ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум / Сайловлар /

Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.08.2017 й. 630-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 августдаги

630-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг

Ягона электрон рўйхатини шакллантириш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини (кейинги ўринларда СЯЭР деб аталади) шакллантириш, юритиш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. СЯЭР Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган (шу жумладан сайлов куни), доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилига эга бўлган, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг қарори асосида маҳрум этилмаган фуқаролари (кейинги ўринларда сайловчи фуқаролар деб аталади) киритиладиган давлат ахборот ресурси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми (давлат тилида, лотин ёзувида), туғилган санаси (йййй.оо.кк), доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг яшаш жойи манзили ва унинг кадастр рақами Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотлар ҳисобланади.

3. СЯЭРга киритилган сайловчи фуқароларнинг шахсий маълумотларидан иборат бўлган ахборотлар билан ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (кейинги ўринларда МСК деб аталади) томонидан белгиланади.


4. СЯЭР сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими (кейинги ўринларда СЖБАТ деб аталади) воситасида шакллантирилади ва унинг таркибига киради.

Қуйидагилар СЖБАТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

хавфсиз алоқа каналлари бўйича идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш орқали СЯЭРни шакллантириш жараёнини автоматлаштириш;

СЯЭРга тузатиш киритиш имконияти билан сайлов участкалари бўйича сайловчи фуқароларни тақсимлаш воситаларини тақдим этиш;

сайловчи фуқароларга ўз сайлов участкаларига оид ахборотлар билан танишишга ва сайлов участкасини ўзгартиришга сўровнома юбориш имконини бериш;

СЯЭРда сақланадиган маълумотлардан фойдаланувчиларнинг фойдаланиш ва сайлов участкалари бўйича рўйхатларга тузатиш киритиш ҳуқуқларини тақсимлаш;

СЯЭРдаги маълумотларни сайлов участкалари чегаралари доирасида автоматик равишда тақсимлаш.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси СЖБАТ ва унинг таркибига кирувчи СЯЭР эгаси ҳамда СЖБАТ ва СЯЭРни янада такомиллаштириш бўйича буюртмачи ҳисобланади.


2-БОБ. СЖБАТ ОПЕРАТОРИ


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги СЖБАТ оператори (кейинги ўринларда Оператор деб аталади) ҳисобланади.


7. Қуйидагилар Операторнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

СЖБАТни янада такомиллаштириш ва унга техникавий хизмат кўрсатиш;

СЖБАТнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

СЖБАТни идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш;

СЖБАТнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.



3-БОБ. СЯЭРни ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


8. СЯЭР:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда ДПМ деб аталади) томонидан ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги;

сайлов кампанияси даврида сайловчилар рўйхатларини аниқлаштириш орқали сайлов комиссиялари томонидан тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотлар асосида шакллантирилади ва янгилаб борилади.

СЯЭР ҳар олти ойда бир марта, сайлов кампанияси даврида эса МСК томонидан ДПМ ва Оператор билан келишилган ҳолда тасдиқланган жадвалга мувофиқ янгиланади.

9. Қуйидаги давлат органлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ДПМга тегишли маълумотларни электрон шаклда тақдим этадилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

фуқароларнинг доимий ва/ёки вақтинчалик яшаш манзили тўғрисида;

фуқаролиги белгиланган тартибда тугатилган шахслар тўғрисида;

оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилган шахслар тўғрисида;

озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар ва сайловда иштирок этиш ҳуқуқи қайта тикланган шахслар тўғрисида;

вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида - сайлов бошланишидан уч ой аввал;

муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ва вазирлик тизими ҳарбий қисмларидаги фуқаролар тўғрисида - сайлов бошланишидан олти ой аввал;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - фуқароларнинг ўлимини рўйхатга олиш тўғрисида;

в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

вазирлик тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида - сайлов бошланишидан икки ой аввал;

муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган, ҳарбий қисм ҳудудидаги казармалар, ётоқхоналар ва хизмат турар жойларида яшаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари тўғрисида - сайлов бошланишидан тўрт ой аввал;

ойлик ҳарбий йиғин ўтаётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари тўғрисида - сайлов ўтказиладиган ойнинг иккинчи ўн кунлигига қадар;

г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - судлар томонидан муомалага лаёқатсиз (лаёқатли) деб топилиб, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилган (сайловда иштирок этиш ҳуқуқи қайта тикланган) фуқаролар тўғрисида;

д) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

яшаш давлатини (Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарини) кўрсатган ҳолда доимий ёки вақтинчалик консуллик ҳисобида турган фуқаролар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига киритилган ўша давлат ҳудудида турган фуқаролар тўғрисида;

е) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - фуқароларнинг кўчмас мулк объектлари кадастр рақамлари, улар жойлашган манзили ва геолокация (геокод) тўғрисида;

ж) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:

вазирлик (ташкилот) тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида - сайлов бошланишидан уч ой аввал;

муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ва ҳарбий қисмлардаги фуқаролар тўғрисида - сайлов бошланишидан тўрт ой аввал.

10. Ваколатли органлар ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ ДПМга маълумотларни электрон шаклда жисмоний шахснинг идентификация рақамини (агар мавжуд бўлса), паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами, туғилган санаси (йййй.оо.кк), жинси, миллати, фамилияси, исми ва отасининг исмини (давлат тилида, лотин ёзувида) кўрсатган ҳолда, фуқароларнинг яшаш жойи манзили (давлатлар, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, туманлари, аҳоли пунктлари ва кўчалари, кадастр рақамлари, улар жойлашган манзили ва геолокация (геокод) тўғрисидаги маълумотларни эса ДПМ ва Оператор билан ўзаро келишилган техник йўриқномадаги маълумотномалар (кейинги ўринларда маълумотномалар деб аталади) асосида юборадилар.

11. ДПМ қуйидагиларни таъминлайди:

ушбу Низомнинг 9-10-бандларига мувофиқ ваколатли органлардан фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни олиш ва шакллантириш;

ваколатли органлардан келган маълумотни идентификациялаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатидан сайлаш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларни чиқариш;

ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда Операторга тақдим этиш.


12. СЯЭРни янгилаш ДПМ томонидан Операторга ҳарбий хизматчилардан ташқари, сайловчи фуқаролар тўғрисидаги рўйхатни электрон шаклда узатиш йўли билан қуйидагиларни кўрсатган ҳолда амалга оширилади:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картасининг серияси ва рақами;

давлат тили лотин ёзувида фамилияси, исми ва отасининг исми;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг туғилган санаси (йййй.оо.кк), жинси ва миллати;

маълумотномалар асосида жойлашув (яшаш) жойи манзиллари.


4-БОБ. СЯЭРдан ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


13. СЖБАТ "Ўзбектелеком" АКнинг маълумотларни қайта ишлаш марказида белгиланган тартибда жойлашади.

14. МСК СЖБАТдаги Ўзбекистон Республикасининг сайловчи фуқаролари рўйхатига кириш имкониятига эга.

Қорақалпоғистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари СЖБАТдаги тегишли ҳудуд бўйича сайловчи фуқаролар рўйхатидан фойдаланиш имкониятига эга.

МСК ва тегишли сайлов комиссияларининг СЖБАТдан фойдаланиш имкониятлари "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.

СЖБАТда сайлов комиссияларининг масъул ходимлари идентификацияси авторизация ахборот тизими орқали амалга оширилади.


5-БОБ. САЙЛОВЧИ ФУҚАРОЛАР РЎЙХАТИНИ

САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ БЎЙИЧА ТАҚСИМЛАШ

ВА У БИЛАН ТАНИШИШ ТАРТИБИ


15. Сайловчиларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш, уларга тегишли маълумотлар билан танишиш ҳамда овоз беришни ўтказиш учун ҳар бир сайлов участкаси бўйича сайловчи фуқароларнинг рўйхати шакллантирилади.

Сайловчи фуқароларни рўйхатлар бўйича тақсимлаш СЖБАТда округ сайлов комиссиялари томонидан сайлов участкаларининг белгиланган чегаралари доирасида амалга оширилади. Бунинг учун СЖБАТда сайловчи фуқароларнинг рўйхатлари Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктлари ва кўчалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг чел элдаги ваколатхоналари бўйича тақдим этилади.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилган сайлов участкаларининг дислокациялари асосида сайлов участкаларига тегишли ҳудуд чегаралари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан сайлов округлари ва участкаларининг геолокацияли электрон харитаси тузилади.

16. Сайлов участкаларининг сони ёки чегаралари ўзгарган тақдирда округ сайлов комиссияси 24 соат мобайнида СЖБАТга тегишли ўзгартиришларни киритади.


17. Сайловчи фуқаролар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ҳамманинг танишиб чиқиши учун тақдим этилади.

Сайловчи фуқаро ўзи бириктирилган сайлов участкаси, манзили ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ёки паспорт ёхуд идентификация ID-картаси серияси ва рақамини киритиш йўли билан МСК расмий веб-сайти орқали сайлов участкасининг жойлашуви (дислокацияси)га оид ахборот билан танишиш имкониятига эга.

Участка сайлов комиссияси сайловчилар рўйхатини сайловга ўттиз етти кун қолганидан бошлаб, сайловга беш кун қолгунига қадар уйма-уй юриб аниқлик киритади. Ўрганиш давомида сайловчининг шахсига ёки яшаш жойига оид маълумотлар ўзгарганлиги аниқланган тақдирда, СЯЭРга тегишли ўзгартириш киритади.

18. СЯЭРда сайловчи фуқаро бўлмаганда ёки унинг сайлов участкаси мос келмаган тақдирда сайловчи фуқаро участка сайлов комиссиясига тегишли ўзгартиришлар киритилиши бўйича ариза билан ёзма ёки МСКнинг расмий веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. СЯЭРни шакллантириш ва юритиш тартиби схемаси иловада келтирилган.


20. Ваколатли органлар СЯЭРни шакллантириш ва янгилаб бориш учун маълумотларнинг ишончлилиги, долзарблиги ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан масъулдирлар.


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона

электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш

СХЕМАСИ

         

Ваколатли органлар

Низомнинг 9-бандига мувофиқ Давлат персоналлаштириш марказига маълумот тақдим этишни таъминлайдилар.




V


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази

Ваколатли органлар томонидан тақдим этилган маълумот асосида сайлов ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан чиқаради.

Сайловчи фуқаролар рўйхатини, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, паспорт ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақамини, фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда яшаш манзилини Операторга тақдим этади.




V


Оператор (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)

СЖБАТни такомиллаштиради, сайловчилар рўйхатини сайлов участкаларига тақсимлаш, аниқлаштириш ва тузатишлар киритиш воситаларини тақдим этади ҳамда СЖБАТнинг самарали фаолиятини техникавий қўллаб-қувватлашни ва ахборот хавфсизлигини таъминлайди.

Сайловчиларнинг дастлабки рўйхатини сайлов участкаларига тақсимлайди.




V


Марказий сайлов комиссияси (сайлов комиссиялари)

Сайлов участкалари бўйича тақсимланган сайловчилар рўйхатига аниқлик киритади ва тасдиқлайди.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 859-модда







































Время: 0.1588
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск