ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 й. 620-сон "Маҳалла институтингнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2017 й.

N 620




МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ҲАМДА ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 14-бандига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун дам олиш маскани ташкил этиш ҳамда давлат мулки объектларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "ШАРҚ" нашриёти матбаа акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг, "ШАРҚ" нашриёти матбаа акциядорлик компанияси фойдаланишида бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, "Байтқўрғон" ҚФЙ ҳудудида жойлашган "Навбаҳор" санаторийси дам олиш масканини тегишли ҳудуди билан биргаликда Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқарувига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. "ШАРҚ" нашриёти матбаа акциядорлик компанияси мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган мулкий мажмуани тегишли ҳудуди билан биргаликда белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви қабул қилиб олсин ва қабул қилинган объектдан самарали фойдаланиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқарувига берилган мулкий мажмуани таъмирлаш ишлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондига умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 17 майдаги 291-сон қарорига 1-илованинг 81-позицияси чиқариб ташлансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 854-модда





























Время: 0.2296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск