Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.08.2017 й. 2912-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 12.08.2017 й. 19/2-сон қарори юилан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 16 августда 2912-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2017 йил 12 августдаги

19/2-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд

чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк

томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш ва ўзаро (Марказий банк ва тижорат банки ўртасида) ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


мадад пули - Марказий банк томонидан тижорат банки филиалига валюта айирбошлаш шохобчалари орқали жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун бериладиган миллий валюта - сўмдаги (бундан буён матнда сўм деб юритилади) нақд пуллар;


банк-агент - тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан сотиб олинган нақд чет эл валютасини қабул қилиб олувчи ҳамда нақд чет эл валютасини жўнатган банкнинг Бош банки вакиллик ҳисобварағига нақдсиз кўринишдаги чет эл валютасини ўтказиб берувчи тижорат банки ва унинг жойлардаги филиаллари.


2. Тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шахобчалари орқали нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун тижорат банклари филиалларини етарли миқдорда нақд сўм билан таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари (бундан буён матнда ҲББ деб юритилади) тижорат банклари филиалларига мадад пуллари беради.


3. Мадад пуллари Марказий банкнинг ҲББ Ҳисоб-китоб-касса маркази (бундан буён матнда ҲККМ деб юритилади) айланма кассасидаги нақд пуллар ҳисобидан берилади.

ҲККМ томонидан тижорат банкларига жисмоний шахслардан чет эл валютасини харид қилиш учун сўмда мадад пули бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизматининг жойлардаги бошқармалари (бўлимлари) орқали томонлар ўртасида тузилган шартномалар, тижорат банкларининг ёзма буюртмалари ҳамда Республика Марказий банки ва унинг ҲББлари фармойишлари асосида амалга оширилади.


4. Ушбу мадад пуллари фақатгина тижорат банки филиалларининг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун ишлатилади, бошқа мақсадларга йўналтириш Марказий банк ҲББнинг тегишли фармойишига асосан амалга оширилади.


5. Банк филиали раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири Марказий банкнинг ҲББдан чет эл валютасини сотиб олиш учун олинган мадад пулларининг бутлигини таъминлаш ҳамда мақсадли ишлатилиши бўйича масъул ҳисобланади.



2-БОБ. НАҚД ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ СОТИБ ОЛИШ

УЧУН ТИЖОРАТ БАНКИ ФИЛИАЛИГА МАДАД

ПУЛИ БЕРИШ ТАРТИБИ


6. Банк (банк филиали) кассаларидаги мавжуд нақд пуллар кейинги кунда кутилаётган тўловларни ҳисобга олган ҳолда, нақд чет эл валютасини харид қилиш учун етарли бўлмаган ҳолларда, нақд чет эл валютасини харид қилиш учун талаб этиладиган нақд пуллар суммасига мадад пули сўраб Марказий банкнинг ҲББларига Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) мувофиқ буюртма асосида мурожаат қилади.

Банк (банк филиали) томонидан сўралган мадад пуллари Марказий банкнинг ҲББ фармойишига асосан ҲККМ айланма кассасидаги нақд пуллар ҳисобидан инкассация хизмати орқали берилади.

ҲККМларда мазкур фармойишга асосан тижорат банкларига мадад пули жўнатилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 10109000 - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари"

Кредит 10101000 - "Айланма кассадаги нақд пуллар".


7. ҲККМ айланма кассасида тижорат банклари филиаллари томонидан сўралган мадад пулларини бериш учун етарли бўлмаган тақдирда, шу куннинг ўзида Марказий банкнинг ҲББ ҲККМ айланма кассасини мадад пули билан таъминлаш чораларини кўради.

Марказий банкдан олинган эмиссия рухсатномасига асосан олинган мадад пулларини Марказий банкнинг ҲББ эртанги кундан кечиктирмасдан тегишли тижорат банклари филиалларига белгиланган тартибда инкассация хизмати орқали етказиб берилишини таъминлайди.


8. Нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун тижорат банкларига мадад пуллари бериш мақсадида захира фондидан айланма кассага нақд пул ўтказиш учун берилган эмиссия рухсатномаларидан:


а) Марказий банкнинг ҲББ рухсатнома олинган кунни ҳисобга олмаган ҳолда уч банк иш куни давомида;


б) ҲККМ Марказий банкнинг ҲББдан рухсатнома олинган кунни ҳисобга олмаган ҳолда икки банк иш куни давомида фойдаланишлари мумкин.

Марказий банкнинг ҲББ бошлиғи, Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ҳамда ҲККМ директори олинган эмиссия рухсатномаларини фойдаланиш муддатига амал қилган ҳолда ишлатилишини таъминлайди.

9. Тижорат банклари филиалларига нақд чет эл валютасини харид қилиш учун бериладиган мадад пуллари учун тижорат банки филиали вакиллик ҳисобварағида етарли миқдорда маблағ мавжуд бўлмаса олдиндан нақдсиз пул ўтказиб берилиши талаб этилмайди.


10. Тижорат банки филиалига инкассация хизмати орқали келтирилган сўмдаги мадад пуллари банк филиалининг қимматликларни бут сақланиши учун жавобгар мансабдор шахслар (банк филиали раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири) томонидан белгиланган тартибда қабул қилиниб, ушбу нақд пуллар 10196 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағига кирим қилинади.

Бунда, қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:


а) Тижорат банкларига ҲККМдан мадад пули келтирилганда:

Дебет 10101000 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Кредит 29896000 - "Бошқа мажбуриятлар";


б) ҲККМларга тижорат банкларидан мадад пулини олганлиги тўғрисида тасдиқнома келганда:

Дебет 19997000 - "Бошқа активлар"

Кредит 10109000 - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари";


в) Тижорат банки 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағига ҲККМдан олинган мадад пулини кирим қилгандан сўнг, ушбу маблағлар дастурий йўл билан 10196 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағига 17301 - "Транзит ҳисобварағи" ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда ўтказилганда:

Дебет 17301000 - "Транзит ҳисобварағи"

Кредит 10101000 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Дебет 10196000 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси"

Кредит 17301000 - "Транзит ҳисобварағи".

Банк филиалида 10196 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағида ҳисоби юритилаётган сўмдаги нақд пуллар қолдиғи мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган 142-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим.


11. Тижорат банки филиалининг валюта айирбошлаш шохобчаларига чет эл валютасини харид қилиш учун 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ва 10102 - "Нақд пуллар захираси" ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан, қўшимча эҳтиёжлар мавжуд бўлган тақдирда, 10196 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағидаги сўмдаги маблағлар ҳисобидан нақд пуллар берилади.

Марказий банк ҲББ тегишли фармойишларига асосан 10196 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағига 10198 - "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захиралари" ҳисобварағидаги нақд пуллар ҳам (10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағи орқали) кирим қилиниши мумкин.

Банк филиали томонидан валюта айирбошлаш шохобчаларига мадад пулларини юборишдан олдин бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дебет 17301000 - "Транзит ҳисобварағи"

Кредит 10196000 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси"

Дебет 10101000 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Кредит 17301000 - "Транзит ҳисобварағи"

Банк филиали валюта айирбошлаш шохобчаларига мадад пулини жўнатганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 10109 - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари"

Кредит 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Банк филиали томонидан жўнатилган мадад пули валюта айирбошлаш шохобчаларига келиб тушганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 10103 - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар"

Кредит 10109 - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари".


12. Кун давомида харид қилинган нақд чет эл валюталари банк филиали кассасига кирим қилиниб, унинг ҳисоби чет эл валютаси бўйича 10196 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағида ҳисобга олиниши лозим.

Чет эл валютаси хариди учун ишлатилмай қолган сўмдаги нақд пуллар қолдиғи ҳам 10196 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Бунда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:


а) валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан мадад пулининг ишлатилмаган қисми кун охирида банкка қайтарилганда:

Дебет 10109 - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари"

Кредит 10103 - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар";


б) валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан жўнатилган мадад пулининг ишлатилмаган қисми банкка келиб тушганда:

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Кредит 10109 - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари".

Дебет 17301000 - "Транзит ҳисобварағи"

Кредит 10101000 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Дебет 10196000 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси"

Кредит 17301000 - "Транзит ҳисобварағи";


в) банк амалиёт куни охирида валюта айирбошлаш шохобчаси чет эл валютасини сотиб олиш учун сарфлаган нақд пулнинг "09009" маълумотномасида кўрсатилган сўмдаги умумий суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дебет 17101000 - "Валюта позицияси ҳисобварақлари"

Кредит 10103000 - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар";


г) Валюта айирбошлаш шохобчаси орқали сотиб олинган чет эл валютасининг "09009" маълумотномасида кўрсатилган алоҳида ҳар бир чет эл валютасидаги умумий суммага қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 10103VVV - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар"

Кредит 17101VVV - "Валюта позицияси ҳисобварақлари";


д) Валюта айирбошлаш шохобчаси орқали сотиб олинган чет эл валютаси 10196VVV - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағига кирим қилинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дебет 10101VVV - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Кредит 10103VVV - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар"

Дебет 10196VVV - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси"

Кредит 10101VVV - "Айланма кассадаги нақд пуллар";


е) 10196VVV - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағида ҳисобга олинаётган чет эл валютаси бўйича чиқим амалиётлари 10101VVV - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағи орқали амалга оширилади ва бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 10101VVV - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Кредит 10196VVV - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси".

Банк филиалида 10196 - "Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валютаси" ҳисобварағида ҳисоби юритаётган нақд чет эл валюталари қолдиғи мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган 121А-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим.


13. Банк балансида 10103 - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар" ҳисобварағидаги сўмдаги ва валютадаги қолдиқ валюта айирбошлаш шохобчалари кассирларидан олинган "09009" маълумотномасида кўрсатилган қолдиқ билан солиштирилади ва улар тенг бўлган тақдирда мазкур банк амалиёт куни белгиланган тартибда якунланади.



3-БОБ. НАҚД ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ СОТИБ ОЛИШ

УЧУН ТИЖОРАТ БАНКИ ФИЛИАЛИГА БЕРИЛГАН

МАДАД ПУЛИ БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


14. Тижорат банки филиали томонидан ҲККМдан олинган мадад пулларининг чет эл валютасини харид қилиш учун ишлатилган қисми уч банк иш куни ичида тўлиқ нақдсиз ёки нақд пул кўринишда қоплаб берилиши шарт.

Банк филиалининг вакиллик ҳисобварағида олинган мадад пулини қоплаш учун етарли миқдорда сўмдаги маблағ мавжуд бўлса, шу куннинг ўзида ҲККМга мадад пулини қоплаш учун нақдсиз кўринишда ҳисоб-китобни амалга ошириши лозим.


15. Тижорат банки филиалининг сўмдаги вакиллик ҳисобварағида етарли миқдорда маблағлар мавжуд бўлмаса, банк филиали томонидан чет эл валютасини сотиб олиш учун ишлатилган Марказий банкдан олинган мадад пули миқдори ва уни қоплаб бериш учун филиалнинг вакиллик ҳисобварағини тўлдириш тўғрисида ҳар кун якунида ўзининг Бош банкига электрон хабарнома орқали маълум қилади.

Тижорат банки филиалининг Бош банки сўмдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан банк филиали вакиллик ҳисобварағини Марказий банкдан олинган мадад пулларини қоплаш учун нақдсиз кўринишда етарли пул маблағлари билан таъминлайди.

Банк филиали, ўз навбатида, вакиллик ҳисобварағига келиб тушган сўмдаги маблағлар ҳисобидан ҲККМдан олинган мадад пулининг ишлатилган қисмини қоплаб беради.


16. Тижорат банки филиалининг Бош банки сўмдаги вакиллик ҳисобварағида Марказий банкдан олинган ва чет эл валютасини харид қилишга банк филиали томонидан ишлатилган мадад пулини қоплаш учун етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда тижорат банки филиалининг Бош банки чет эл валютасидаги вакиллик ҳисобварағида мавжуд маблағлар ҳисобидан чет эл валютани Валюта биржаси орқали сотиб, ўзининг сўмдаги вакиллик ҳисобварағини етарли миқдорда маблағ билан таъминлаши, шунингдек мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган тартибда Марказий банкдан олинган мадад пули учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш чораларини кўриши лозим.

Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:


а) тижорат банкининг Бош банкида:

Дебет 19997VVV - "Бошқа активлар"

Кредит 10301VVV - "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро" ёки 10501VVV - "Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари - Ностро";


б) Марказий банкда:

Дебет 10401VVV - "Норезидент банклардаги вакиллик ҳисобварағи Ностро" ёки 10501VVV - "Резидент банклардаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро"

Кредит 21596VVV - Валюта биржасининг ҳисобварағи

Дебет 21596000 - Валюта биржасининг ҳисобварағи - Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ

Кредит 29896000 - "Бошқа мажбуриятлар" - Тижорат банкининг Бош банки;


в) тижорат банкининг Бош банкида:

Дебет 17101VVV - "Валюта позицияси ҳисобварақлари"

Кредит 19997VVV - "Бошқа активлар"

Дебет 29896000 - "Бошқа мажбуриятлар"

Кредит 17101000 - "Валюта позицияси ҳисобварақлари"

Дебет 16102VVV - "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар" ёки 22203VVV - "Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар"

Кредит 17101VVV - "Валюта позицияси ҳисобварақлари"

Дебет 17101000 - "Валюта позицияси ҳисобварақлари"

Кредит 16102000 - "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар" ёки 22203000 - "Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар"

Дебет 22203000 - "Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар" - Тижорат банкининг Бош банки

Кредит 16102000 - "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар" - Тижорат банкининг филиали;


г) тижорат банкининг филиалида:

Дебет 17101VVV - "Валюта позицияси ҳисобварақлари"

Кредит 16102VVV - "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар" ёки 22203VVV - "Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар"

Дебет 16102000 - "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар" ёки 22203000 - "Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар"

Кредит 17101000 - "Валюта позицияси ҳисобварақлари".


17. Тижорат банки филиалининг Бош банки чет эл валютасидаги вакиллик ҳисобварағида етарли миқдорда маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, банк филиалидан олинган электрон хабарномага жавобан сотиб олинган нақд чет эл валютасини филиал жойлашган тумандаги (шаҳардаги) ёки вилоятдаги банк-агентнинг филиалига жўнатиш тўғрисида зудлик билан электрон топшириқ юбориши лозим.

Бош банк электрон топшириқни тасарруфидаги филиалидан электрон хабарномани операцион кун ёпилмасдан олган бўлса, шу куннинг ўзида, агар шу куннинг ўзида юбориш имконияти бўлмаса кейинги операцион кун очилиши билан юбориши талаб этилади.


18. Бош банкдан электрон топшириқни олган банк филиали сотиб олинган нақд чет эл валютасини банк-агент филиалига жўнатиш мақсадида инкассация хизматига фармойиш бериш учун Марказий банкнинг ҲББ Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасига банк филиали раҳбари томонидан имзоланган буюртма билан мурожаат қилади.

Марказий банкнинг ҲББ нақд чет эл валютани банк-агентга жўнатиш учун буюртма берган банк филиалидан қимматликларни олиб, банк-агентга етказиш тўғрисида белгиланган тартибда фармойиш тайёрлаб, инкассация хизмати томонидан ўз вақтида ижросини таъминлашга масъулдир.

Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:


а) Тижорат банкининг филиали чет эл валютасини банк-агентнинг филиалига жўнатганда:

Дебет 10109VVV - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари"

Кредит 10101VVV - "Айланма кассадаги нақд пуллар";

б) Чет эл валютаси банк-агентнинг филиалига келиб тушганда:

Дебет 10101VVV - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Кредит 22203VVV - "Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар";


в) Банк-агент филиалидан олинган чет валютаси келиб тушганлиги тўғрисидаги хабарномага асосан тижорат банкининг филиалида:

Дебет 16102VVV - "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар"

Кредит 10109VVV - "Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари".


19. Банк-агент филиали нақд чет эл валютани қабул қилиб олиши билан ўзининг Бош банкига шунча миқдордаги (белгиланган тариф бўйича хизмат ҳақини чегириб қолган ҳолда) чет эл валютадаги вакиллик ҳисобварағидан маблағларни нақдсиз кўринишда нақд чет эл валютасини юборган банк филиали Бош банкининг чет эл валютадаги вакиллик ҳисобварағига ўтказиб бериши ҳақида электрон хабарнома юборади.

Банк-агентнинг Бош банки томонидан нақд чет эл валютасини жўнатган тижорат банки Бош банкининг чет эл валютадаги вакиллик ҳисобварағига чет эл валютасида маблағларни ўтказиб берганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:


а) Банк-агентнинг Бош банкида:

Дебет 16102VVV - "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар"

Кредит 10301VVV - "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро" ёки 10501VVV - "Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари - Ностро";


б) Тижорат банкининг Бош банкида:

Дебет 10301VVV - "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро" ёки 10501VVV - "Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари - Ностро"

Кредит 22203VVV - "Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз пуллар"

Тасарруфидаги банк филиали томонидан банк-агентга юборилган нақд чет эл валюта учун нақдсиз кўринишда чет эл валютадаги маблағларни олган тижорат банкининг Бош банки ушбу маблағларни мазкур Низомнинг 16-бандида қайд этилган тартибда олинган мадад пули учун ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўналтириши лозим.


20. Тижорат банки филиали ҲККМдан олган мадад пули учун маблағларни нақд пулсиз ўтказиб беради ва бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 29896000 - "Бошқа мажбуриятлар" - Тижорат банкининг филиали

Кредит 19997000 - "Бошқа активлар" - Марказий банкнинг ҲББ ҲККМ.


21. Банк филиали томонидан чет эл валютасини харид қилиш учун ишлатилмай қолган мадад пули, агар у бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилмаган бўлса ва банк филиалида ушбу мадад пулига эҳтиёж бўлмаса уч кун муддат ичида Марказий банкнинг ҲББга инкассация хизмати орқали қайтарилиши шарт.

Банк филиалида ишлатилмай қолган мадад пулига келгусида эҳтиёжи мавжуд бўлса, бу ҳақда Марказий банкнинг ҲББга ушбу пулларнинг бутлигини ва фақат белгиланган мақсад учун йўналтирилишини таъминлаш бўйича банк филиали раҳбари томонидан имзоланган кафолат хати билан мурожаат қилиши лозим.

Банк филиалида қўшимча мадад пулига эҳтиёж мавжуд бўлса, банк филиали белгиланган тартибда мадад пули бериш тўғрисида Марказий банкнинг ҲББга буюртма беради.



4-БОБ. МАРКАЗИЙ БАНКДАН ОЛИНГАН МАДАД

ПУЛЛАРИНИНГ БУТ САҚЛАНИШИ, БЕЛГИЛАНГАН

МАҚСАДЛАР УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛИШИ ҲАМДА

ЎЗ ВАҚТИДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ


22. Тижорат банки филиалига Марказий банкнинг ҲББ фармойишида кўрсатилган миқдорда мадад пулини бериш ва уни ўз вақтида тегишли банк филиалига бутлигини таъминлаган ҳолда етказиб бериш учун ҲККМнинг директори, бош бухгалтери ва касса мудири, инкассация хизматининг вилоят бошқармаси раҳбари жавобгардир.


23. Нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган мадад пулларининг бут сақланиши ва белгиланган мақсадларга йўналтирилиши учун мадад пулини олган банк филиали раҳбари, бош бухгалтери, касса мудири тўлиқ моддий жавобгар ҳисобланади.


24. Марказий банк ҲББнинг Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси тижорат банки филиалларига чет эл валютасини сотиб олишга берилган мадад пуллари учун белгиланган муддатдан кечиктирмаган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширилишини назорат қилади.

25. Марказий банкдан олинган мадад пули бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан энг аввало, мадад пулини олган тижорат банки филиалининг раҳбари, бош бухгалтери;

мадад пули бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш учун банк филиалининг сўмдаги вакиллик ҳисобварағини етарли миқдорда маблағ билан таъминлашда тижорат банкининг тегишли Раис ўринбосари, бош бухгалтери, Ғазначилик бошқармаси бошлиғи;

тижорат банки филиалидан олинган нақд чет эл валюта учун қимматликлар қабул қилиниши билан қимматликларни жўнатган тижорат банки филиалининг Бош банки чет эл валютадаги вакиллик ҳисобварағига маблағларни ўз вақтида ўтказиб бериш учун банк-агентнинг раҳбари ва бош бухгалтери жавобгар ҳисобланади.


26. Сотиб олинган нақд чет эл валютани банк-агентга жўнатиш бўйича Марказий банкнинг ҲББга буюртма берган банк филиали раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири берилган буюртмага асосан чиқарилган Марказий банк ҲББнинг фармойишида кўрсатилган суммани белгиланган тартибда инкассация гуруҳига тўлиқ беришга ҳамда инкассация гуруҳи қабул қилинган қимматликларни ўз вақтида, уларни бутлигини таъминлаган ҳолда банк-агентга етказиб беришга масъулдир.


27. Тижорат банки филиалига берилган мадад пули бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоблар амалга оширилмаган тақдирда, Марказий банк ҲББнинг ҲККМ директори ва Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Марказий банк ҲББ бошлиғига ёзма хабар беради.

Марказий банкнинг ҲББ бошлиғи томонидан имзоланган ва Марказий банкка юборилган электрон хабарномага асосан тегишли тижорат банкининг вакиллик ҳисобварағидан маблағлар белгиланган тартибда ечиб олиниб, Марказий банкнинг тегишли ҲББ вакиллик ҳисобварағига ўтказилади.






Низомга

1-ИЛОВА



142-шакл



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ

_____________________________________________________

(банк номи)




10196 - ҲИСОБВАРАҒИ БЎЙИЧА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ

СОТИБ ОЛИШ УЧУН МАРКАЗИЙ БАНКДАН ОЛИНГАН

НАҚД ПУЛЛАР ЗАХИРАСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

КИТОБИ








20___ йил "____" ___________ да бошланди

20___ йил "____" ___________ да тугатилди




Ушбу китобга ёзувлар унинг тўлгунига қадар киритилади

______________ ойи



_____ га

қолдиқ


_____ га

қолдиқ


_____ га

қолдиқ


Тўловга яроқли пуллар





1 сўм





3 сўм





5 сўм





10 сўм





25 сўм





50 сўм





100 сўм





200 сўм





500 сўм





1000 сўм





5000 сўм





10000 сўм





50000 сўм





Жами:





Эскирган пуллар





1 сўм





5 сўм





10 сўм





25 сўм





50 сўм





100 сўм





200 сўм





500 сўм





1000 сўм





5000 сўм





10000 сўм





50000 сўм





Жами:





Тўловга яроқли

металл тангалар





1 тийин





3 тийин





5 тийин





10 тийин





20 тийин





50 тийин





1 сўм





5 сўм





10 сўм





25 сўм





50 сўм





100 сўм





500 сўм





Жами:





Нуқсонли металл тангалар





1 тийин





3 тийин





5 тийин





10 тийин





20 тийин





50 тийин





1 сўм





5 сўм





10 сўм





25 сўм





50 сўм





100 сўм





500 сўм





Жами:





Ҳаммаси бўлиб:





Бошқарувчи


И

м

з

о

л

а

р



И

м

з

о

л

а

р



И

м

з

о

л

а

р



Бош бухгалтер





Касса мудири





(китобнинг охирги варағи)






ТАСДИҚЛОВЧИ ЁЗУВ


Ушбу китобда рақамланган ва ипдан ўтказилган жами

_________________________________ варақлар мавжуд

(сони сўз билан ёзилади)

_______________-рақамдан _____________-рақамгача




Бошқарувчи __________________________


Бош бухгалтер __________________________


Касса мудири __________________________


20____ йил "___" ________________________






Низомга

2-ИЛОВА



121А-шакл



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ

______________________________________________________

(банк номи)




10196 - ҲИСОБВАРАҒИ БЎЙИЧА МАРКАЗИЙ

БАНКДАН ОЛИНГАН НАҚД ПУЛЛАР ҲИСОБИДАН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН СОТИБ ОЛИНГАН ЧЕТ

ЭЛ ВАЛЮТАСИ ҚОЛДИҒИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

КИТОБИ








20_____ йил "______" _________________да бошланди

20_____ йил "______" _________________да якунланди




Ушбу китобга ёзувлар унинг тўлгунига қадар киритилади

20____ йил _________________ ойи

Валюта тури

____га қолдиқ ____


_____га қолдиқ ___


____га қолдиқ ___


СУММА


СУММА


СУММА


валютада

(номинал

қиймати

бўйича)


сўмда


валютада

(номинал

қиймати

бўйича)


сўмда


валютада

(номинал

қиймати

бўйича)


сўмда


Эркин айирбошланадиган валюталар








АҚШ доллари








Евро








Йена








Англя фунт стерлинги








Швецария франки









































































ҳисобварақ бўйича жами








Бошқарувчи


И

м

з

о

л

а

р



И

м

з

о

л

а

р



И

м

з

о

л

а

р



Бош бухгалтер





Касса мудири





(китобнинг охирги варағи)







ТАСДИҚЛОВЧИ ЁЗУВ


Ушбу китобда рақамланган ва ипдан ўтказилган жами

_________________________________ варақлар мавжуд

(сони сўз билан ёзилади)

_______________-рақамдан _____________-рақамгача




Бошқарувчи __________________________


Бош бухгалтер __________________________


Касса мудири __________________________


20____ йил "___" ________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 867-модда




































Время: 0.2223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск