ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.08.2017 й. ПҚ-3212-сон "Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2017 й.

N ПҚ-3212



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ

ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*


1-илова. Ўзбекистон композиторлари ва

бастакорлари уюшмасининг тузилмаси

            

2-илова. Қорақалпоғистон композиторлари

ва бастакорлари уюшмасининг тузилмаси



Халқимизнинг маънавий савиясини ошириш, ёш авлодни юксак инсоний ғоялар, она Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида камол топтиришда мусиқа санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Мана шундай муҳим вазифани адо этиш борасида Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси фаолиятида замон талабларидан орқада қолиш, ижодий сусткашлик, ташаббускорликнинг етишмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда. Уюшманинг молиявий аҳволи ва моддий-техник базаси билан боғлиқ муаммолар ҳам унинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бой мусиқа меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу йўналишда фаолият кўрсатаётган ижодий ташкилот ва жамоалар, композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар, ёш ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг истеъдод ва маҳоратини рўёбга чиқариш, зарур моддий ва маънавий ёрдам бериш, соҳа вакиллари ўртасида самарали ижодий муҳит ташкил этиш бўйича кўпгина муҳим вазифалар ўз ечимини кутмоқда.

Юқорида қайд этилган долзарб муаммоларни ҳал қилиш ҳамда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси фаоллар кенгашининг Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасини Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси сифатида қайта ташкил қилиш ҳақидаги қарори маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг (кейинги ўринларда - Уюшма деб юритилади) асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:

халқимизнинг эстетик талаб ва эҳтиёжларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда, замонавий руҳдаги бадиий юксак асарлар яратиш, катта мусиқий асарлар, жумладан, опера, симфония, концерт ва оратория каби мумтоз жанрлар ривожига алоҳида эътибор қаратиш;

ёш композиторлар, бастакорлар ва мусиқашунослар, барча ижрочиларнинг ижод билан самарали шуғулланишлари учун имконият ва шароитларни кенгайтириш;

мамлакатимизнинг маданий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиш, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мусиқа санъати соҳасида ижод қилаётган барча ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, мусиқий таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш, мумтоз ва замонавий мусиқа санъатини тарғиб қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ижодий ҳамкорликни кучайтириш, турли ижодий танловлар ўтказиш, бастакорлар ижодини рағбатлантиришга қаратилган концертлар, фестиваллар, ижодий кечалар ва бошқа маданий-маърифий, оммавий тадбирларни ташкил этиш;

халқаро маданий ва мусиқий ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, ёш композитор, бастакор ва мусиқашуносларни замон талаблари даражасида тайёрлаш, чет давлатлардаги таниқли композиторлар ва мусиқашунослар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон давлат консерваториясида соҳа вакиллари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;

Низом талаблари асосида Уюшма аъзолари сафини ёш истеъдодли композитор ва бастакорлар, мусиқашунослар билан тўлдириб бориш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимларининг фаолияти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатларни молиялаштириш манбаи этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш "Илҳом" жамоат фонди (кейинги ўринларда - Фонд деб юритилади) маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

Бу борада Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Фондга ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма ҳудудий бўлимларининг аниқ манзиллар бўйича жойлаштирилишини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уюшма аъзоси бўлган фаол композитор ва бастакорлар, мусиқашуносларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўрсин.


7. "Асакабанк" акциядорлик тижорат банкининг Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг "Дўстлар клуби"га раҳбарлик қилиш юзасидан билдирган ташаббуси маъқуллансин. "Асакабанк" акциядорлик тижорат банкининг Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 69-уйда жойлашган Уюшма биносини таъмирлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа атоқли намояндаларининг электрон архивини ва махсус фонотека, овоз ёзиш студияси ҳамда "Мусиқа ижодкорлари" музейини ташкил этишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


8. Уюшма ўз фаолиятини такомиллаштириш мақсадида дунёдаги ривожланган давлатларнинг мусиқа санъати соҳасидаги ижодий уюшмалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, жумладан, халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб этиш чоралари белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

Уюшма тавсияси билан унинг фаол аъзоларини хориж давлатларига малака ва тажриба алмашиш учун Фонд ҳисобидан хизмат сафарларига юбориш тизими йўлга қўйилсин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 августдаги

ПҚ-3212 қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон композиторлари

ва бастакорлари уюшмасининг

ТУЗИЛМАСИ








Раис









































































Раис ўринбосари

1


Ёш ижодкорлар билан ишлаш шўъбаси

2



Бош ҳисобчи

1





























Ижодий шўьба

2


Қорақалпоғистон Республикаси композиторлари ва бастакорлари уюшмаси



Кадрлар бўйича инспектор, юрисконсульт

1















Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари*

18























































      

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 26 та.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.


*) Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари юридик шахс мақомини олмаган ҳолда фаолият юритади. Ҳар бир ҳудудий бўлимга 1,5 тадан штат бирлиги ажратилади (шундан 0,5 та штат бирлиги - бўлим бошлиғи (қоидага кўра, ҳудудий санъат коллежлари директорлари) ва 1 та штат бирлиги - мутахассис).






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 августдаги

ПҚ-3212 қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон композиторлари

ва бастакорлари уюшмасининг

ТУЗИЛМАСИ






Раис























































Ижодий ва ёш ижодкорлар билан ишлаш шўъбаси

2

Кадрлар бўйича инспектор, юрисконсульт

1


Бош ҳисобчи

1



         

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 5 та. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 16 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 842-модда
















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск