Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш учун фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 10.08.2017 й. ПФ-5147-сон Фармонига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПФ-5147-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий

рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш учун

фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш учун фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда раҳбар сифатида:

солиқ органларида ҳудудий солиқ органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

молия органларида ҳудудий молия органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари назарда тутилади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


даромадлар прогнози - солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига асосан даромад манбалари кесимида уларнинг солиқ солинадиган базасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар бўйича ишлаб чиқилган бюджет даромадларининг йиғма кўрсаткичлари;


тушумларни ошириш захиралари - молия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан таҳлиллар (ўрганишлар) натижасида аниқланиб, тегишли солиқ органлари томонидан тасдиқланган солиққа тортиш объектлари.


4. Солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва уларга интизомий жазо қўллаш ҳар бир ҳисобот чораги давомида уларнинг лавозим маошига нисбатан устама ёки жарима белгилаш орқали амалга оширилади.


5. Моддий рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор:

солиқ органларининг раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси;

молия органларининг раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан қабул қилинади.


6. Солиқ ва молия органлари раҳбарларига тўланадиган устама пулларини молиялаштириш манбаи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобланади.



2-БОБ. СОЛИҚ ВА МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА МАСЪУЛИЯТИНИ

ОШИРИШ УЧУН ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ


7. Қуйидагилар солиқ органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо қўллаш учун улар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

умидсиз ва муддати узайтирилган солиқ қарзини ҳисобга олмаган ҳолда солиқларнинг йиғилувчанлигини камида 90 фоиз миқдорида бўлишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлар прогнозини бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларни ошириш бўйича аниқланган захирани камида 50 фоизини ундирилишини таъминлаш.


8. Қуйидагилар молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо қўллаш учун уларнинг фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

жисмоний шахснинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ, акциз солиғи, ягона солиқ тўлови ва бозорларнинг даромади ҳисобидан ҳисобот чорагидаги тегишли жами тушумнинг 3 фоизи миқдорида қўшимча тушумлар захирасини аниқлаш;

тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар прогнозининг бажарилишини таъминлаш;

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, ягона ижтимоий тўлов ва ижтимоий нафақаларни молиялаштиришнинг тўлиқлиги.


9. Мезонларнинг ҳисоб-китоби тегишли ҳисобот чораги учун амалга оширилади.



3-БОБ. СОЛИҚ ВА МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ

РАҲБАРЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА УЛАРГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


10. Лавозим маошига нисбатан устама миқдорлари қуйидаги нисбатларда ўрнатилади:

а) солиқ органларининг раҳбарлари учун:

бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 7-бандида келтирилган барча мезонлар бажарилган ҳолатда 20 фоиз миқдорида;

мазкур Низомнинг 7-бандида келтирилган иккита мезон бажарилган ҳолатда 10 фоиз миқдорида.

б) молия органлари ходимлари учун:

бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган барча мезонлар бажарилган ҳолатда 20 фоиз миқдорида;

мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган иккита мезон бажарилган ҳолатда 10 фоиз миқдорида.


11. Лавозим маошига нисбатан жарима миқдори қуйидаги нисбатларда ўрнатилади:

а) давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари учун:

бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 7-бандида келтирилган барча мезонлар бажарилмаган ҳолатда 20 фоиз миқдорида;

мазкур Низомнинг 7-бандида келтирилган иккита мезон бажарилмаган ҳолатда 10 фоиз миқдорида.

б) молия органлари ходимлари учун:

бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган барча мезонлар бажарилмаган ҳолатда 20 фоиз миқдорида;

мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган иккита мезон бажарилмаган ҳолатда 10 фоиз миқдорида.


12. Жарима Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасига асосан қўлланилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида келтирилган барча мезонлар бажарилганлиги учун тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий солиқ ва молия органларининг масъул ходимларига ҳар чорак якуни бўйича лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида мукофот тўланади.


14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 796-модда











































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск