Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 й. 631-сон "Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2017 й.

N 631



АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ВА ЖОРИЙ ҚИЛИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА

"MIRZO ULUGBEK INNOVATION CENTER" ИННОВАЦИЯ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) ва Тошкент шаҳридаги Инха университети Васийлик кенгашининг Тошкент шаҳридаги Инха университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази дирекциясини (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази дирекциясининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Мувофиқлаштирувчи кенгашга, зарурат бўлганда, Дирекция тузилмаси ва ходимлари сонига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, Дирекция:

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази (кейинги ўринларда Инновация маркази деб аталади) резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан аризалар қабул қилишни ташкил этади, шунингдек, Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори асосида Инновация маркази резидентлари реестрига киритиш ва резидент мақоми берилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш орқали Инновация маркази резидентларини рўйхатга олишни амалга оширади;

Инновация маркази резидентларига эксперт ёрдам ва маслаҳат хизматларини кўрсатади;

Инновация маркази резидентлари зиммаларидаги мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини, кейинчалик унинг натижаларини Мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этган ҳолда, амалга оширади;

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ Инновация маркази фаолиятини оператив бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.


5. Белгилаб қўйилсинки, Дирекция таъминоти:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига кўра белгиланган ставкалар бўйича Инновация маркази резидентларининг ҳар ойлик ажратмалари (соф тушумнинг бир фоизи миқдоридан юқори бўлмаган ҳолда);

Инновация маркази резидентларига қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилишидан олинадиган даромадлар;

Дирекция муассисининг маблағлари;

халқаро молия институтларининг, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг беғараз техник кўмаги (грантлари);

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


6. Тошкент шаҳридаги Инха университети Васийлик кенгаши ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Дирекцияни Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 13-а-уйда жойлашган Университет биносига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ахборот технологиялари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш соҳасида илмий-техник лабораторияларни ташкил этиш мақсадида бино ва хоналарни манфаатдор хўжалик юритувчи субъектларга вақтинчалик бепул фойдаланиш учун бериш ҳуқуқи берилсин.


8. Университетга бир ой муддатда Дирекция уставини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 августдаги

631-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий

қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek

Innovation Center" инновация маркази дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ











Мувофиқлаштирувчи кенгаш






























































Директор




















































Резидентларни рўйхатга

олиш бўлими

4

Кадрларнинг малакасини ошириш

ва қайта тайёрлашни ташкил

қилиш бўлими

3

"Старт-ап" лойиҳаларни ва

бошқа инновацион ғояларни

қўллаб-қувватлаш бўлими

3
















Бухгалтерия ва хўжалик бўлими

3





Бош юрисконсульт

1

































Изоҳ: Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 15 нафар.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 860-модда
































Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск