Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2017 й. ПҚ-3218-сон "Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2017 й.

N ПҚ-3218



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ

ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИНИНГ

ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий марказларидан бири бўлган, кўплаб атоқли санъат ва маданият намояндалари етишиб чиққан Фарғона водийсининг бу борадаги алоҳида ўрни ва нуфузини, ижодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, истеъдодли ёшларни ўзбек ва жаҳон санъатининг юксак намуналари руҳида тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилият ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рўёбга чиқариш, Фарғона водийси вилоятлари учун театр, халқ ижодиёти соҳаси бўйича актёрлар, маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

маданият ва санъат соҳасида фундаментал билим ва тушунчалар, тарихий ва замонавий анъаналар, инновация технологияларини, давлат стандарти бўйича белгиланган билим ва малакаларни пухта эгаллаган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш;

тайёрланаётган мутахассис кадрларга меҳнат бозоридаги реал талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, юқори сифатли билим ва малака бериш;

битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича буюртмаларни шакллантириш;

профессор-ўқитувчилар таркибининг ўз касб соҳасидаги билим ва тажрибаси, илмий-ижодий салоҳияти ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш, унинг моддий-техник базасини барпо этиш, ўқув ва илмий-педагогик салоҳиятини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Филиалга:

2017/2018 ўқув йили учун "5150300 - актёрлик санъати (турлари бўйича)" таълим йўналишига бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 25 та - шундан 10 таси давлат грантлари, 15 таси тўлов-контракт асосида - қабул квотаси ажратилади;

2017/2018 ўқув йили учун қабул жараёни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалининг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Филиалда ўқув-методик жараёнларнинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.


6. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 3а-уйда жойлашган Қўқон туризм ва сервис касб-ҳунар коллежининг уч қаватли асосий биносининг бир қисмини Филиалга бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш ҳамда Филиал фаолиятини мазкур бинода ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қўқон туризм ва сервис касб-ҳунар коллежининг Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 3а-уйда жойлашган биносининг бир қисми Филиалга берилиши муносабати билан мазкур коллеж фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Филиалга ўқишга қабул қилишнинг 50 нафардан кам бўлмаган квотасини истиқболда Фарғона водийси ҳудудларини ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни, ҳар қайси тармоқда мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, йиллар бўйича аниқ йўналишларни белгилаб, касб ва таълим йўналишларини (мутахассисликларни) кўрсатган ҳолда ишлаб чиқишни назарда тутсин;

2017/2018 ўқув йили бошланишига қадар Филиалнинг таълим йўналишларини давлат таълим стандартлари ҳамда тегишли малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминласин.


9. Белгилаб қўйилсинки, Филиал фаолиятини юритиш билан боғлиқ харажатлар 2017 йилда таълим соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


10. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан келадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Филиалга хизмат кўрсатадиган 1 та енгил автомобиль учун лимит ажратсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ташкилий тузилмаси рус тилидаги матнидаги "Нукусский филиал" блокидан кейин "Ферганский региональный филиал" блоки билан тўлдирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Х. Султонов, А. Юнусходжаев ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Ш. ўаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                     Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 18 август






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3218-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Фарғона минтақавий филиалининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*










Директор





























































Илмий кенгаш













Васийлик кенгаши















































































Директорнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари


Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари



Директорнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича ўринбосари



Мониторинг ва ички назорат бўлими













































Кадрлар бўлими

Ўқув-услубий бўлим


Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими



Молия-иқтисодиёт бўлими































Маркетинг бўлими

Илмий тадқиқот ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими




Бухгалтерия





















Талабалар турар жойи











Юрисконсульт




Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими


























Ахборот-ресурс маркази


Спорт иншоотлари











I ва II бўлимлар




Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими


























Ахборот технологиялари маркази


















Девонхона ва архив





Актёрлик санъати факультети



























Ўқув театри















































*) Филиал (факультет, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3218-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг

Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш, унинг

моддий-техника базасини шакллантириш, ўқув ва

илмий-педагогик таъминлаш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар мазмуни


Бажариш

муддат-

лари


Молиялаштириш

манбалари


Бажариш учун

масъуллар


      

I. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

      

1.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2017 йил

август


-

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Филиал


2.

Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2017 йил

август

-

Маданият вазирлиги, Филиал


3.

Филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг таркибини шакллантириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини танлов асосида ташкил этиш.


2017 йил

август

-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


4.

Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш, унга кадрларнинг истеъмолчилари - Фарғона водийси театрлари, маданий-маърифий муассасалари ва бошқа ташкилотлари, вазирликлар ва идоралар вакилларини киритиш.


2017 йил

август

-

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


     

II. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

       

5.

Филиалга ажратилган Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 3а уйда жойлашган Туризм касб-ҳунар коллежи бинолари ва иншоотларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


2017 йил

август

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги


6.

Филиалнинг таълим йўналишлари (мутахассисликлари)га мос замонавий ўқув лаборатория базасини ташкил этиш.


2018 йил

август


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги


       

III. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИНИ ЎҚУВ

ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ТАЪМИНЛАШ

       

7.

Филиалнинг таълим йўналишларини тасдиқланган ўқув режалари ва фанлар дастурлари ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш.


2017 йил

август


-

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат

санъат ва маданият институти


8.

Филиалнинг ахборот-ресурс марказини ташкил этиш ҳамда ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш.


2017 йил

август


Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


9.

Филиалнинг профессор-ўқитувчиларини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти тармоқ марказида ва хорижий олий таълим муассасаларида малака ва тажриба орттиришларини ташкил этиш.


2018

йилдан

бошлаб


Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

"Истеъдод" жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, "Истеъдод" жамғармаси


10.

Филиал кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш.


2018-2023

йиллар


Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари бўйича тушган маблағлар


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


11.

Минтақанинг маданият ва санъат соҳаси корхоналари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларни ташкил этиш.


2018

йилдан

бошлаб


-

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


12.

Филиалда ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассисларнинг кенг алмашинувини таъминлаш. Маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимлари ва санъат арбобларини таклиф этиш.


мунтазам

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари


Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, "Истеъдод" жамғармаси


13.

Филиал профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш учун республиканинг бошқа ҳудудларидан таклиф этилган профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни турар-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредитлари асосида Қўқон шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойлардан ажратиш.

2017-2020

йиллар


Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Филиал


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 875-модда








































Время: 0.0393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск