари, автотранспорт воситалари, штат бирликлари, бюджетдан ажратиладиган маблағларини янгидан ташкил этилаётган ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига ва туман ирригация бўлимларига белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг янгидан ташкил этилган тузилмаларининг штат жадваллари ва харажатлар сметаларини 2017 йил 1 август ҳолатига кўра қайта рўйхатдан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳақидаги намунавий низомни;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳақидаги намунавий низомни;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни;

ирригация тизимлари бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни;

туман ирригация бўлимлари ҳақидаги намунавий низомни тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

"Деҳқонсавдо" ДУКни - "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХКнинг устав жамғармасига;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги "ММТП Агроинтехника" ДУКни, Сирдарё вилоятидаги "ММТП ЮКО" ДУКни - "Ўзагротехсаноатхолдинг" ХКнинг устав жамғармасига;

"Biosifat" Республика марказий лабораториясини - "Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг устав жамғармасига давлат улушини ошириш ҳисобига баланс қийматида бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПҚ-2878-сон қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 797-модда






































































Время: 0.0390
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск