ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.08.2017 й. ПҚ-3223-сон "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2017 й.

N ПҚ-3223



ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2017 йил 11 августдаги ПФ-5148 сонли Фармони асосида матбуот ва оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, кутубхоначилик, ахборот-ресурс соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, мавжуд ҳуқуқий-норматив ва моддий-техник базани такомиллаштириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, бошқарувнинг бозор муносабатларига хос усулларини кенг қўллаш мақсадида:

2.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини сақлаш, шунингдек, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши инобатга олинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти давлат корхонаси давлат кўчмас мулки объектларида ижара тўловисиз жойлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги "Тонг юлдузи" ва "Класс!" газеталари ҳамда "Гулхан" ва "Ғунча" журналларини нашр этиш билан боғлиқ харажатларнинг мазкур нашрларни ўз даромадлари билан таъминланмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бир ой муддатда, ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                     Ш. Мирзиёев


"Халқ сўзи", 2017 йил 19 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 879-модда







































Время: 0.0151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск