Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.08.2017 й. 601-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 8 августдаги

601-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир

бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси

аҳолисига  хабар  бериш  ва  маълумот  (ахборот)

етказишнинг автоматлаштирилган тизими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимининг (кейинги ўринларда ХМАТ деб аталади) мақсади, асосий вазифалари, уни яратиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими - фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва тарқатиш, шунингдек фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракатлари ва муҳофаза усуллари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш дастурий-техник воситалари мажмуи;


маълумотлар маркази - фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш хизмати;


терминал мажмуи - маълумотларни қабул қилиш, ишлов бериш ва аудио- ва визуал хабарларни акс эттириш, шунингдек одамларнинг оммавий йиғилиш жойларидаги ҳолат ҳақидаги маълумотларни ахборот марказига ахборотлаштириш воситалари орқали қабул қилиш ва тарқатиш.


3. ХМАТ тўрт даражадан иборат бўлади: республика, маҳаллий, локал ва объект.

ХМАТ даражасига қараб, хабар бериш ва маълумот (ахборот етказишни) қуйидаги тартибда таъминлайди:

республика даражасида - умуман республика аҳолисини;

маҳаллий даражада - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолисини;

локал даражада - потенциал хавфли объектдан зарар етиши мумкин бўлган зонадаги аҳолини;

объект даражасида - объект ишчиларини.


4. ХМАТни яратишдан мақсад - аҳолини ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва уларнинг олдини олиш Давлат тизими бошқарув органлари (ФВДТ)ни фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисидаги ишончли ва тезкор маълумотлар билан таъминлашдан иборат.


5. Қуйидагилар ХМАТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва тарқатиш технологик жараёни мажмуини автоматлаштиришни таъминлаш, шунингдек фавқулодда вазиятда муҳофаза усуллари ва аҳолининг ҳаракатлари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш;

фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида республика аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш.

раҳбар органларга, ФВДТ кундалик бошқарув органларига, республика ҳудудида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган ва ажратиладиган (жалб қилинадиган) махсус тайёрланган кучлар ва воситаларга фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни етказиш.



2-БОБ. ХМАТнинг ТАРКИБИ


6. ХМАТ республика, маҳаллий ва объект ахборот марказлари, терминал мажмуалари ва бўлинган автоматлаштирилган қуйи тизимлардан иборат бўлади.

Республика ахборот маркази - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази таркибида ташкил этилади. У режалаштириш ва ахборот операцияларини ўтказиш, қуйи ахборот марказлари фаолиятини назорат қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.

Маҳаллий ахборот маркази - ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибида ташкил этилади. У режалаштириш ва ахборот операцияларини ўтказиш, жавобгарлик зонасида терминал мажмуи трансляцияларини бошқариш, маълумотларни таҳлил қилиш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.

Объект ахборот маркази - потенциал хавфли объектларда ҳамда эллик нафардан кўп ходимлари бўлган объектларда ташкил этилади. У ахборот операцияларини ўтказиш, жавобгарлик зонасида терминал мажмуи трансляцияларини бошқариш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.

Потенциал хавфли объектлар таркибидаги объект ахборот маркази зарар етиши мумкин бўлган зоналардаги барча аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишни таъминлаши керак.


7. Терминал комплекслари жойлашган ва ўрнатилган терминал мажмуи таркибига кўра қуйидагилардан иборат бўлади: ахборот таблоси, ўтувчи ёзувлар қурилмаси, товушни кучайтирувчи воситалар, видеокузатув камералари, радиоцион ва кимёвий назорат воситалари ва ҳ.к.


8. Тарқатилган автоматлаштирилган қуйи тизимлар ахборот марказлари ва терминал комплекслари ўртасида уйғунликни таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, оммавий ахборот етказишнинг қуйи тизими, кузатиш ва маълумот йиғиш, алоқа ва ахборот узатиш, ахборот хавфсизлиги, радиацион ва кимёвий назорат, товушнинг ҳамоҳанглиги ва ахборотнинг узатилиши, ХМАТни бошқариш ва назорат қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.



3-БОБ. ХМАТни ЯРАТИШ, САҚЛАШ

ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


9. Республика ва вилоят даражасидаги ХМАТлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда, ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан яратилади ва сақланади.

Республика ва вилоят даражасидаги ХМАТлар қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳам яратилиши ва сақланиши мумкин.


10. Локал ва объект даражасидаги ХМАТлар потенциал хавфли объектлар ҳамда эллик нафардан ортиқ ходимлари бўлган объектлар томонидан ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига яратилади ва сақланади.


11. ХМАТ фаолияти учун мўлжалланган боғловчи линиялар ва маълумотларни узатиш каналлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан устувор тартибда, телекоммуникация хизмат тарифларини камайтириш бўйича ташкилотнинг имтиёзини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида тақдим этилади.

Бунда, ХМАТ тасарруфида бўлган бошқармалар билан шартнома тузган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли бўлинмаларига, шартнома шартларига мувофиқ, боғловчи линиялар ва маълумотларни узатиш каналларининг созлиги учун тўлиқ жавобгарлик юкланади.


12. ХМАТ фаолияти учун электр тармоқлари "Ўзбекэнерго" АЖ бўлинмалари томонидан устувор тартибда электр хизматларидан фойдаланиш учун тариф хизматларини пасайтириш бўйича ташкилотнинг имтиёзини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида тақдим этилади.


13. ХМАТга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш ХМАТ тасарруфидаги бошқармалар ва алоқа ва ахборотлаштириш воситаларидан фойдаланиш, уларни созлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўз фаолиятини юритувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

ХМАТ қарамоғида бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ХМАТга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш учун асосий деталлар, бутловчи ва таркибий қисмлар захирасини яратадилар.


14. ХМАТга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш даврий регламент ишлари, комплекс ва техник текширишларни ўз ичига олади.

Республика ва вилоят даражасида ХМАТни ишлатиш ва унга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Локал ва объект даражасидаги ХМАТни ишлатиш ва унга фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


15. Аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишда трансляция қилиш учун телерадиоканалларни ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан белгиланади.


16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи мобил алоқа операторлари орқали аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади.


17. Кундалик фаолият режимида терминал комплексидан ижтимоий реклама, реклама-маркетинг ва республика аҳолисига тегишли бошқа ижтимоий муҳим маълумотлар трансляцияси учун фойдаланиш мумкин.

Бунда кундалик фаолият режимида реклама материаллари трансляцияси терминал комплекси экранларида эфир вақтининг етмиш беш фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда амалга оширилиши керак. Қолган вақтда ХМАТ аҳолига тайёргарлик ва фуқаро муҳофазаси борасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ахборотлар трансляцияси амалга оширилади.


18. Кучайтирилган фаолият режимида реклама материаллари трансляцияси терминал комплекси экранларида эфир вақтининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда амалга оширилиши керак. Қолган вақтда ХМАТ орқали содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича аҳолини, куч ва воситалар ҳаракатлари, бошқарув органлари тавсиялари, юзага келаётган вазият тўғрисида аҳолига маълумот етказиш ва тайёргарлик бўйича трансляция амалга оширилади.


19. Фавқулодда вазият режимида эфирнинг тўлиқ вақтидан фавқулодда вазият содир бўлганлиги тўғрисида аҳолига хабар етказишда ва уларни тайёрлашда, юзага келган вазиятда аҳоли ҳаракатлари бўйича маълумотларни трансляция қилишда фойдаланилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 815-модда




















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск